Э1 = 2600 х 3 +600 х 3+200 х 4= 10400 сўм
Жами олинган иқтисодий самара эса куйидагича:
Э =10400 х 1000 =10400000 сўм
Вақтинча мехнатга лаёқатсизлик билан ишчилар касалланишининг ҳалқ хўжалигидаги йўқотишларнинг умумий йиғиндисида энг кўп нисбий улушни янги - 3/5 атрофида касаллик туфайли ишлаб чиқарилмаган янги қиймат (соф маҳсулот) эгаллайди. Шу билан бирга, касалланиш туфайли иқтисодий йўқотишларни ва камайишининг самарасини баҳолашда ишлаб чиқарилмаган янги қиймат - қўлдан чиқариб юборилган самара, миллий даромад ўсишининг фойдаланилмаган имкониятлари сифатида кўпинча ҳисобга олинмайди Бу ҳолат касалланиш натижасидаги ҳақиқий йўқотишларни ва уларни камайишининг аҳамиятини сезиларли камайтиради
Ҳодимларнинг касалланиш корхона фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларига ҳам таъсир этади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми даромад, меҳнат унумдорлиги каби, бу ҳолат аввало касалланиш туфайли иш вақтининг йўқотилиши билан боғлиқдир.
Соғломлаштириш чора-тадбирларнинг иқтисодий самарасини аниқлашдаги жиддий қийинчиликлардан бири, бу касалланишнинг камайиши фақатгина аниқ соғломлаштириш чора-тадбирлари билан боғлиқ омилларга эмас, балки турли омилларнинг таъсирига боғлиқ бўлади. Шунинг учун тиббий, санитар-гигиена чора-тадбирларнинг ахамиятини аниқлаш учун аниқ соғломлаштириш чора-тадбирлари ўтказилган корхона маълумотларини ушбу тадбирлар ўтказилмаган шу тармоқдаги корхоналар гуруҳи билан таққослаш, шунингдек битта корхонадаги касалланиш кўрсаткичларини вақтнинг турли даврларида соғломлаштириш чора-тадбирларини ўтказгунча ва ўтказгандан кейинги даврларини таққослаш муҳимдир.
Касалланиш туфайли йўқотишларнинг камайишини тўғри баҳолаш учун ўртача кўп йиллик маълумотлар билан таққослаш мақсадга мувофикдир. Сурункали касалликларга таалуқли силжишларни баҳолаш учун янада кўпроқ даврларни олиш талаб этилади.
Даволаш, соғломлаштириш чора-тадбирларини ва илмий - тадқиқот ишларини ўтказиш учун сарфланган харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.
Соғлиқни сақлашда даволаш, соғломлаштириш чора-тадбирлари ва ИТИ нинг самарадорлигига аввало тиббий ва ижтимоий томонлардан баҳо бериш керак.
Шу билан бир вақтда у ёки бу даволаш усулларининг, соғломлаштириш чора-тадбирларининг, ИТИ (Илмий Тадқиқот шлари) нинг иқтисодий самарадорлигини (Эф) баҳолаш ҳам муҳимдир. Иқтисодий самарадорлик олинган иқтисодий самарани (Э) касалланиш ногиронлик еки бевақт ўлим билан боғлиқ бўлган халқ хўжалигидаги йўқотишларнинг камайишини таъминловчи янги даволаш усуллари, соғломлаштириш чора-тадбирларига ёки ИТИ га сарфланган ҳаражатларга (3) нисбати орқали аниқланади.
Эф = Э / 3
4 - Масала: 1-Масала да келтирилган стационарда даволаниш муддатларининг қисқариши ҳисобига олинган иқтисодий самара 10620000 . сўмни ташкил этган бўлса, даволаниш муддатларининг қисқаришини таъминловчи даволаш усулларининг тадбиқ этилиши билан боғлиқ харажатлар 3.540.000 сўмни ташкил этган бўлсин, у ҳолда ҳаражатларнинг самарадорлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |