Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


ОИЛАВИЙ-МАИШИЙ ТУРМУШ АНЪАНАЛАРИ


bet28/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

ОИЛАВИЙ-МАИШИЙ ТУРМУШ АНЪАНАЛАРИ
Узбеклар ўтган аср охирларида феодал-патриархал 
тузум даражасида турганлигн туфайли оилаларининг 
тузилиши ва маиший турмушн мазкур тузумга мос кел- 
ган. Барча ўтроқ аҳоли ва қисман ярим кўчманчи ўз- 
беклар орасида асосан моногам никоҳ ҳукмронлик қил- 
са ҳам катта ажраямаган оила кенг тарқалган. Асли 
бундай оилалар, юқорида қайд қнлинганидек, қадимий 
патриархал оила жамоаси қолдиқ шаклларидан ҳисоб- 
ланади. Агар ибтидоий катта патриархал оилалар асо- 
сан бир неча авлоддан ташкил тонган қариндошлар 
бирнкмасн сифатида намоён бўлган 
бўлса, XIX аср-- 
нинг. иккинчи ярмида ўзбекларда бундай оилалар анча 
камайган, катта оила жамоаси емирила бошлаган. Бў- 
линмаган катта оилалар икки ёки уч никоҳланган а-в- 
лодлардан иборат бўлиб, унга ота-она, уйланган фар- 
занди, ака-укалар кирган ва улар умумий хўжаликка 
эга бўлганлар. Мураккаб бўлинмаган оилалар хўжали- 
ги бир бўлса-да; янги нйкоҳланган оила айрим хонага 
ва баъзан қозонини бошқалаб чиқади.
Айниқса XX аср бошларида Туркистон ўлкасининг 
капиталистйк тузум гирдобига тортилиб, товар-пул му- 
носабатларининг ривож топиши натижасида вояга етиш- 
ган ўғилларнийг уйланиб мустақил оила тузиш жараёни 
анча кучаяди, ота-она оиласидан бўлнниб чиқиб, айрим
www.ziyouz.com kutubxonasi


хўжалик ташкил қилиш бир оз кўпаяди, Аммо катта 
оила уклади ўрнига кела бошлаган кичик оилалар ҳа- 
ли кам бўлгаи. Бунинг сабаби вдуки, катта патриархал 
оиланинг хўжалиги умумий бўлиб, уларнинг иқтисодий 
бирлигининг асоси ҳисобланган ерга ва бошқа ишлаб 
чиқариш қурюлларига хўжайинлик фақат оила бошли- 
ғи қўлида бўлгая. Оиданинр хўжалик-иқтисодий жиҳат- 
дан энг муҳим ҳужайра бўлганлиги барча ўғилларнинг 
ота билан умумий меҳнат қилишида 
намоён бўлган. 
Аммо ўғилларнинг о.линадиган даромадни бошқаришга 
ҳаққи бўлмаган, унга ф ақат оила бошлиғи тўла хўжа- 
йинлик қилган, яъни моддий жиҳатдан ўғиллар отага 
қарам ҳисобланган. Ер ва бошқа мулк оила бошлиғи 
вафот этгандан кейин ўғиллар орасида тақсимланган. 
Катта бўлинмаган оилалар асосан бой хўжаликларда 
кўпроқ сақланган, чунки улар 
иқтисодий 
жиҳдтдан 
умумий хўжалик 
юритишга манфаатдор 
бўлганлар. 
Камбағал, ери кам оилалар иқтисодий замин бўшлиги- 
дан ажралиб чиқишга мажбур бўлган. Бундай жараён 
ер умумий (жамоа) мулки ҳисобланган жойларда ҳам 
содир бўлган. Чунки бундай ерларда ер ҳар. йили айрим 
оилага қайта тақсимланган. Кичик оилалар қурама бў- 
либ ҳар ердан келиб жойлашган элатлар, мардикор ва 
ёлланма ишчилар орасида ҳам кўпроқ учрайди. Бундай 
оилалар аста-секин кўпайиб, уйланган ўғиллар патри- 
архал анъанага таяниб бирга яшашни давом қилдириб 
мураккаб оилани юзага келтирган.
Кўпчилик ўзбеқ оилаларйда, ҳозирга^а 
сақланиб 
келаётган одат бўйича, катта ўғил уйлангандан кейин 
уни уй қилиб ажратиб чиқарганлар. Агар уй қилиш 
имконияти бўлмаса набира вояга етиб никоҳ тўйигача 
яшаб келган. Оила бошлиғи ўғил туғилиши билан анъ- 
анага биноан унинг қелажагини ўйлаб 
имкониятига 
қараб уй-рўзғорининг ғамини ёшликдан еган. Чунки 
ўғил бола ҳам дастёр иш кучи, ҳам келажакда оила 
бошй. Кўпчилик тўқ оилалар ўғил кўриши билан унга 
уй қилишни ўйлайди. Она эса қизининг ғамини кўради 
ва унга ёшликдан сеп (мол, бисот) тўплайди. Одат бў- 
йича кенжа ўғил ота билан қолади, ота вафотидан 
кейин уй ва хўжалик унинг мерос мулкига айланади.
XIX аср охири — XX аср бошлариДа Бухоро амир- 
лиги ва Хива хонлигида катта оилалар 
ҳамма ерда 
мавжуд бўлиб, ер оила жамоасига тегишли бўлса-да, 
уни 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish