Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


ХАЛҚ БАЙРАМЛАРИ, УЙИН ВА МАРОСИМЛАРИ


bet26/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

ХАЛҚ БАЙРАМЛАРИ, УЙИН ВА МАРОСИМЛАРИ
Узбеқ халқининг маданий меросида халқ ижод қил- 
ган ва катта ижтимоий аҳамиятга эга турли байрамлар, 
оммавий ўйинлар, мавсумий ва ҳунар-касб маросимлари 
алоҳида ўринни эгаллайди. Байрамлар ва маросимлар 
ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг барча томонларини қам- 
раб олувчи ва кишилар ўзаро муносабатларининг турли 
жиҳатлари ва шаклларида намоён бўЛувчи муайян урф- 
одатлар ва анъаналар, ахлоқий принциплар ва ҳуқуқий 
тартиботларнинг тарихан шаклланган йиғиндисидир. 
Уларнинг муҳим белгилари ва хусусиятлари барқарор-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лиги ва оммавийлиги, ривожланишидаги такрорийлиги, 
давомийлиги ва узлуксизлигидадир. Одат тусига кирган 
маросимлар кишилар хулқ-атворини бошқарар экан, 
нафақат жамоачилик фикрлар нуфузига, балки қабул 
қилинган ва қарор топган қонун-қоидалар кучига ҳам 
суянади.
Узбеклар ва Урта Осиёдаги бошқа халқлариинг та- 
рих синовидан ўтган байрамлари ва маросимлари ки- 
шиларнинг ўзаро муносабатларидаги яхши фазилатлар- 
ни, чинакам халқчил, умуминсоний қадриятларни акс 
эттиради. Ижобий урф-одат ва маросимларда ўзбеклар- 
нинг миллий руҳиятй, уларнинг маънавий онгининг сод- 
далиги ва феъл-атворининг шакллари ҳам намоён бў- 
лади. Асрлар давомида шаклланиб ва авайланиб қелин- 
ган ижобий расм-удумлар ва одатлардан Ватанга садоқат, 
ёши катталарга ҳурмат, ота-онага, етимларга ва қария- 
ларга ғамхўрлик, меҳмондўстлик, қон-қариндошлик ва 
ўзаро ёрдам, оила шарафини ва аёллар шаъиини эҳтиёт- 
лаш, ҳаётдан кўз юмган яқин-узоқ кишилар хотирасини 
ёд этиш кабилар ижтимоий характерга эга бўлган бай- 
рам ва маросимларда очиқ намойиш қюшнадиУ Асрлар 
оша сақланиб келинган ва ижтмоий моҳиятга эга урф- 
одатлардан яна бири оғир,. машаққатли кунларда ўз 
яқинларининг очлик ёки камбағалликдан гадолик ёки 
дайдилик қилишига йўл қўймасликдир. Агар шундай 
одам чиқиб қолгудай бўлса, унинг исноди барча қарин- 
дош-уруғларга, маҳалла-кўйга, халқига келган.
Узбек халқи орасида энг кенг тарқалган, миллий 
тусга эга бўлган урфгодатлардан мавсумий мардсимлар 
диққатга сазовордир. Айрим тадқиқотчиларнинг фикри- 
ча, ўзбек мавеумий мароеимларини қуйидаги туркум- 
ларга тасниф . этиш мумкин: 1) қигада . ўтқазиладиган 
гап-гаштак, яса-юсун кабилар; 2) баҳорги маросим- 
лар —^Наврўз, шохмойлар (қўш чиқариш), лола ёки қи- 
зил гул сайли, лой тутиш, «субт хотйн» кабилар; 3) ёзги 
маросимлардан «қовун сайли», «чой момо» ва< ҳоказо- 
лар; 4) кузги маросимлар — ҳосил'йиғими бйлан боғлиқ 
михрган, «облобарака», шамол чақириш, узум сайли ка- 
билар.
Бутун Олд ва Урта Осиёда машҳур Наврўз байрами 
ва маросимлари Жуда ўзоқ даврлардан бери нишонла- 
ниб келмоқда. Бу байрам асли қадимий деҳқончилик 
календари билан боғлиқ бўлиб, Ернинг шимолий ярим 
шарида баҳорги кеча билан кундуз тенг келган кунла-
www.ziyouz.com kutubxonasi


р и —20—21 мартда бошланади. Уша даврда бутун та- 
биат уйгона бошлайди, ер бағридаги барча маҳлуқот ва 
мавжудотларнинг,, қурт-қумурсқалар, ўсимлик ва ўт- 
ўланларнинг жонланиши рўй беради. Бундай янгиланиш 
жараёнининг бошланиши шамсия (Қуёш) йили ҳисоби- 
да 21 мартга тўғри келган биринчи янгн кунни Наврўз 
дёб атаганлар. Урта асрнинг буюк мутафаккири Беру- 
ний мазкур йил ҳисобининг бошланиш ойи ҳисоблан- 
ган фарвардин ойи тўғрисида гапириб бундай деб ёзади: 
«Наврўз янги йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форс- 
ча номи ҳали шу маънони тақозо этади. Наврўз эрон- 
ликлар зижлари бўйича ўтмиш замонларда, улар ййл- 
ларини кабисам қидган вақтларида Қуёшнинг саратон 
буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у ор- 
қага сурилгач баҳорда келадиган бўлди. Энди у баҳор 
ёмғирининг биринчи томчисини тўқишидаи гуллар очил- 
гунча, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ҳай- 
ввнларда шавқат қўзғалишидан то насл вужудга кел- 
гунча ва ўсимлик униб чиқа бошлагунча давом этган 
вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошла- 
ниши ва яратилишига далил қилинган». Уша даврда 
яшаган улуғ сиймолар Маҳмуд Кошғарий ва Умар Ҳай- 
ёмлар ҳам Наврўз тўғрисида анча қизиқарли маълумот- 
лар ёзиб қолдирганлар. УЛарнинг асарларида Наврўз- 
нинг табиат қонуниятига мувофиқ томони қайд қили- 
нибгина қолмай, у билан боғлиқ турли ирим, урф-одат 
ва маррсимлар тўғрисида ҳам қимматли маълумртлар 
келтирилган. Масалан, Берунийнинг таърифича, афсун- 
гарлар Наврўз куни тонг отганда биров гап гапириш^ 
дан олдин уч қошиқ асал ялаб, уч бўлак (хушбўй) мум 
тутатса, бу кўп касалликларта шифо бўлармиш. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish