Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


bet34/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

« а н и м а »
— жон, 
руҳ дегани). Ибтидоий одамларда дастлаб жон ва тан- 
нинг алоҳидалиги ва жоннинг мустақил яшаши мум- 
кинлиги тўғрисида оДдий (примитив) тасаввурлар пай- 
до бўлган. Улар ўз таналари тузилишини, 
одамнинр 
ўлиши ва жасади билан боғлиқ ҳодисаларни тушуна 
олмай жонни мавжуд бир нарса деб билганлар. Бошқа 
халқлардагидек ўзбекларда 
ҳам анимистик тасаввур- 
ларнинг туб моҳияти руҳлар ҳақидаги қадимий қараш- 
лар билан боғлиқ.
Одам узоқ даврлардан буён фойдали ва зарарли, 
яхши ва ёмон, эзгу ва ёвуз кучлар таъсири остида 
ўзининг ожизлйгини сезиб ёки англаб, қўрқув туйғу- 
лари таъсирида ҳар хил йўллар билан барча табиат 
кучлари (кейинчалик ижтимоий кучлар)ни илоҳийлаш- 
тириб уларни ҳурматлашга, «жаҳлини чиқармасликка», 
раҳмдил қилишга, ўз томонига ағдаришга ҳаракат қи- 
либ турли-туман хатти-ҳаракатлар қилган. Ҳозиргача 
ўзбекларнинг тасаввурида руҳлар, ўз табиатига кўра, 
ёвуз ёки ёмон (шайтоний) ҳамда эзгу ёки яхши (раҳ- 
моний) каби турларга' бўлинади. 
Бундай дуалистик 
қарашларга. кўра, руҳлар инсонга ё ижобий, ё салбий 
таъсир кўрсатади. 
ёмон
руҳлар, гўёки инсон танасига 
кириб олиб, унинг ҳаётига хавф солади, соғлиғига зарар 
етказадй, яхши руҳлар эса, аксинча, инсоннинг барча 
фаолиятига кўмаклашиб унга хизмат қилади, соғлом 
сақлайди. Руҳлар инсон баданига озиқ-овқат, кийим- 
кечак ва кишилар орасидаги ўзаро мулоқот орқали ёки 
руҳлар жойлашган манзилдан ўтиши оқибатида жамият 
ўрнатган қонун-қоидалар, ҳилма-хил тақиқларни бузи- 
ши натижасида кириб жойлашар эмйш. Шунинг учун 
ўзбекларда кишиларни ҳушёр бўлишга, эҳтиёткорлик- 
ка чорлайдиган ҳар хил тақиқ (табу) ирим-сирим, расм- 
русмлар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг деярли акса- 
рияти анимистик тасаввурлар негизида юзага келган. 
Бунга айниқса 
ўзбекларда ва бошқа ; ўрта осиё^ик 
туркий халқларда мавжуд маросим 
фольқлорига оид 
бадик жанри ёрқин намуна бўла олади.
Маҳмуд Кошғарий «бадик» атамасига изоҳ бериб 
«бадик— тит.роҚу;ларза».:
1
базик безди,‘‘Яъни қаттиқ тит- 
ради, деб таърифлайди. Айрим тадқиқотчилар «базик» 
сўзини «безгак» билан боғлаб изоҳлайдилар. Демак, 
бадик киши танасига сувчечак, қизилча ёки ^эшакеми 
тошганда бемор қаттиқ иситма қилиб қалтирайди, шу
www.ziyouz.com kutubxonasi


асосда касаллик номи ва уни даф қилиш билан боғлиқ 
даволаш ва урф-одат юзага келган. Бадикхонларнинг 
таърифича, бадик ёмон руҳларнинг озиқ-овқат, кийим- 
кечақ, кишиларнинг ўзаро мулоқоти орқали инсон та- 
яасига кириб олиши натижасида пайдо бўлади. Халқ 
тасаввурида у танада пайдо бўлади. Бундай таъсирга 
тушиб қолишнинг асосий сабаби ёмон руқга алоқадор 
яарсалар, объектлар билан мулоқотда бўлишдан ибо- 
рат. Айрим олимлар бадикнинг киши баданига тоши- 
шини нафақат анимистик таеаввурлар, балки одамлар 
ўртасида доимо бўлиб турадиган мулоқот (контагиоз) 
магияси билан боғлиқ ҳолда изоҳлайдилар.
Б. Саримсоқов, Г. П. Снесарев, В. Hf Басилов каби 
олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бадик- 
хонлик ўзбеклар билан бир қаторда Урта Осиёлик бар- 
ча туркий халқларда мавжуд бўлйб, диннинг илк шакл- 
ларидан шомонизмга бориб тақалади. «Шуни алоҳида 
қайд қилиш лозимки,— дейди ҳақли равишда Б. Сарим- 
соқов,— танланган шахс зиммасига бадикхонликни қа- 
бул қилмагунча руҳларнинг таъқиби остида юриши ва 
оғир хасталикка чалиниши ҳамда ана шундан кейин- 
гина ҳомий руҳлар томонидан бадикхон сифатида тан- 
ланишининг ўзиёқ унинг шомон шахсияти билан ало- 
қадор эканлигини тасдиқлайди...» Бадикхонлар билан 
учрашув, уларнинг хатти-ҳаракатини 
кузатиш 
шуни 
кўрсатадики, туркий халқларда, хусусан ўзбекларда 
ҳақиқий бадикхон айни пайтда ҳақиқий шомонлик би- 
дан ҳам шуғулланади. Бу нарса, шубҳасиз, бадикхон- 
лик тарихан Шомонлик билан 
алоқадор 
бўлибгина 
қолмаедан, балки унинг шомонликдан. алфалиб чиқиб 
кейинчалик мустақил касб сифатида шаклланганлиги- 
дан далолат беради. Бундай фикрни этнографик тадқи- 
қотлар ҳам тасдиқлайди.
Бадикхон амал қиладиган усул ва хатти-ҳаракатлар, 
даволашга ва руҳларга нисбатан ишлатадиган буюм- 
лар унинг шомонийлик ва анимистик тасаввурлар би- 
лан боғлиқлигини тасдиқлайди. Масалан, 
Фориш ба- 
дикхонлари шомонликдек беморни юқорига қараб ёт- 
қизиб, унинг устидан оқ мато, матонинг устидан қўй ё 
сигир териси ёпиб, унинг устидан майдаланган қий ё 
кул, ёки чорраҳадан олинган тупроқ сепиб даволашга 
киришади. Гўёки қий, кул, чорраҳа тупроғи ёки сигир 
гўнги ёмон руҳларни қувувчи восита эмиш. Шундан 
сўнг бадикхон толдан қесиб олинган етти дона гавронча
www.ziyouz.com kutubxonasi


билан бадик тошган шахсни аста-секин савалаб бемор- 
ни даволашга киришади. Айрим жойлар 
(Нурота ва 
Шаҳристон)да бадик тошган шахс ётқизилмай кун бо- 
тиш томонга қарата ўтирғизиб қўйилади. Киши бада- 
нига жойлашиб олган ёмон руҳлар уч восита — сўз, 
ҳаракат ва магик қудратга эга, деб. тасаввур қилинади- 
ган буюмлар ёрдамида қувилади.
Бундай воситалардан яна. бири дастлабки куни пи- 
шириладиган 
бўғирсоқ бўлиб, 
у беморларнинг бо- 
шидац уч марта айлантирилиб, ит, мушук ёки бошқа 
жониворлар есин, деб ҳовлидан ташқарига чиқариб 
ташланади, иккинчи куни қовурмоч қилиниб уни томга 
сепиб ташлайдилар. 
Анимистик тасаввурларга 
кўра 
мазкур ирим, яъни бўғирсоқ ва қовурмоч бемор боши- 
дан уч марта айлантирилган, бемор баданидаги ёмон 
руҳларнинг бир қисми ана шу буюмларга ўтади, улар 
орқали шу нарсаларни истеъмол қилган жониворларга 
ёмон руҳлар кўчиб бемор касалликдан қутулади. Аммо 
•бу сеҳрли буюмларга ёмон руҳларни кўчириш учун 
магик кучга эга махсус сўзларни айтиш зарур. Бу сўз- 
ларнинг асосий мазмуни ёмон руҳларни ҳайдаш, бемор 
баданидаги тошмаларни даволашга _қаратилган. Маса- 
лан, беморнинг баданига жойлашиб олган бадикнинг 
ўз маконини тарк этишини қатъий талаб этадиган сатр- 
лар диққатга сазовор:
Кўч, кўч, кўчасан!
Қават-қават қулоғидан кўч, 
Билқиллаган буйрагидан кўч, 
Сўлқиллаган юрагидан кўч, 
Умуртқанинг уйидан кўч,
Қобирғанинг зеҳидан кўч, 
j
Хайр қилган қўлйдан кўч,
Иззат қилган тилидан кўч,
Пойтараф оёғидан кўч,
Ута турган жойидаи кўч.
Қилатурга.н ишидан кўч,
Қирқпоя суягидан кўч!
Шуниси қизиқки, бемор баданидан ёмон руҳларни 
қува олмаган бадикхон (парихон ёки бахши) ўзи шу 
ёвуз кучлардан зарар кўришига 
ишонади. 
Шунинг 
учун буйруқ оҳангида 
бадикни кўчиш жойини кўрса- 
тиб дўқ қилади:
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кўч, кўч, кўчасан!
Кўчар еринг мен айтсам,
Қизиб ётган гўрга кўч,
Улик ётган мозорга кўч,
Тегирмоннинг дўлига кўч,
Ийиқ билан бийикка кўч, 
:
Тоғда юрган кийикка кўч,
Қизил эгар нақшига кўч,
Боқолмаган бахшига кўч.
Узининг қудратли сўзига ишонувчан бадикхон ёмон 
руҳларга қарата пўписа билан: «кўчирмасам қўймай- 
ман, қонинг ичмай тўймайман,_ бу ўртада қўймайман», 
деб мурожаат қилади. Яна бир' муҳим томони шундаки, 
бадикнинг кўчиш объектларининг ичида жонсиз буюм- 
лар билан бирга ҳар хил ҳайвонлар ва ҳатто момолар 
ҳам тилга олинади:
Кўч, кўч, кўчасан!
Кўчар еринг мен айтсам,
Момо бўлсанг кўлга кўч,
Зиён бўлсанг, чўлга кўч,
Арвоҳ бўлсанг, гўрга кўч.
Мазкур сатрлар бадикхонликнинг Урта Осиёда қа- 
димдан кенг тарқалган момоларга сиғиниш тасаввур- 
лари билан боғлиқлигини кўрсатиб, генетик жиҳатдан 
унинг нафақат шомонийлик, балки матриархат даврига 
оид баъзи элементлар билан ҳам алоқадор эканлигини 
тасдиқлайди. Маълумки, момолар ибодати 
қадимги 
аёллар 
худоси образи, кекса аёллар руҳи билан боғлиқ 
бўлиб, улар ҳозиргача аёлларга кўз очишда, насл қол- 
диришда ва бошқа ёвуз кучлардан, касалликлардан 
сақлаб қолшида ҳомийлик қилган; .Аммо ўзбекларда 
момолар ва аждодлар ибодати (культи) арвоҳлар (ани- 
мизм) эътиқоди билан қоришиб кетган. Мазкур бадик 
матнида момо, арвоҳ ва уларнинг кўчиш объектлари 
ажратилиб, бу нарса, Б. Саримсоқовнинг фикрича, «қа- 
димги аёллар руҳига бориб тақалувчи момолар куль- 
тининг кейинчалик мустақил культ даражасига кўта- 
рилганлигидан далолат беради».
Археологик ва этнографик 
тадқиқотлар 
Узбекис- 
тонда энг қадимий даврлардан табиатдаги фасл ўзга- 
риши билан боғлиқ маросимларда аёл худолар обра- 
зига сиғиниш урф-одати мавжудлигинй 
тасдиқлайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Табиат ҳодисалари ва кучларини илоҳийлаш, ҳамиша 
тирилиб турадиган табиатнинг абадийлигини ифодалов- 
чи мотам-маърака маросимининг марказий сиймосига 
айланган худо образи аёлларнинг ҳомийси сифатида 
бутун Шарқ мамлакатларида, қадимги Миср, Юно- 
нистон, Римда 
ўтказиладиган 
махсус 
байрамларда 
намойиш қилинган. Ҳозиргача сақланиб келган момо- 
лар образи, бир томондан, аёлларнинг ҳомийлигини ифо- 
даловчи ғайритабиий куч (худо)лар образи билан боғ- 
диқ бўлса, иккинчи томондан, кекса 
аёллар ибодати 
(культи) билан боғлиқ анимистик тасаввурларни ифо- 
далайди.
Мазкур урф-одат ва иримларнинг ҳозиргача кўп 
элементлари сақланиб қолган, айниқса ўлим маросими- 
да намоён бўладиган қадимий диний тасаввурлар асли 
анимистик характердаги аждодлар арвоҳига сиғиниш 
ибодати билан бевосита боғлиқ. Жон ҳақидаги тасав- 
вурларнинг келиб чиқиши ўликка бўлган муносабатни 
анча мураккаблаштирган. Улим дастлаб ҳеч уйғонмай- 
диган уйқу, деб тасаввур қилинган (ҳозиргача ишла- 
тиладиган «мангу уйқуда ёт!», деган иборани эслатиш 
мумкин) ва «ухлаганнинг» қавму қариндошлари унга 
ёки унинг руҳига ғамхўрлик қилиб, ҳар хил расм-русм 
ва иримларга риоя қила 
бошлаганлар. 
Қейинчалик 
пайдо бўлган содда тасаввурларга биноан киши ўлган- 
дан сўнг унинг жони яшашда давом этади. Сув ёки ер 
остида, осмонда, тоғлик ёки чангалзор ўрмонларда ар- 
воҳлар дунёси мавжуд, деган ғоя ва тушунча асосида 
руҳларни ҳурматлаш, уларни доимо хотйрлаш, ғамхўр- 
лик қилиш каби турли маросим, урф-одат ва иримлар 
пайдб бўлган. Ҳозиргача халқимиз аждодлар арвоҳини 
эслаб шам ёқиш («ота-боболар чироғини ўчирма» де- 
ган иборани эслайлик), ҳайитларда ис чиқариш, махсус 
таомлар пишириб мозор бошига 
чиқиш, учи, еттиси, 
йигирмаси, қирқи ва йилида аза оши бериш кабилар 
анимистик тасаввурлар асосида пайдо бўлган урф-одат- 
лардир. Аслида ислом пайдо бўлгандан кейин жаноза 
вақтида, маъракаларда амал қилинадиган 
жуда кўп 
иримлар, авлиёларга қурбонлик аташ, домла-имом ва 
ювғичларгй бериладиган пул ва бошқа худоййлар ҳам- 
да садақаларнинг барчаси ўтган аждодлар арвоҳини 
хурсанд қилиш мақсадида 
ҳозиргача 
ўтказиладиган 
урф-одат ва маросимлар ҳисобланади.
Тарихий-этнографик тадқиқотларга қараганда, даст-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лабки диний тасаввурлар мифология билан боғлиқ бў- 
либ, халқ ижодининг турди жанрл-арида, айниқса аф- 
соиа ва ривоятларда, эртақ ва, достонларда, ҳатто халқ 
ўйинлари ва рақсларида 
сақланиб келган. Масалаи, 
ўзбекларда 
нишонланадиган мавсумий 
сайилларда, 
Наврўз, «Лола» ёки' «Қизид гул» халқ байрамларида 
ижро этиладиган куй ва рақеларда сёҳргарлик ва то- 
темиетик тасаввурларнинг элементлари ёрқин намоён 
бўлади. Масалан, 
Хоразмда ўтказиладиган 
байрам 
сайилларидаги ўйин-кулгилар, ёр-ёрлар, қўшиқ айтиш- 
лар.кичикжанрдагихалқоғзаки драмалари, «чағаллоқ»- 
Еа «сулгин» ўйинлари ва ҳатто машҳур «лазги» рақси- 
да тотемистик ва сеҳргарлик тасаввурлари билан боғ- 
лиқ элементлар 
аниқ сезилади. Айниқса «чағаллоқ» 
ўйини пантомимасида раққоснинг балиқчи қушнинг ба- 
лиқ тутиш пайтидаги ҳаракатларини дўппи ёки пиёла 
атрофида бўйнини чўзган ҳолда икки қўлини қаиот қи- 
либ, пирпиратиб, қушдай овюз чиқариб, ҳаракат ва имо- 
ишоралар билаа ифодалаши ибтидоий тотемистик руҳ- 
даги рақсларни эслатади.
Утган аждодлар арвоҳйга сажда қилиш, уларни хо- 
тирлаш, табиат кучларига сиғиниш натижасида жуда 
кўп муқаддас жойлар. ва авлиёлар вужудга келган. Ас- 
ли анимистик тасаввурлар билан узвий боғланган ав- 
лиё-анбиё, «муқаддас» жойлар, табиат ва аждодларга 
сиғиниш каби ибтидоий-диний тасаввурлар кейинчалик 
жаҳон динларининг таркибий қисмига айланган. Узбек 
элида учрайдиган, одатда «мозор» ёки «авлиё» номи 
билан донғи чиққан муқаддас жойлар турли замонлар- 
га тааллуқли бўлиб, ҳар хил диний тасаввурларни ўзи- 
да мужассамлаштирган синкретик 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish