Соғлиқни сақлашни бошқарув органларининг асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
-соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши;
-фуқаролар соғлиғини сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш дастурлари тасдиқланиши ва маблағ билан таъминланиши;
-соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш дастурлари тасдиқланиши ва маблағ билан таъминланишини;
-соғлиқни сақлаш давлат тизимини бошқаришни;
-санитария – эпидемиология хотиржамлигини таъминлаш устидан назоратни;
-фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора - тадбирларининг кўринишини, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора- тадбирлардан хабардор қилишни;
-фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида статистика ҳисоби ва ҳисоботнинг ягона тизими ўрнатилишини;
-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий суғуртасининг таянч дастурларини тасдиқланишни;
-фуқароларнинг айрим гуруҳларига тиббий ёрдам кўрсатишади ва уларни дори –дармон билан таъминлашда имтиёзлар белгиланишни;
-Давлат бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни ва назорат қилиб туришни;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
-фуқаролар соғлиғини сақлашнинг, соғлиқни сақлашни ҳамда тиббиёт фанини ривожлантириш йўлида молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланиш устун йўналишларини белгилайди;
-соғлиқни сақлаш давлат бошқарув органлари, тиббий ва илмий муассасалалар, тиббиёт ва фармацевтика ўқув юртлари фаолиятига раҳбарлик қилади;
-тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурини ишлаб чиқади;
-соғлиқни сақлаш муассасалари учун тиббий хизматлар кўрсатиш сифатининг давлат стандартини ва қийматининг нормативини белгилайди;
-соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш муассасаларининг, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан хусусий тартибда шуғулланувчи шахсларнинг аҳолига ўз вақтида малакали ва сифатли ёрдам кўрсатишларини назорат қилиб боради;
-тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар беради;
-дори - дармонлар ва дезинфекция воситалари, иммунобиологик препаратлар ва тиббиётда ишлатиладиган маҳсулотлар, кучли таъсир этувчи ва заҳарли моддалар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп воситаларни сертификатлаштиришни амалга оширади, уларнинг ишлаб чиқарилиши ҳамда қўлланиш тартибини назорат қилиб боради;
-санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди, давлат санитария – эпидемиология назоратини таъминлайди;
-профилактик ёрдам йўналишлари ва ҳажмлари, профилактика мақсадларида эмлашлар ўтказишнинг муддат ва усуллари тўғрисида қарорлар қабул қилади, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади;
-бошқа давлатлар ҳудудидан юқумли ва карантиндаги касалликлар олиб кирилишининг олдини олиш ишларини манфаатдор органлар билан биргаликда ташкил этади ва назорат қилиб боради;
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида даволаш – профилактика, санитария, эпидемияга қарши, радиация, экология масалалари юзасидан чиқарадиган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси худудидаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа бирлашмалари ҳамдажисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |