Bog'liq Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-
Мавзу №17: Соғлиқни сақлашни бошқариш Жамоат ва жамоат бирлашмалари томонидан соғлиқни сақлаш ва саломаталик соҳасидаги муаммоларини ечишга янгича метод ва билимлар мажмуи асосида киришилиши нафақат МДҲ давлатларида, балки глобал миқёсда олиб қарайдиган бўлсак ер юзидаги барча давлатларда кузатилмоқда. ХХ асрда ривожланган давлатларда соғлиқни сақлаш стратегияси бир неча бор қайта кўриб чиқилган: ўтган асрнинг 60-йилларигача унинг асосида эпидемик инфекцияларга қарши кураш ётган бўлса, кейичалик унинг ўрнини сурункали юқумли бўлмаган касалликлардан сақланиш эгаллади. ХХI асрда эса кўпчилик ривожланган давлатлар соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни асраш ва демография соҳаларида юзага келган ҳолатни ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишмоқда: бу соҳага ажратилаётган молиявий маблағларнинг ҳажми кўпайтирилмоқда, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш концепциялари ва ривожлантириш дастурлари яратилмоқда, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасида фаол ислоҳатлар амалга оширилмоқда. МДҲ давлатлари соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатлар эса собиқ иттифоқ тузумининг парчаланиши билан боғлиқдир. Кўплаб давлатларнинг конституцияларида аҳолининг соғлиқни сақлашдан бепул фойдаланиш кўрсатиб ўтилган, аммо ХХI асрда биронта ҳам давлат шунчаки иқтисодий сабабларга кўра бу вазифаларни амалга ошира олмайди. Бу биринчи навбатда аҳолининг қариши ва носоғлом турмуш тарзини олиб бориши, туғилиш кўрсаткичининг пасайиши, атроф муҳитнинг ноқулай омиллари, нотўғри овқатланиш ва бошқа сабабларга боғли бўлиб қолади. Баъзи давлатларда, масалан Белоруссияда жамоат саломатлигини сақлашнинг энг яхши қирралари сақлаб қолнганлигига қарамасдан, соҳани барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлашни талаб қиладиган чора-тадбирларни олиб бориш зарурати туғилди. ХХ аср талабларига мослаштирилган тиббий ёрдам тизими ўзини оқламаяпти. Тиббий ёрдамнинг барча даражалари бепуллиги ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш чегарасининг йўқлиги, аҳоли сонининг кундан кунга ортиб бориши ва тиббий ёрдамга бўлган талабларининг ошиб бориши ва бошқа бир қанча сабаблар туфайли давлат томонидан бу тизимни узлуксиз маблағ билан таъминлашнинг иложи бўлмаяпти. Хусусий соғлиқни сақлаш тизими эса йўлга қўйилмаган. Буларниг барчаси эса соғлиқни сақлаш тизмини ислоҳ қилишни долзарб қилиб қўймоқда, яъни тиббий ёрдамнинг биринчи даражаси бепул, қолган даражаларини эса пулли тизимга ўтказиш, тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш масаласи кўтарилмоқда. Испанияда ҳам тиббий ёрдамнинг барча даражалари шу кунгача бепул амалга оширилиб келинмоқда. Иқтисодий инқирозлар бу давлатда ҳам соҳани ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди. Натижада ҳукумат томонидан Соғлиқни сақлаш тизмидаги баъзи бир клиника ва касалхоналарни приватизация қилиш ҳаракатлари аҳоли томонидан оммавий норозиликларга сабаб бўлмоқда. Буюк Британия ва Германияда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг кенг қамровли дастурлари қабул қилинган, бошқа давлатларда соғлиқни сақлаш тизимида айрим муаммоларни ҳал этиш мақсадида ислоҳатларнинг маълум бир йўналишлари жорий қилинган.. Ислоҳатларнинг бир хил моделлари ва тизимлари баъзи ҳолларда ҳар хил давлатларда шу давлат манфаатларига мослаштирилган ҳолда ҳам кенг қўлланиб келинмоқда. Бугунги кунда дунёда қўлланилаётган ислоҳатлар стратегиясининг самарадорлиги тўғрисида бир қанча фикрлар ва расмий ва норасмий маълумотлар мавжуд. Бу каби маълумотлар эса мутахассислар ва кенг омма томонидан доимий тарзда таҳлил қилиниб келинади.