Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


bet25/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

д и .
-
Шундай қилиб, ўтган асрнинг охирларига келиб ма- 
ҳаллий аҳолининг маиший турмушй ва маънавий ҳаё- 
тида, айниқса Самарқанд, Қўқон, Фарғона каби йирик 
шаҳарларда жиддий ўзгарйшлар рўй бера бошлайди. 
Улкага чор амалдорлари, ҳарбийлар, ҳар хил савдогар
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва фабрикантлардан ташқари жуда кўп илғор зиё- 
лилар намояндалари, демократнк руҳдаги чиновник- 
лар, ишчи ва ҳунармандлар ҳам кела бошлаган. Улар 
асосан шаҳарларга ўрнашиб, рус маданиятини тарқа- 
тишга, асрлар давомида ҳукмрон бўлиб келган эски 
патриархал-феодал тузум тартибларининг аста-секин 
емирилишига, аҳоли дунёқарашида айрим ўзгаришлар- 
га, тафаккур эркинлиги ва даҳрийлик ғояларининг кур- 
так отишига туртки бўлган эди. Аммо, атоқли шарқшу- 
нос олим В. В. Бартольд ёзганидек, евроцача янги ша- 
ҳарларнинг пайдо бўлиши ёки қадимий шаҳарларнинг 
сунъий равишда иккига —«янги шаҳар» ёки руслар қис- 
ми ва «эски шаҳар» ёки осиёликлар қисмига бўлиниши 
икки маданиятни юзага келтириб, чор ҳокимияти ўз 
диққатини маданий ва санитар хизмати, ободонлашти- 
ришни фақат рус-европача қисмига жалб қилган, «ту- 
земцм» (маҳаллийлар), «инородцн» («ғайри уруғлар») 
ёки «осиёликлар» яшаётган қисмига «минимум ғамхўр- 
лик ва максимум камситишни «тақдим қилган эди». Шу- 
нинг учун «европа типи»даги шаҳарлар маданийлашган 
ва ободонлашган бўлса, «осиёликлар» қисми асосая ўр- 
та асрлар типида қолаверган.
Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида бутун ижти- 
моий-маиший ва оилавий турмуш феодал-патриархал ва 
мустабид тартибларга тўла бўйсундирилган. Ҳар бир 
инсон ўзининг маълум бир ижтимоий табақага тегишли 
эканлигини ва шу гуруҳ манфаати теварагидалигини 
ҳис этган. Муайян табақа жамоа аъзоси ҳисобланган 
шахснинг табиати ва онгига асрлар давомидаги қонун- 
қоидалар ва урф-одатларнинг чексиз ҳукми сйнгиб кет- 
ган. Унинг бутун маънавий ҳаёт фаолияти, ҳис-туйғу- 
лари, кайфияти ва бошқа ижтимоий-руҳий кечинмалари, 
шахсий муносабатлари ҳам ўша гуруҳ ёки жамоа ман- 
фаати билан белгиланган ва бошқарилган. Шуниси му- 
ҳимки, муайян тартиблар қабила еки элат (маҳалла) 
даврасида ҳамкорлик, аҳиллик туйғуларини сингдириб, 
ўзаро ёрдам (ҳашар), меҳмондўстлик, ёши катталарнн 
ҳурмат қилиш каби ижобий фазилатларда намоён бўл- 
ган. Бу объектив ҳолат ислом дини ақидалари орқали 
муқаддаслаштирилиб, ҳамма қудратли Оллоҳ олдйда 
тенг ва бир деган ғояни юзага келтирган. Бутун Узбе- 
кистонда тўнтаришдан илгари ҳукмрон бўлган ислом 
мафкураси худо олдида барча бандаларни бир қилиб 
кўрсатиб, кимки ерда ўрнатилган тартибларга қарши
www.ziyouz.com kutubxonasi


чиқса ёки порозилик билдирса, демак, Олло таолога 
қаршй чиққан", деб қораланган. Шариат ва сиёсат, хуқуқ. 
ва диний тартиблар бир-бири билан чатишйб кетганли- 
ги туфайли шахс фаолияти ва эркинлиги жиддмй ра- 
вишда чекланган. 
..
Шариат қонунлари динйй руҳда бўлгаии учун ҳар 
қандай қоиунбузарлик, жиноятчилик, давлат тартиблари- 
га хиёнат қилиш, ҳоким ва хонларга қарши чиқишлар 
динга қарши хиёнат, ва аксинча, диний тартиблардан 
чекиниш ёки уларга риоя қилмаслик ҳокимиятга қарши 
қаратилган ҳаракат деб баҳоланган. Атоқли этнограф 
В; П; Наливкии Урта Осиё хонликларидаги демократик 
тузум тўғрисида шундай дёб ёзади: « ... илоҳий таълим, 
ақидавий тартиб ва юридик қонунлар узвий боғланган 
яхлит. бирликдан иборат бўлиб, жинояткорлиқ— гуноҳ, 
гуноҳ эса жинояткорлик, деб ҳисобланган. Чунки ҳар 
бир давлат қарорлари, қонун-қоидалари, тартиблари ху- 
доГинъом қилган Қуръонга таянган». Унинг таърифича, 
биринчидан, шариат абадул ўзгармас универсал қонун- 
қоида, унда мусулмон ўз ҳаётида барча саволларга жа- 
воб тона олади, деган тушунча қабул қилинган, иккин- 
чидан, шарйат киши ҳаётида учрайдиган деярли барча 
катта-кичик ҳодиеаларни муайян урф-одат тартибига со- 
либ, унга икйр-чикирларига қарамай қаттиқ риоя қи- 
лишни шарт деб билади. «Инсон ҳаётининг барча ҳоди- 
саларини имконияти борича майда-чуйдасигача тартибга 
солган шариат,— деб ёзади В. П. Наливкин,— унинг энг 
интим (яширин) бурчакларигача кириб, диндор мусул- 
-моннинг фаолиятинигина эмас, ҳатто тафаккури ва 
тасаввурини ўзига қарам қилади. Шу тартибга биноан 
инсоя ўз маиший турмушида балки ҳсч кимга керак бўл- 
майдиган майда. талабларни ҳам бажаришга ҳаракат- 
қилиб, теварак-атрофдагилар.рлдида шариат талаблари 
ва ахлоқ нормасига тўлиқ риоя қилиб яшаётганлигини 
кўрсатишга интилган».
Халқ оммасининг ижтимоий-руҳий қиёфаси ва маъ- 
навий ҳаётининг шаклланишига қишлоқ хўжалиги ва 
ҳунармандчиликдаги оғир ва машаққатли меҳнат, тўйиб 
овқат емаслик, очлик хавфи, ҳар кунги маиший тур- 
муш қийинчиликлари билан тинимсиз кураш, минглаб 
кишиларнинг ёстиғини қуритган даҳшатли оммавий ка- 
салликлар ва табиат офатлари, хон, амир, ҳоким ва чор 
амалдорларининг чексиз зулм-жафоси, ижтимоий адо- 
латсизлик бевосита таъсир қилиб келган. Табиат ва
www.ziyouz.com kutubxonasi


жамият қонунларини ва сирларини тўла тушўна олмаган 
меҳнаткаш омма хурофий тасаввурларга асосланган ди- 
ний ақидалар орқали ўзини овутиб келгаи. Қишилар 
борлиқни ва барча ижтимоий ҳодисаларни худо номи ва 
иродаси билан боғлаб, унинг ҳақ эканлигига тўла ишо- 
нибгина қолмай, кимки дунёвий, яъни синфий жамият 
тартибларига қарши чиқса, демак, худо иродасига хиё- 
нат қилиш деб баҳоланган ва мўминлар.нафратига йў- 
лиққан. Шунинг учун ҳам, тадқиқотчилар қайд қилгани- 
дек, ўрта аср тартиблари ҳукмронлик қилган шароитда 
барча ижтимоий ва сиёсий тасаввурлар диний руҳдаги 
мазҳаблар сифатида намоён бўлган.
Аммо ҳукмрон тузум, зулм шакллари ва адолатсиз- 
ликка қарши қаратилган барча ҳаракатлар, ҳатто диний 
шиорлар билан ниқобланган бўлса-да, шафқатсиз ра- 
виШда бостирилган. Айниқса, даҳрийликда айбланган- 
ларни раҳмсиз қийнаганлар. Бунга Бухоро амирлигида 
яшаган ва ўзининг эркин тафаккури ва маърифатпар- 
варлиги туфайли мусулмон руҳонийлари томонидан қат- 
тиқ қувғин қилинган буюк адиб Садриддин Айний ҳаё- 
ти ёрқин далил бўла олади. У ўзининг ажрйиб «Эсда- 
ликлари»да ҳам даҳрийлиги учун айбланиб шафқатсиз 
жазоланган кишилар тўғрисида ҳикоя қилади. Масалан, 
амир даврида мулла ва эшонлар бир аравакашни худо- 
га қарши чиққан деган туҳмат билан айблаганлиги, «оқ 
подшо»нинг Бухородаги сиёсий агенти рухсати ^билан 
тошбўрон қилиб ўлдиришга ҳукм қилинганлиги ва бу 
ҳукм руҳонийлар томонидаи амалга оширилганлигига 
Айний ўзи гувоҳ бўлганлигини баён этади.
Мусулмон руҳонийлари ва аҳолининг хурофотга бе- 
рилган мутааесиб қисми кишиларнинг хатти-ҳаракати- 
да, анъанавий маиший турмуш шаклларида рўй бераёт- 
ган барча янгилик ва ўзгаришларга ниҳоятда қарши 
чиққан. Айниқса, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида 
кичкинагина янгиликлар р.уҳонийлар ва диний жамоат- 
чилик фикри томонидан қаггиқ қораланган. Умумий' 
қабул қилинган тартиблар, одат ва удумлар, ташқи ки- 
йим ва ҳаракатлардан чекиниш бидъат деб ҳисобланган 
ва ундай шахслар.қувғин қилинган ёки жазоланган. 
М асалан,тмусулмон руҳонийлари поездга ёки трамвайга 
чиқиш, велосипед («шайтон арава») минишпи гуноҳ деб 
ҳисоблаганлар. Шунинг учун кўпчилик аҳоли янги тран- 
спорт воситаларидан узоқ вақтларгача фойдаланмаган. 
Поездга Октябрь тўнтаришигача, асосан савдргарлар ва
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳажга кетаётганлар тушган. Бойваччалар, мулла ва 
қозилар, замондошларнинг таърифлашича, қанча вақт 
отда юришни маъқул топса-да, охири бундай консерва- 
торлар ҳам янги траиспорт воситаларининг қулай ва 
арзон эканлйгига ишонч ҳосил қилганлар.
-Узгаришлар фақат моддий-маданий соҳадагина эмас» 
халқ оммаси психологияси ва онгида ҳам рўй бера бош- 
лаган. Айниқса рус аёл врачларининг туб аҳоли билан 
яқиндан алоқада бўлиб, уларнинг ичқи ҳаётига кириб, 
биқиқ мусулмон оиЛаларини янги турмушга қадам таш- 
лашга йўл очиб берганлиги диққатга сазовордир.
Асрлар давомида жабр-зулм, оғир ҳаёт, қашшоқлик- 
да яшаб келған кенг меҳнаткаш омма турли ижтимоий 
касалликларга ҳукм қилиниб, бевақт ўлим вй бедаво 
қирғинликлар туфайли жуда қисқа умр кўрган. Хурофот 
тўрига чулғанган беморлар ҳар хил касалликларни да- 
волашга «ихтисослашган» турЛи «муқаддас жойлар»— 
авлиё-анбиёларга, асосан хурофий йўл билан даволай- 
диган табиб, фолбйн, ромчи, бахши, шайх ва муллалар- 
га мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бундай «шифо- 
корлар» фол очиб, «арвоҳлар» ва «парилар» билан 
«сўзлашиб» турли тумор ва дуолар ёзиб, беморни ҳар 
хил авлиёларга рўпара қилиб, баъзаи зикр тушиб сава- 
лаб Даволаганлар. Авлиё «урган» беморни касалдан 
қутултириш учўн ўша авлиёнинг арвоҳини хурсанд қи- 
лиш мақсадида худойи аташ ва диний маросимларга 
риоя қилиш зарур, деб тушунтйрилган. Т. Н. Қори-Ниё- 
зий таърифлаганидек, шарйат . ақидаларига «мутахас- 
сис» бўлиб қолган мунофиқ риёкорлар, одатда пулга 
«ривоят» crap здилар, яъни қандай бўлмасин, улар 
шариатдан ва Қуръондан «асос» топиб берар эди. Бора- 
бора бу «санъат» ҳатто «ҳийлаи шаърий», яъни «ша- 
риат ҳийласи» деган очиқдан-очиқ алдаш усулига ай- 
ланган. Бутун даволаш усуллари ҳам асли шундай ҳий- 
ла-найранглардан иборат бўлган, айниқса «шифокор» 
авлиё-анбиёлар тўғрисидаги ривоятлар афсонавий уй- 
дирмалардан тўқилган.
Улимнинг кўплиги аҳолининг нодонлигини кучай- 
тирган. Халқ шифо ахтариб хурофий ва ибтидоий ўсул- 
да даволайдиган табибларга, бахши, фолбин, дуохон 
эшон-муллаларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. 
Улар ишлатадиган кўчириқ, кинна, ром очиш, амал, дам 
солиш, азайнмхонлик, тумор тақиш, авлиё-анбиёлар
www.ziyouz.com kutubxonasi


тупроғи, «муқаддас» сувлар каби даволаш усуллари кеиг 
тарқалган эди.
Чор Россияси Туркистоннй босиб олгандан кейин 
соғлиқни сақлаш масаласига айниқса дастлабки вақтда 
эътибор бермади. Тиббиёт ёрдами асосан бошқа шаҳар- 
лардан келган ҳарбийлар ва рус аҳолисига кўрсатилар 
эди. Эски туркистонлик рус врачларидан профессор 
П. Ф. Боровский шуидай деб ёзади: «Фуқаро беморлар- 
ни фақат Андижон, Наманган, Марғилон шаҳарларида 
жойлашган ҳарбий лазаретларда қабул қилганлар. Агар 
амалдорларни эътиборга олмаганда, фуқаро аҳолига 
деярли тиббий хизмат кўрсатилмаган деса бўлади: да- 
волаш ҳарбий врачлар томонидан хусусий йўл билан 
амалга оширилган... Агар бу соҳада бир оз иш қилин- 
ган бўлса, фақат янги шаҳар (Тошкент)да қилинган, 
зски шаҳарда деярли ҳеч қандай хизмат кўрсатилмаган; 
стационар даволаш умуман йўқ деса бўлади. Қшшюқ 
тиббиёти ҳақида фикр ҳам юритилмаган, фақат ўл^м 
кўпайган вақтлардагина врач юборилган, улар ҳам асо- 
сан касалликларнинг сабабларини аниқлаш учун. Уму- 
ман тиббиёт-санитария ишлари учун арзимайдиган маб- 
лағ ажратилган. Аҳоли орасида маърифат тарқатиш 
эса муллалар қўлида... Бу масалада самарқандлик рус 
врачларидан биттаси маҳаллий ҳокимиятга арз қилиб, 
маҳаллий аҳоли орасида тиббий хизматни кучайтириш 
ва хурофий табиблар фаолиятини чеклаш тўғрисида ёз- 
ган мурожаатига ҳарбий губёрнатор шундай деб жавоб 
берган: «Бизлар келгунча маҳаллий аҳолини табиблар 
даволаб келган, ундан уЛар ўлмаган, буёғига ҳам та- 
бибча даволашни билганича давом қилдираверсин».

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish