Даволаш муддатлари қисқариши туфайли ҳалқ хўжалигида эришилган самарани ҳисоблаш. Соғлиқни сақлашнинг амалиётига даволашнинг янада прогрессив усулларини жорий этиш ва даволаш муассасаларининг фаолиятини яхшилаш асосида беморларнинг даволаш муддатларини қисқартириш катта иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бунда самара фақатгина соғлиқни сақлаш муассасаларининг воситаларини тежалишига бориб тақалмайди.
Даволаниш муддатларининг қисқариши туфайли ҳалқ хўжалигида эришилган иқтисодий самарадорлик касалланиш туфайли ҳалқ хўжалигидаги йўқотишларнинг камайиши билан ифодаланади:
Э=Уб-Ур Бу ерда:
Э - беморларни даволаниш муддатларини қисқариши туфайли эришилган иқтисодий самара;
Ур - ҳисобот (ушбу) давридаги касалланиш туфайли ҳалқ хўжалигидаги зарарлар;
Уб - базис (ўтган) даврдаги даволаниш муддатларни инобатга олган ҳолдаги касалланиш туфайли ҳалқ хўжалигидаги зарарлари.
Касалланиш туфайли ҳалқ хўжалигидаги зарарлар (У) қуйидаги формула билан аниқланади:
У = Оп +Б+Л; Бу ерда:
Оп - касаллик кунлари ҳисобига ишл-аб чиқарилмаган янги қиймат (миллий даромад);
Б - ижтимоий суғурта ҳисобидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолларига касаллик варақалари бўйича тўловлар;
Л - даволанишга бўлган ҳаражатлар: стационар - Лс ва амбулатор - Ла, шунингдек тиббий хизматнинг бошқа турларига.
Стационарда даволланишга бўлган ҳаражатлар 1 та ўрин-кун (К) қийматини беморларни ўринларда ўртача бўлиш муддатига (t) кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Амбулатор даволанишга бўлган ҳаражатлар поликлиникада амбулатор беморлар томонидан врачларга бўлган қатновларнинг ўртача сонини врачнинг бемор уйига қилган қатновларига қўшган ҳолдагил (А) поликлиникадаги битта қатновнинг ўртача қийматига (М) кўпайтириш орқали хисобланади. Шундай қилиб:
Л=Лс+Ла=Кх t + А х М Даволаш давомийлиги қисқаришидан келиб чиқадиган умумий иқтисодий самара ўртача битта беморга тўғри келадиган даволаниш муддатларининг қисқаришига ва даволанганларнинг умумий сонига боғлиқ бўлади. Ҳисоблашлар учун жадвалга киритилган қуйидаги маълумотлар керак бўлади (жадвал 2).
Жадвалдан кўриниб турибдики, барча маълумотлар фақат ҳисобот даври учун олинади, аммо бунда ўртача даволаниш муддатлар кўрсаткичлари ҳам ҳисобот (Ушбу йил) ҳам базис (ўтган) йил учун олинади. 1 та ўрин-кун кун учун сарфланган харажатлар стационарнинг тури ҳажми ва ихтисосига боғлиқ бўлади. Шунинг учун бир ўрин кунга кетган ҳаражатларни аниқ олинган стационар бўйича ушбу давр учун ҳисобланади. Агар баъзи бир кўрсаткичларни врачга қатновларнинг биттасининг қийматини аниқлашда қийинчиликлар пайдо бўлса, даволаш муассасасининг турини ва қувватини ҳисобга олган ҳолда, тиббий адабиётларда чоп этилган маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
Даволаниш муддатларининг қисқариши ҳисобига эришилган иқтисодий самара икки усул орқали ҳисобланиши мумкин Биринчи усулнинг моҳияти шундаки, ҳисобот йилдаги касалланиш туфайли халқ ҳўжалигидаги йўқотишлар ҳисобот йилидаги ўртача даволаниш муддати ўзгармай қолганда, яъни худди базис (ўтган) даврдаги каби бўлганда халқ хўжалигида бўлиши мумкин бўлган йўкотишлар билан солиштирилади. Ҳисоблашлар юқорида келтирилган формулалар орқали олиб борилади.
Ҳисоблашларни осонлаштириш учун даволаниш кунлари орасидаги фарқ аниқланиб, сўнгра даволаниш муддатлари қисқариши туфайли битта беморни даволашдан олинган самара ҳисобланади ва у кейин ушбу даврдаги барча даволанганлар сонига кўпайтирилади. (жадвал 2)