Давлат томонидан бошқарилмайдиган хусусий соғлиқни
сақлаш модели.
Ушбу модел оддий эҳтиёжлар бозори қонуниятларига асосланган. Тиббий ёрдамнинг ҳажми, тўлаш имкониятига эга бўлган талаб ва таклифлар орқали шаклланади. Камбағал аҳоли қатлами малакали тиббий ёрдам олаолмайди. Бундай моделда давлат томонидан аҳолининг камбағал қатлами қўллаб – қувватланмайди. Тиббий хизматлар мустақил хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланувчи врачлар томонидан кўрсатилади.
Давлат жамоат жойларида эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш ва энг минимал ҳажмдаги санитария шароитларини таьминлаш билан шуғулланади. Бундан ташқари давлат, жамиятга зарар келтирувчи беморларни (юқумли, руҳий ва .б.) даволаш ва изоляция қилиш ишларини амалга оширади.
Хусусий соғлиқни сақлаш тизими тиббий хизматга талабгор шахсларга улар томонидан тегишли ҳақ тўланганидан сўнг тиббий ёрдам кўрсатади. Уларга қуйидаги белгилар хос:
тиббий ёрдамнинг асосий молиялаш манбаси – фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобланади;
тиббий хизматга нарх эркин белгиланади;
врач эркин танланади;
врачларнинг даромади жуда юқори.
Ривожланган мамлакатларда ушбу модел XIX асрнинг охиригача мавжуд бўлган. Юқоридаги модел Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларида мавжуд.
Аҳолининг айрим қатламларини мажбурий тиббий суғурталайдиган дастурни давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели.
Соғлиқни сақлашнинг бу модели капитализм энди бошланган даврда юзага келди. Унинг юзага келиши комплекс даволаш учун шифокорларнинг коллектив бўлиб ишлашини талаб қилган, мураккаб тиббий технологиялар (бўшлиқ жарроҳлиги, наркоз, рентген ва б.) ривожланиши билан боғлиқ бўлди. Тиббиёт ходимларининг тор мутахассислари пайдо бўла бошлади, хусусий шифохоналар ва госпиталлар ривожлана бошлади. Бу ишларнинг ҳаммаси кўпчилик аҳоли олдига даволаниш учун кетадиган ҳаражатларни қоплаш муаммосини қўйди.
Муаммони ҳал қилишнинг йулларидан бири – бу ўзаро ёрдам кассаси, шифохона кассаси ва хусусий тиббий суғуртани яратиш бўлди. Суғурта компаниялари жамият бирдамлиги принципини ишлата бошлади, унда бойлар – камбағалларга, ёшлар – қарияларга, соғлом одамлар – касалларга тўлайди. Бу катта капиталга эга бўлмаган, фақат иш ҳақига яшайдиганлар учун қулай. Суғурта иши 10 йил давомида сақланиб келди. Суғуртачилар, (иш берувчи, хусусий шахслар) суғурта компаниялар, хусусий тиббий хизмат кўрсатувчилар, мунозарали масалани тартибга солувчи адвокат фирмалар орасидаги мунособатни хуқуқий бошқариш учун юридик базалар юзага келди.
Шу даврда қонун чиқарувчи ҳуқуқий базаларнинг шаклланишида давлат ролининг аста – секин кучая бошлагани эътиборга лойиқ. Шу пайтларда аҳолининг айрим қатламлари учун (АҚШнинг ногиронлар ва камбағаллар учун дастур) мажбурий тиббий суғуртанинг алоҳида элементлари амалга оширила бошлади. Тиббий хизмат кўрсатувчиларни лицензиялаш ривожланиб борди, давлат томонидан хусусий шифокорларни лицензиялаш юзага келди. Тиббий ёрдамдан фойдаланиш режасида аҳолининг айрим қатлами давлат томонидан қўллаб – қувватлана бошлади. Лекин бу давлат ёрдами ҳамма учун эмас эди.
Бу моделда ишлаб чиқарувчилар, ҳомийлар, бошқарувчилар ва истеъмолчилар орасидаги ўзаро мунособат бозордаги талаб ва таклифни тартибга солиш ва рақобатга асосланган. Аҳолининг аксарият қисми кафолатланган тиббий ёрдамга эга эмас. Бундай моделнинг хусусияти катта миқдорда маблағ сарфлаш (ВВП дан 13-18 %), аҳолининг бой қатламининг тиббий ёрдамдан кўп фойдаланиш тенденцияси, тиббиёт фаолитини ва нархни самарали бошқарувчи йўқлиги ҳисобланади.
Соғлиқни сақлашни бу моделининг асоси – тиббий ёрдамдан фойдаланувчиларнинг (пуллик тиббиёт) ихтиёрий равишда тиббий суғурталаш орқали пул тўлашга асосланган. Унга қуйидаги белгилар хос:
Тиббий ёрдамни молиялашнинг асосий манбаси фуқароларнинг шахсий маблағлари ва юридик шахсларнинг даромадлари ҳисобланади;
Хўжалик механизми асосида ишловчи кўплаб тиббиёт муассасалари ва врачларни эркин танлаш;
Тиббиёт ва бошқа ташкилотлар асосан нодавлат суғурталаш усули орқали соғлиқни сақлаш молиялаштирилиб тиббий ёрдам кўрсатилад;
Тиббий хизматга нархларнинг эркин белгиланиши;
Соғлиқни сақлашга ажратиладиган маблағда миллий даромаднинг улушининг юқорилиги.
Соғлиқни сақлашни ушбу моделининг ижобий томонлари қуйидагилардан иборат:
- турли индивидуал эҳтиёжларни қондиришга қаратилган тиббий хизматнинг нархи ва сифат даражаси жиҳатидан кўплаб тиббиёт муассасаларининг мавжудлиги;
- тиббий хизматга навбатнинг йўқлиги;
- истеьмолчи ҳуқуқлари ҳимояси, тиббий ёрдам сифатига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги;
- шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимларининг даромадининг юқорилиги.
Лекин шуни ҳам таькидлаб ўтиш керакки, аҳолининг айрим қатламлари учун давлат томонидан бошқариладиган мажбурий тиббий суғурта дастури хусусий соғлиқни сақлаш тизими фақат АҚШда, кўпчилик араб, баъзи африка ва қатор лотин америка давлатларида мавжуд. Бу тизимга хос кўпгина муаммолар мавжуд. Уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагилар:
тиббий ёрдам хизматининг қимматлилиги, аҳолининг барча қатламлари тиббий хизматдан фойдалана олмаслиги;
профилактика ва уй шароитида ёрдам кўрсатишга етарли эътибор берилмаслиги ва енгил кечувчи касалликларнинг устиворлиги;
ресурслардан самарасиз фойдаланиш, хўжалик механизмлари ҳаражатларининг кўплиги;
гипердиагностика, тиббий кўрсатмасиз қиммат муолажаларнинг бажарилиши;
беморлар саломатлиги учун ҳавфсиз бўлмаган тиббиёт технологияларини қўллаш, тиббий муолажалар сифати давлат томонидан назорат қилинмаслиги ва бошқарилмаслиги.
Тарихан хусусий соғлиқни сақлаш, аҳолининг бой қатламини ўта қиммат ва юқори сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжининг қондирилишга қаратилган. Шунинг учун ҳам хусусий соғлиқни сақлаш, соғлиқни мухофазалаш миллий тизимининг ташкилий-молиявий асоси бўла олмайди. У фақат давлат ёки ижтимоий суғуртага асосланган қўшимча соғлиқни сақлаш тизимига равишда қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |