Спорт викториналарини ўтказиш
Спорт викториналари ўқувчилар орасида жисмоний тарбия ва спорт машқларини тарғибот ва ташвиқот қилишнинг воситаси ҳисобланади. Тўғри ташкил қилинган викториналар ўқувчиларни ўзига жалб қилади, уларда ўз жисми маданияти билан шуғилла-нишга хоҳишини уйготади, жисмоний тарбия ва жисмоний мадани-ят ҳаракати тарихи билан таништиради. Викториналар одатда спорт кечалари, ҚЗУлари, умум мактаб спорт байрамларининг дастурига киритилади. Викторина саволлари спорт, алоҳида ажратиб олинган спорт тури, тантанали кунлар, тадбирларга бағишланган бўлиши мумкин. Викториналар саволлари ёки топириқлари алоҳида синфлар ва унинг алоҳида гуруҳлар ёки тур тарзида тузилган жамоалар учун тузилади. Уларга жавоблар тадбир давомида оғзаки, ёзма тарзида ўтказилади. Ёзма-умуммактаб спорт кечаларида тадбир вақтини чўзмаслик учун вазифалар, топшириқларни тарқатиш олдинроқ ташкилланади. Викториналар «Сиртқи викторина» тарзида ҳам ташкилланиши мумкин. Топшириқларга жавоблар ёзма юборилади, бундай викториналар учун муддат ҳафталик, ойлик, ўқув чораги давомида деб белгиланади. Викторина саволлари ўқувчи-ёшларни ёши, билимлари заҳираси (дарсдаги билмлари, газета ва журналларда ўқиши мумкин бўлган материаллардан, радио ва телевизион эшиттиришлар материаллари-дан бўлиши) ҳисобга олиб тузилиши мумкин. Саволлар ва унга бериладиган жавоблар икки хил маъно бермайдиган бўлиши шарт. Уларни баҳолаш тез ва обоектив бўлишининг аҳамияти катта. Шунинг учун викторинани олиб борувчи саволларга жавобни олдиндан тайёрлаб олиши мақсадга мувофиқ бўлади. Саволларни танлашда уни қийин, осонлигига қараб бериладиган балл ёки очколар миқдори мувофиқ бўлиши лозим. Шахсий биринчилик иштирокчиларининг сони оз бўлса, жамоа биринчилиги мактаб байрамлари ёки ташкилланган кечаларидан бирида аниқланиши мумкин. Сиртқи викториналар ўқувчиларда спорт оламида содир бўлаётган вокеа ҳодисаларга қизиқиш уйготади, уларни шу оламга олиб киради, бефарқликни олдини олади, ватани, миллати, ҳалқини орзу-умидлари ва интилишларини баён қилишга ўргатади. Саноат, адабиёт, маданият, иқтисодиётга оид саволлар уларни иқтидорини чархлайди. Фаҳм-фаросат, далилга асосланиб шарҳлаш малакасини бойитади. Айнан шу ҳислатлар кундалик ҳаётимиздаги қатор ишларимизда намоён бўлиши исбот талаб қилмайди ва улардан қатор фаолиятларимизда шакллантиришни воситаси сифатида фойдаланишимиз мумкин. Викториналарни баҳолаш ҳам шахсий, ҳам жамоа учун ўтказилиши яхши натижа беради. Қайд қилинган синфдан ташқари ишларнинг ушбу воситаси соғломлаштириш ишларини ташкилловчи фаолларни тайёрлашнинг амалий машғулотлари ва семинарларида спорт байрамлари, спорт кечалари, қувноқлар ва зукколар учрашувлари, спорт викторина-ларини ўтказиш режасини тузиш ва уларда қўйиладиган саволларни тайёрлаш малакасини эгаллаш ва уни такомиллаштиришга бағишланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |