Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши


 Евроосиёчилик ва неоевроосиёчилик



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

3. Евроосиёчилик ва неоевроосиёчилик


Евроосиёнинг геосиёсий такдири рус геосиёсатчилари томонидан 
чукур тахлил этилган. Евроосиёда стратегик мувозанат урнатиш мавзуси 
куплаб олимлар, айникса рус геосиёсатчилари томонидан теран тахлил 
этилган. Зеро, геосиёсий таълимотлар ва уларга таянган холда олиб борилган 
ташки сиёсат, шунингдек, харбий харакатлар хамда боскинчилик юришлар 
йуналиши бевосита Евроосиёнинг марказига каратилган. Бу хол МДх 
худудида яшаётган олимлар, мутахассислар, сиёсатчилар ва давлат 
арбоблари учун нафакат илмий тадкикот масаласи, балки Россия ва унинг 
атрофидаги давлатларни ташвишга солаётган жиддий муаммодир. 
Евроосиёнинг геостратегик мавкеи ва истикболи рус геосиёсатчи олими, 
òàðиõ÷и Лев Николаевич Гумилевнинг карашларида илмий жихатдан 
асосланган.
Асли тарихчи булган Л.Гумилев рус геосиёсатчиси П.Савицкийнинг 
энг истеъдодли шогирдларидан булган. У асарларида том маънодаги 
геосиёсий мавзуларни тадкик килган булмаса-да, унинг этногенез ва этник 
цикллар назарияси “органицистик” ёндашувга якин булиб, кисман 
“географик детерминизм” йуналишини давом эттиради. Зеро, ушбу 
тушунчалар Ф.Ратцел, Р.Челлен, К.Хаусхофер êàáи таникли олимëàð 
геосиёсий карашлари негизини ташкил килади.
Л.Гумилевнинг кадимги давр Евроосиё этно-харитаси, чуллар, кучманчи 
халклар ва уларга тегишли булган тамаддунларга оид тадкикотлари айникса 
диккатга сазовордир. Унинг асарларида сиёсий тарихнинг бутунлай янги 
киёфаси намоён булади. Бунда Евроосиёнинг Шаркий кисми цивилизация 
теварагида (яъни гарбий цивилизация назарда тутилмокда) жойлашган 
варварларга тегишли ер эмас, балки этногенез, маданият, сиёсий тарих, 
давлатчилик ва техник тараккиётнинг узига хос маркази сифатида 
ифодаланади. гарб ва унинг тарихи нисбийлаштирилади. Евроосиё 
маданияти ва бу китъада яшаётган этносларнинг бир-бири билан узвий 
богликлиги, узига хос кадриятлар мажмуи, диний муаммолари хамда тарихий 
конуниятлари умуман урганилмаган дунё сифатида майдонга чикади.
Л.Гумилев Евроосиёда мавжуд булган элатлар тугрисидаги гояни 
мантикий нихоясига етказади ва этник руслар факатШаркий славянларга 
тегишли бугинлардан бири булмай, балки туркий кабилалар ва 
славянларнинг кушилишидан хосил булган алохида этнос деган фикрни 
илгари суради. Фикримизча, бу гоя Руммиядаги туркий уруглар истикомат 
киладиган худудлар устидан русларнинг назорат урнатиши асосли эканига 
билвосита ишора булиши мумкин. Олимнинг назарида,буюк рус тамаддуни 
“Чул ва Урмон” уртасида урнатилган тарихий хамкорлик натижасида туркий-
славян этногенези асосида юзага келган. Айнан “Чул ва Урмон”нинг 
геосиёсий уйгунлиги Россиянинг тарихий мохиятини очиб беради хамда 
унинг тамаддуни, маданияти, мафкураси ва сиёсий истикболини белгилаб 
беради.
Л.Гумилёв О.Шпенглер ва А.Тойнби сингари тамаддунлар, маданиятлар 
хамда этносларнинг тарихий циклларини ажратиб курсатган. Унинг 
талкинига кура, миллатлар, давлатлар ва диний жамоаларнинг этно-маданий 


тузилмалари барча жабхаларда гуё тирик жисмга ухшайди. Улар тугилиш, 
ёшлик, улгайиш ва карилик даврларини босиб утади, кейин эса йук булиб 
кетади. Л.Гумилевнинг ёндашувида барча континентал геосиёсий 
мактабларга хос “органицистик фалсафа” таъсири яккол сезилиб турибди.
Бу уринда Л.Гумилевнинг этногенез сабаблари, яъни халк ва давлатнинг 
пайдо булишига оид карашлари диккатíитортади. Ушбу жараённи тахлил 
килиш учун у “пассионарлик” ёки “пассионар туртки” деган атамани 
куллайди. Бу тушунча биологик ва маънавий кувватнинг тушунтириб 
булмайдиган тарзда узаро уйгунлашган холда шиддат билан сачрашини 
ифода этади. Олимнинг фикрича, “эски” (кари) халклар хамда маданиятлар 
тургун холатдан тусатдан харакатга келиб, худудий, маънавий ва техникавий 
боскинчиликнинг динамик тулкинида турли этник ва диний гурухларни 
камраб олади. Бу жараёнда турли туман элатлар колдиклари бирлашиб, янги, 
фаол ва нисбатан баркарор шаклга утади. Шу тарика этногенезнинг 
шаклланиш жараёни ва тулаконли пассионарлик шароитида алохида 
суперэлатни вужудга келтиради. Ушбу суперэлат сиёсий ташкилотнинг 
миллий-давлатчилик шаклигагина эмас, балки империяга хам мос келиши 
мумкин. Пассионарлик ðóхи эса аста-сакин суна боради. “Пассеизм”
[39]
 - 
“фаоллик”, яъни анъаналардан узилган холда факат бугунги кун билан яшаш 
ва келажакка бепарволик химми билан алмашинади. Ана шу боскичда 
“пассионар синиш” юз беради ва этногенез инкирозга юз тута бошлайди. 
Кейинчалик “футуристик боскич” бошланиб, унда заиф “хаёлпарастлар” ва 
“диний эскапист”лар тури устувор булиб, у теваракдаги борликка ишончини 
йукотади ва “нариги дунё”га (узга олам) утишга харакат килади. Л.Гумилев 
назарида бу хол узил-кесил инкироз белгиси хисобланади. Элатнинг 
тушкунликка 
юз 
тутиши, 
суперэлатларнинг 
парчаланиб 
кетиши, 
империяларнинг кулаши кузатилади. Бундай холат янги “пассионар туртки” 
пайдо булишигача давом этади. Бу туртки окибатида янги соф элат пайдо 
булиб, эски тузилмалар колдикларини емирадиган янги этногенез вужудга 
келишига замин хозирланади. Ушбу боскичда баъзи этнослар дастлабки 
холатида сакланиб колса
[40]
, бошкалари янги этно-генетик ривожланиш 
жараёнида йук булиб кетади. Л.Гумилёв ёклаб чиккан Евроосиё гуÿмидан 
куйидаги геосиёсий хулосалар келиб чикади
[41]
.
1.
Евроосиё элатлар ва маданиятларнинг шаклланиши учун бой, 
серхосил, уларнинг тулик ривожланишини таъмин этадиган кулай 
заминдир. Демак, жахон тарихини атлантистик тарихшуносликка 
хос тарзда “гарб ва барча колганлар” тарзидаги бир кутбли 
куринишда эмас, балки куп кутбли куринишда урганиШ лозим. 
Бунда Шимолий ва Шаркий Евроосиё алохида ахамият касб этади. 
Чунки у умумсайёравий тамаддуний тараккиёт жараёнининг мухим 
манбаи 
сифатида гарбга 
мукобил 
хисобланади. 
Л.Гумилев 
асарларида Х.Маккиндернинг “Тарихнинг жугрофий уки” тезисига 
теран тушунча берилади ва муайян тарихий ва этник мазмун билан 
бойитади.


2.
Великоросслар давлатчилиги асосида ётган “гуë вà урмон” 
геосиёсий синтези Осиё ва Шаркий Европа устидан маданий 
стратегик назорат учун асосий вокелик хисобланади. Бундай 
назорат Шарк ва гарб уртасида мувозанатни саклаб колишга хизмат 
килади. Акс холда гарб тамаддунининг (урмон) маäàíий чекланган 
шароитида устунликка интилиши Шарк маданиятини (чул) англаб 
етмасликка ва охир-окибатда зиддият ва тукнашувларларга олиб 
келади.
3.
Этногенезнинг энг юкори боскичига кутарилган гарб тамаддуни 
“химерик” этносларнинг конгломератига айланади. Демак, огирлик 
маркази янада ёшрок халкларга кучади.
4.
Якин келажакда Åр сайёрасининг сиёсий ва маданий харитасини 
кескин узгартириб юборадиган олдиндан башорат килиб 
булмайдиган “пассионар туртки” юз бериши мумкин.
Л.Гумилевнинг геосиёсий карашлари узига хос китъачилик гоясига 
асосланганлиги маълум булади.
Бу уринда янги рус евроосиёчилари яратган назарияларни тахлил этишга 
зарурат тугилади. Аввало таъкидлаш жоизки, Л.Гумилев узи яратган дунё 
манзараси асосида геосиёсий хулосалар. Бундай хулосалар марксистик 
цензура заифлашган (кейинчалик эса бекор булган) даврда унинг издошлари 
томонидан амалга оширилган. Бундай ёндашув умумий равишда “янги 
евроосиёликлар” деб аталган ва бир неча йуналишларга эга булган. Уларнинг 
барчаси Л.Гумилевнинг фикрларига асосланмаган булса-да, ушбу геосиёсий 
мафкурага унинг таъсири бекиёсдир.
Бир канча йуналишларга эга булган “янги евроосиёчилар” концепцияси 
тугал ва изчил мафкура даражасига кутарилиб, у 1990-1994 йиллардаги 
ислохотларга карши турган миллий мухолифатчилар сиёсий гурухлари 
томонидан яратилган эди.Улар “Завтра” газетаси ва “Элементлар” журнали 
атрофига бирлашган зиёлилардан иборат эди.
Бу неоевроосиёчилик П.Савицкий, Г.Вернадский, князь Н.Трубецкой 
хамда рус миллий-шурочилик мафкурачиси Н.Устрялов гояларига 
асосланган. Ижтимоий-сиёсий даражада бу йуналиш Евроосиё социализмига 
якин булиб, либерал иктисодиётни атлантизм лагерининг белгиси деб 
хисоблайди. Даврлар алмашуви натижасида Россия тарихининг совет даврига 
сайёравий боскинчилик ва аксилгарбчилик рухидаги Евроосиёчилкка эса 
анъанавий рус миллий интилишининг модернистик шакли сифатида 
каралади. Неоевроосиёчиликнинг “коммунистик” йуналишлари шу асосда 
пайдо булган.
Улар Л.Гумилевнинг меросини эътироф этган холда пассионарлик 
назариясини итальян жамиятшуноси В.Паретонинг “Элиталар циркуляцияси” 
тугрисидаги 
гоявий 
таълимоти 
билан 
боглайди. 
Л.Гумилевнинг 
диншуносликка оид карашлари эса европалик анъаначилар (Генон, Эвопа 
кабилар) мактаби вакиллари томонидан илгари сурилган гоялар билан 
умумлаштирилади. 


Анъаначиларнинг “Замонавий дунё инкирози”, “гарбнинг емирилиши”
гоялари неоевроосиёчиликнинг мухим компонентидир. Бу гоялар рус 
олимлари томонидан ривожлантирилган ва бойитилган. Бундан ташкари, 
унинг Европа континентал лойихалари билан (К.Хаусхофер, К.Шмитт, 
Никиш, “Янги унглар”) киёсий урганилиши туфайли Евроосиё 
доктринасининг таъсир доираси кенгайиб, каттагина ботиний имкониятларга 
эга таълимот сифатида таркалади. Бундай ёндашув XX асрнинг биринчи 
чорагида хорижда яратилган тарихий евроосиёликка бутунлай бегонадир, 
чунки уларнинг асарлари АКШ хали мустакил геосиёсий ахамиятга эга 
булмаган, Европа билан гарб уртасидаги муайян фарк мавжудлиги 
тугрисидаги тезис илгари сурилмаган бир пайтда ёзилган эди.
Неоевроосиёчиликнинг яна бир хусусияти – бу ислом давлатларини 
(айникса, Эронни) мухим стратегик иттифокчи сифатида танлашда намоён 
булади. Бундай рухдаги рус-ислом иттифоки гояси Евроосиё китъасининг 
Жанубий-гарбий киргогидаги гайрилатлантистик стратегияси асосида 
шакллантирилган. Ушбу альянс назарий жихатдан рус ва ислом 
тамаддунларининг анъанавий характерига асосланади. Бу уларни анъанага 
зид, прагматик гарбга карши курашда бирлаштиради.
Бу йуналишда яратилган барча геосиёсий лойихалар мафкуравий, 
стратегик ва сиёсий жихатдан тугал, изчил ва тарихий нуктаи-назардан 
асослангандир. Бинобарин, улар гоявий-мафкуравий жихатдан гарбий 
геосиёсий 
лойихаланинг 
(атлантистик 
ва 
мондиалистик) 
турли 
куринишларига карши йуналтирилган.
Мондиализм 
ва 
атлантизм 
таълимотлари 
гарб 
геосиёсий 
мафкурасининг 
икки 
мухим 
йуналишини 
акс 
эттиради. 
Неоевроосиёчиликнинг бошка йуналишлари юкорида баён этилган гояларни 
узгарувчан сиёсий вокеликка мослаштиришга интилишларда куринади. 
Масалан, собик Совет республикалари иктисодий алокаларини тиклашга 
каратилган “Евроосиё” гояси рус геосиёсатчилари П.Савицкий ва 
Н.Трубецкой карашлари асосида Козогистон Президенти Н.Назарбоев 
таклиф этган лойиха, В.Жириновскийнинг боскинчилик тезисларини 
асослашга хизмат киладиган “буюк давлатчилик лойихаси”, Б.Ельцин 
хукуматининг баъзи арбоблари томонидан илгари сурилган руслар ва кам 
сонли милллатлар яхлитлигини саклашга каратилган “Евроосиё жамоаси” 
хакидаги риторик чакириклар лойихаси ва нихоят, П.Савицкий, 
Н.Трубецкой, Сувчинский, Карсавинлар меросини тулик узлаштиришга доир 
интилишлар шулар жумласидандир.
Неоевроосиёчиликнинг истикболи, унинг интеллектуал мероси ва 
континентал геосиёсатнинг умумий тамойилларининг ахамияти содир 
булаётган тарихий вокеаларнинг геосиёсий мантигини тушунтириб бериш 
билан бир каторда, гарб лойихаларига карши тура оладиган уйгун 
футурологик лойиханинг яратилиши билан белгиланади.
Концептуал даражада гарбнинг “Совук уруш”даги галабаси икки 
кутбли дунёнинг бархам топиши ва бир кутбли дунёнинг шаклланганидан 
дарак беради. Бунда атлантистларнинг (Хантингтон) фикрича, бир кутблилик 


нисбий булиб, гарб (The West) “колганлар” (The Rest) билан тобора 
кескинлашиб бораётган тамаддунлараро низоларни бартараф этишга 
интилса, 
мондиалистларнинг 
(Фукуяма, 
Аттали) 
назарида, 
гарб 
умумсайёравий устунлика эга булиши керак.
гарб стратегларининг таъкидлашича, хозирги боскичда гарбнинг 
асосий геосиёсий вазифаси – бу атлантизм кучлари билан тенглаша оладиган 
китъа микёсида кудратга эга булган геосиёсий блокининг шаклланишига йул 
бермасликдир. Бу АКШ харбий-сиёсий доктринасининг асосий тамойили 
булиб, Пол Вольфовицнинг маърузасида ифодаланган. Бошкача айтганда, 
гарб куп кутблиликка кайтишни хохламайди. Зеро, бу унинг учун халокатли 
булар эди.
Неоевроосиёчилик эса “тарихнинг географик уки” манфаатларидан 
келиб чикиб, гарб тугрисида карама-карши фикрни эътироф этади. Унга 
кура, мавжуд вазиятдан чикишнинг ягона йули – янги биполяризмдир. 
Чунки айнан шу йуналишда Евроосиё хакикий геосиёсий мустакиллика 
эришиши мумкин. Факат янги биполярлик кейинчалик куп кутблиликка йул 
очиб, талассократик либерал-демократик тизим куршовидан чикиши, пайдо 
булган куп кутбли дунёда хар бир халк ва хар бир геосиёсий блок уз 
кадриятлари тизимини танлай олиш ва ривожлантириш имкониятига эга 
булар эди.
Шуниси мухимки, Евроосиё китъавий блоки Варшава шартномасини 
кайта тиклаш туфайли юзага келмайди. Китъадаги илгариги геосиёсий 
тузилманинг парчаланиши конуний жараён булиб, бунинг сабабларини 
тизимнинг узидан излаш керак. Янги континентал альянс Европадан 
Атлантикагача ва Евроосиё жанубий киргокларидаги хиндистон, Эрон, 
хиндихитой худудларини эгаллаши ёки бу худудлардаги давлатларнинг 
бетерафлигини таъминлаши, яъни уларни атлантизм назорати остидан 
чикариши лозим эди. Бошкача айтганда, янги Евроосиёдаги биполяризм 
бутунлай бошка мафкуравий омилларга асосланиши ва узгача услубларга 
таяниши зарурдир.
Бу янги биполяризм назарияси неоевроосиёчилик лойихаларида 
етарлича 
ривожланган 
булиб, Европа 
ва 
Учинчи 
дунё 
барча 
нонконформистик геосиёсий назарияларнинг илмий-назарий асосидир. 
Худди heкrtlкnd объектив талассократияга планетар мукобил плацдармининг 
ягона нуктаси булганидек, неоевроосиёчилик хам планетар стратегияларни 
яхлит каторини яратиш учун ягона назарий платформа була олади. Ушбу 
планетар стратегиялар атлантизмнинг жахондаги устунлигини ва унинг 
цивилизацион кадриятлар тизими – бозор, либерал-демократия, дунёвий 
маданият, индивидализимдаги меъёрдан чикишларни инкор этади.
Шу уринда рус геосиёсатчиси К.Э.Сорокиннинг Евроосиёнинг 
геосиёсий стратегик истикболи хусусидаги карашларини тахлил этиш мухим 
ахамиятга эгадир. Сорокин Константин Эдуардович - рус геосиёсатчиси ва 
тарихчиси, 1959 йилда Москва шахрида тугилган. 1981 йилда МГИМОнинг 
журналистика факультетини тугатган. АКШ ва Канада институтида 
аспирантурасида укиб номзодлик диссертациясини химоя килган. 


1993-1994 
йилларда К.Э.Сорокин Стэнфорд университетининг 
Хавфсизлик муаммоларини урганиш марказида (АКШ, Калифорния) 
ишлаган. Ушбу марказдаги фаолияти натижасида унинг “Тез узгарувчан 
дунёда Россиянинг яшаб колиши” номли асари ёзилган. 
хозирги вактда К.Э.Сорокин РФА Европа Институтининг геосиёсий 
тадкикотлар Маркази директори лавозимида ишлаб келмокда. Унинг катор 
маколалари Россия илмий матбуотида, Англия, Германия, АКШ ва бошка 
мамлакатлар журналларида чоп этилган.
Россияда унинг “Замонавий геосиёсат ва Россиянинг геостратегияси” 
ва “Миллий манфаат” номли икки китоби нашр этилган. Биринчи китобда у 
нафакат геосиёсат фанининг ривожланиш тарихи тугрисида, “дунёнинг 
геосиёсий манзараси” тушунчаси хакида хам уз фикр-мулохазаларини баён 
этади. Сорокин шаклланаётган янги геосиёсий даврни тавсифлаш ва 
дунёнинг геосиёсий моделига таянган холда Россиянинг урни, унинг миллий 
геостратегияси хамда уни амалга ошириш йуналишларини аниклашга 
харакат килади.
К.Э.Сорокин замонавий геосиёсатнинг турт устувор йуналишига 
эътибор каратади.
Биринчидан, турли манфаатлар тукнашуви жараёнида иктисодий 
низоларнинг кескинлашуви натижасида иктисодий омил ахамиятининг ортиб 
бориши хакида суз юритади. Иккинчидан, харбий-техникавий, информацион, 
илмий, ижтимоий-сиёсий билимлар холати, ахолининг маданий-таълим 
салохияти, мамлакат сиёсий тизимининг самарадорлиги, жахон динларининг 
таъсири каби омиллар хам алохида эътиборга олиниши зарурлигини 
уктиради. Учинчидан, геосиёсатни давр талабига мослаштириш учун уз 
ахамиятини йукотган омилларни аниклаб олиш.
К.Э.Сорокиннинг фикрига кура, геосиёсатни замонавийлаштиришда 
баъзи атама ва тушунчаларга аниклик киритиш ва янгилаш, биринчи галда, 
миллий манфаатлар” ва “давлат манфаатлари” каби асосий категорияларнинг 
мохиятини ойдинлаштириш лозим. У миллий “манфаатлар ягоналиги” 
концепциясининг эскирганини куйидаги сабаблар билан изохлайди:
-
хар бир миллат ичида манфаатлар бирлиги мавжуд эмаслиги, улар 
“юкори”лар ва “куйи”лар манфаатларига булиниши. Шу билан бирга, миллат 
ичида минтакавий (худудий) манфаатлар хам мавжуд булиши;
-
Этник 
хамда 
миллатлараро 
низолар 
асрида 
миллатлар 
манфаатларини эътиборга олиш мумкин эмаслиги;
-
Миллатнинг бир кисми мамлакат ташкарисида истикомат килиши.
Ана шу омилларни инобатга олиб К.Э.Сорокин “миллий манфаатлар” 
категориясини “давлат манфаатлари” тушунчаси билан алмаштиришни 
таклиф этади.
Олимнинг фикрича, геосиёсатнинг аниклик киритилиши лозим булган 
яна бир нуктаси - бу давлатларнинг куч-кудратида эканлигини таъкидлаш 
билан боглик. Бу уринда у мамлакат худуди, ландшафти, иклими, жойлашуви 
ва чегаралари, денгизга чикиш йулларининг мавжудлиги, табиий-казилма 
бойликларга эгалиги, транспорт ва электрон-коммуникация алокалар 


тизимининг тараккиёти, харбий-техникавий салохияти, кишлок хужалиги ва 
ахолисининг сони хамда сифати, миллий тузилиши ва таълим даражаси, 
армиянинг куролланиш холати, харбий тайёргарлиги, диний холати, сиёсий 
тизим самарадорлиги, элитанинг сифати каби омилларни уз ичига олган янги 
тизимни ишлаб чикади.
Туртинчидан, Сорокин геосиёсатнинг энг мухим категорияларидан 
бири - “экспансия” (“тажовуз”) эканига эътибор каратади хамда унга муайян 
аниклик киритиш лозимлигини таъкидлайди. Чунки мумтоз геосиёсатда, 
хамкорлик ва баркарорликдан кура низоли холатлар (айникса харбий 
низолар) купрок булгани шубхасиздир. Бугунги кунда хам иктисодий, 
информацион, маданий хуружлар тобора авж олаётганлигини таъкидлашга 
тулик асос бор.
К.Э.Сорокиннинг фикрича, геосиёсатнинг “кучлар мувозанати” 
концепциясини хам янгича талкин этишга зарурат бор. Бугунги кун нуктаи 
назаридан нафакат мувозанат, балки уни урнатадиган омилларнинг 
фаоллигига боглик булган динамик нисбат сифатида талкин этилиши зарур. 
Бирор бир омилнинг холатидаги хар кандай узгариш бутун геосиёсий 
манзарага узгартириш киритиши мумкин.
Кайд этилганидек, Сорокин куллаган услуб хозирги даврнинг 
хусусиятлари, дунёдаги кучлар нисбати ва жойлашувини аниклаш хамда шу 
асосда Россиянинг геосиёсий макоми ва геостратегик имкониятларини 
тахлил этиб, тегишли хулосалар чикишдан иборат. У шаклланаётган даврни 
замонавий геосиёсат нуктаи назаридан икки кутбликдан (биполярлик) 
полицентризмга утиш даври, деб таърифламокда. Утиш жараёнининг 
хусусиятлари Варшава шартномаси ва СССРнинг парчаланиши билангина 
эмас, XX асрнинг эллигинчи йилларида дастлаб Европа Иктисодий 
Тузилмасининг (ЕИТ) боскичма-боскич Европа Иттифокига (ЕИ) айлангани 
билан боглик. Бу хол Европа Кумир ва пулат бирлашмаси тузилган пайтдан 
бошланган жараённи тезлаштирди, холос. Шунингдек, Япониянинг мислсиз 
иктисодий 
ривожланишини, 
ОПЕКнинг 
(Нефть 
экспорт 
килувчи 
мамлакатлар Ташкилоти) ташкил этилиши хамда минтакавий интеграцияни 
хам назарда тутиш керак. Бу уринда узаро боглик икки жараённи ажратиб 
курсатмок зарур:
-
етакчи давлатларнинг (СССР ва АКШ) мунтазам кечган харбий, 
сиёсий ва мафкуравий карама-каршиликдан холсизланиб бориши;
-
уларнинг иттифокчилари ва ракибларининг иктисодий ва харбий 
салохиятининг кучайиб бориши.
Шундай килиб, замонавий дунёнинг энг мухим хусусияти – унинг куп 
кутблилиги ва купкатламлилигида намоён булади. Иккинчидан, хозирги 
даврда сайёрамизда юз бераётган низо ва можаровий холатларга бархам 
берилмаган. Агар умумбашарий можаронинг тахликаси пасайган булса, 
геосиёсатнинг омиллари сонининг купайганини хисобга олиб, пастки 
даражадаги можаролар хакида хали бундай деб булмайди. Учинчидан, 
халкаро муносабатлар сохасида кутилмаган бурилишлар умумий геосиёсий 
жараёнларнинг тезлашувига олиб келади. Туртинчидан, нафакат икки кутб, 


балки турли куч ва марказлар уртасида якинлашиш ва узоклашиш асносида 
турлича (жумладан куп йуналишли) сиёсий уюшма ва бирлашмалар тузиш 
имконияти пайдо булмокда. Бу эса “хартленд” дунёнинг колган кисмига 
каршилиги тугрисидаги илгариги тасаввурларнинг чекланганидан далолат 
беради.
К.Сорокин бундай шароитда Россиянинг геосиёсий макомини 
“трансминтакавий давлат”, деб белгилайди. Чунки у дунёнинг икки 
китъасида жойлашган булиб, бир нечта геосиёсий минтакаларга чикиш 
имкониятига эга булган давлатдир. хатто Россия анъанавий геосиёсий 
кадриятлар (худуд, ресурслар) замонавий курол-ярог ва ишлаб чикариш 
сохасидаги ютукларга таянган холда аввалги куч-кудрати глобал макомини 
тиклш имконияти мавжуд.
Россиянинг миллий стратегияси хакида гапирганда, К.Э.Сорокин учта 
эхтимолий вариантни таклиф этади: экспансионистик, ён бериш ва позицион 
стратегиялар. Олим фикрича, позицион миллий стратегия хозирги 
Россиянинг мамлакат геосиёсий хусусиятларини саклаб колишга хизмат 
килади. Россия миллий стратегиясининг бош максади – аввало миллий 
манфаатларини таъминлаш ва барча буюк давлатлардан мувозанатни тенг 
узокликда саклашга каратилаган.
К.Сорокиннинг назарида, бундай стратегия жахон сиёсатига таъсир 
этишнинг барча мавжуд воситаларидан самарали фойдаланиш; алохида 
геосиёсий кутбларнинг кучайиб кетишига йул куймаслик; етакчи давлатлар 
ва улар бошкараётган коалициялар уртасидаги зиддиятларига аралашишни 
назарда тутади. К.Сорокин якин, урта (Варшава шартномасининг собик 
мамлакатлари ва Марказий ва Шаркий Европанинг бошка давлатлари) ва 
узок хориждаги ташки сиёсий фаолиоятни Россия геосиёсатининг бош 
йуналиши булиши зарур, деб хисоблайди.
Евроосиёнинг геосиёсий истикболи хусусида украин олимларидан 
В.А.Дергачевнинг фикрларини тахлил этиш максадга мувофикдир. Владимир 
Александрович Дергачев – замонавий украин геосиёсатчиси ва геостратег 
олими. 
Москва 
Давлат 
университетида 
олий 
маълумот 
олгач, шу даргохда номзодлик 
(Иттифок ва 
Хитой хамкорлиги 
мавзусида) хамда 
докторлик 
(Дунё 
океани киргок зоналари) 
ишларини химоя килган.
хозирги 
вактда 
Киевда 
истикомат килади 
ва 
Геостратегия 
технологиялари Институтига рахбарлик килади. Ушбу институт геосиёсат, 
этно-сиёсат ва геоиктисодиёт сохаларига оид тахлилий хисоботлар 
тайёрлайди, шу билан бирга, тадбиркорлар ва сиёсатчиларга маслахат бериш, 
ижтимоий-иктисодий ва инвестицион дастурлар тайёрлаш, худудлар 
ривожининг башорати ва сценарийсини тузиш, долзарб муаммолар хакида 
жойларда маърузалар ташкил этиш ва турли лойихалар буйича илмий 
изланнишлар олиб боради.
В.А.Дергачев 500 дан ортик илмий публицистик ишлар муаллифи. У уз 
тадкикотларида иктисодий, ижтимоий-маданий ва табиий алока зоналари 


хакида концепцияни ёклаб чиккан. Айни вактда унинг рахбарлиги чегаралар 
богликлиги назарияси ишлаб чикилмокда.
В.А.Дергачевнинг 2000 йилда чоп этилган “Геосиёсат” асарида 
Хитойнинг тарихи ва бугунги геосиёсий холати тахлил этилган. Унда Хитой 
геосиёсати ва геостратегиясининг узига хос жихати – китъавий Хитой, 
Гонконг, Макао ва Тайванни бирлаштирган “бир давлат – икки тузум” 
тамойилининг мохияти, Россия билан муносабатлари ривожи ва бошка 
масалалар куриб чикилган. Муаллифнинг таъкидлашича, Хитойда урта 
асрлардаёк маъмурий-худудий бошкаришда асос буладиган “марказ” (ички), 
“оралик” (периферия) ва “ташки” (чегаравий) каби тушунчалар мавжуд 
булган. 
Эрамиздан 
аввалги VI асрдаёк 
Хитой 
геосиёсатида 
этномарказлаштириш ва яккаланиш тамойилларига асосланган Конфуций 
концепцияси устунлик килган. Унга кура, марказда жойлашган империя 
чекка худуддаги варварлардан химояланиш максадида узини яккалаш кузда 
тутилган. Агар варварлар билан урушмасликнинг иложи булмаса, улар билан 
бошка варварлар ёрдамида курашиш афзал хисобланган. Буюк Хитой девори 
бундай геосиёсатнинг тимсоли булиб хизмат килган. Мавжуд геосиёсий 
мактаблар эса ташки дунё билан очик сиёсат юритиш, империя учун фойдали 
булган иктисодий алокаларни ривожлантириш тарафдори булган. Хитой 
учун очиклик сиёсати канчалик самарали эканини Буюк Ипак Йули яккол 
намоён килган ва бу очиклик утган асрнинг иккинчи ярмига кадар, яъни 
Хитойда яккаланиш сиёсати даврининг бошланишига кадар давом этган.
Бугунги 
кунда 
европаликлар 
томонидан 
Хитойнинг 
денгиз 
худудларини эгаллаш ва уни “очик эшиклар” сиёсати юритишга мажбур 
этишнинг 160 йил давом этган даври поёнига етмокда. Утган асрнинг 
охирида Гонгонг ва Макао Хитой тасарруфига утди. Тайваннинг кушилиши 
масаласи хам кун тартибига киритилган
[42]
. Бугунги Хитой геосиёсати 
мамлакатнинг изчил иктисодий ривожланиш, социалистик режали 
иктисодиётдан эркин бозор муносабатларига утишига каратилган. Хитой 
геоиктисодий стратегияси Ден Сяопин томонидан ишлаб чикилган “Ёлгизлик 
уругини сочсанг - кашшоклик урасан” мазмунидаги коидага таянади. Бирок 
Хитой иктисодиётидаги очиклик, жамиятни эркинлаштириш борасидаги 
ислохотлар боскичма-боскич амалга оширилмокда. Биринчи боскичда 
иктисодий жихатдан тараккий топган худудларга якин булган, яъни денгизга 
ёки Японияга бевосита чикиш, “Осиё аждархолари” (Жанубий Корея, 
Сингапур ва бошкалар) билан хамкорлик урнатиш имконига эга булган 
(Гонконг, Макао, Тайвань каби) энг истикболли минтакаларда бутун 
мамлакат учун катализатор вазифасини утдиган махсус иктисодий зоналар 
(МИЗ) ташкил этилди. XXI аср бошларига келиб, мамлакатнинг барча киргок 
худудлари иктисодий очиклик макомига эга булди ва бу амалиёт мамлакат 
ички худудларини хам камраб ола бошлади. Натижада XX аср сунгида 
Хитой хорижий сармояни жалб этиш буйича дунёда АКШдан кейинги 
иккинчи уринга чикиб олди.
Табиийки, иктисодий кудратини ошириб бораётган Хитой Осиёда 
узининг геосиёсий таъсир доирасини хам кенгайтиришга интилмокда. Хитой 


олиб бораётган умумий геостратегик босим Жануби-Шаркий, Шимоли-
Шаркий, Шимоли-гарбий йуналишларда амалга оширилмокда. Хитойнинг 
Жануби-Шаркий 
йуналишдаги 
геостратегиясининг 
максади-Таиланд, 
Сингапур, Малайзия ва Индонезия мамлакатлари хамда Молук култигини 
ана шу худудда яшаётган этник хитойлар (хуацяо) хамда ядровий ракеталар 
билан куролланган харбий денгиз ва харбий стратегик кучлари ёрдамида 
назорат килишдан иборат. Унинг Шимоли-Шаркий ва Шимоли-гарбий
йуналишдаги геостратегияси Узок Шарк ва Марказий Осиёда Россия 
манфаатлари билан кесишади. В.Дергачев фикрига кура, Россия ва 
Хитойнинг 
келажаги 
очик 
иктисодиёт 
ва 
савдони 
ривожлантиришга таяниши, улкан Буюк Евроосиё даштини хамкорликда 
узлаштириш, мингйиллик арафасида узаро муносабатларни мустахкамлаш 
асосида амалга оширилиши керак
[43]
 
Евроосиёнинг геостратегик истикболини Россия геосиёсий мавкеининг 
пасайиши оркали изохлаган олимлардан бири Э.А. Поздняковдир. Эльгиз 
Абдулович Поздняков – Россиялик таникли геосиёсатчи, фалсафа фанлари 
доктори, профессор, Россия Фанлар Академиясининг академиги. У Россияда 
биринчилардан 
бўлиб 
миллий 
манфаатлар 
концепциясини 
шакллантириш ва амалий геосиёсатда унга таяниш зарурлигини англаб 
етган. 1994 
йили 
унинг 
“Миллат, 
миллатчилик 
ва 
миллий 
манфаатлар” асари чоп этилади. Бундан ташкари; у “Сиёсат фалсафаси”, 
“Россиядаги геосиёсий инкироз” ва бошка асарлар муаллифи сифатида хам 
танилган. Унинг нуктаи назарига кўра, миллий манфаатлар давлатдан 
ажралмас ва мохияти жихатидан давлат манфаатлари билан муштаракдир. 
Канчалик бахсли бўлмасин, бундай ёндашувнинг илгари сурлиишига 
етарлича асос бор
[44]
. Жахон сиёсатида бошка нодавлат субъектларининг 
халкаро майдонга чикишига карамасдан, давлат халкаро муносабатларнинг 
асосий субъекти ва харакатлантирувчи кучи бўлиб колмокда. БМТ, 
минтакавий ташкилотлар, харбий блокларда хам сиёсатни давлат 
делегациялари “амалга оширади”, музокаралар эса давлат вакиллари 
томонидан олиб борилади.
Э.А.Поздняков америка сиёсатчиси Ганс Моргентау томонидан 
яратилган доимий ва вактинчалик манфаатлар назариясига таяниб миллий-
давлат манфаатлари концепциясини илгари суради. Унга мувофик, 
фукароларнинг шахсий манфаатлари давлатнинг умумий максадлари билан 
уйгун холда шаклланиб икки даражали тизимга эга. Унинг биринчи 
даражасида асосий ташки сиёсий манфаатлар, ижтимоий-иктисодий, сиёсий, 
миллий-тарихий ва маданий бирлик сифатидаги давлат манфаатлари камраб 
олинган. Иккинчи даража давлатнинг халкаро майдондаги иккинчи 
даражали манфаатларни ифодалайди.
1995 йили Э.А.Поздняков Россияда биринчилардан бўлиб миллий-
давлат манфаатлари концепциясини уз ичига олган Геосиёсат асарини нашр 
этади. Ушбу китобда геосиёсатнинг шаклланиш тарихи ва ривожланиши 
тўгрисида киска маълумот бериб, уни геосиёсий жараёнларда мухит 
омилининг ахамияти ва давлатнинг харбий-сиёсий, иктисодий хамда 


экологик 
хавфсизлигига 
таъсирини 
ўрганувчи 
фан 
сифатида 
таърифлайди. Шу йўсинда у давлат хавфсизлигини геосиёсатнинг асосий 
категорияси деб хисоблайди. Э.А. Поздняковнинг фикрича, хар бир 
давлатнинг ташки сиёсий фаолияти негизини учта етакчи омил: геосиёсат, 
миллий 
манфаатлар 
ва 
давлат 
хавфсизлиги 
ташкил килади. хар 
учалаомилнинг уйгунлигига эришиш учун кучларни мувозанатга келтирувчи 
харакатлардан 
фойдаланиш 
лозим. 
Айнан 
кучлар 
мувозанати 
ва ўзгаришлар хисоби 
халкаро 
алокалар 
тизимига хакконий 
бахо 
бериш хамда истикболни белгилашга имконяратади. Айникса, хозирги вактда 
барча тизимлар харакатга келган ўтиш даврида алохида ахамият касб этади. 
Евроосиёнинг геостратегик мувозанати борасида мухим илмий ва 
амалий фаолият олиб борган харбий геосиёсатчилардан бири Л. 
Г.Ивашовдир. 1943 йилда Киргизистонда таваллуд топган генерал Ивашов 
харбий стратег, геостратег ва геосиёсатчи олим хисобланади. У Тошкент 
умумкушин Олий мактаби ва Фрунза номидаги харбий Академияни 
тамомлаган. Хизматни Туркистон, Прикарпат, Москва харбий округлари, 
Германия Мудофаа Вазирлиги марказий аппаратида утаган. Вазирликда 
ишлаётган вактда янги курол аслахалар ва харбий техникани (жумладан, 
космик) Совет Иттифоки куролли кучларида куллаш жараёнида фаол 
иштирок этган. 1987-1992 йилларда Л.Ивашов Совет Иттифоки Мудофаа 
Вазирлиги Бош бошкармаси рахбари лавозимида ишлаган пайтда харбий 
конунчиликни ишлаб чикишга бошчилик килган. Шуро тизими таркалгач, 
МДх давлатлари харбийлари уртасида якин хамкорликни йулга куйиш 
ташаббуси билан чикди ва МДх давлатлари уртасида имзоланган жамоавий 
шартнома муаллифига айланди. Югаславияга карши НАТО харбийлари 
хужуми, НАТОнинг Шарх мамлакатлари томон ёйлишига биринчилардан 
булиб карши чиккан Л.Ивашов 1992-2002 йилларда Россия Федерацияси 
Мудофаа Вазирлигининг Халкаро харбий хамкорлик бош бошкармаси 
бошлиги лавозимида ишлади. харбий хизматни харбий дипломатик фаолият 
билан уйгун холда олиб борган Л. Ивашовнинг 400 дан ортик илмий ишлари 
нашр этилган. У тарих фанлари доктори, прафессор, Россия Геосиёсат 
муаммолари 
академиясининг 
вице-президенти, 
катор 
халкаро 
ташкилотларнинг хакикий аъзоси. 
Купгина илмий ишлари каторида Л.Ивашовнинг 2000 йилда ёзилган 
“Россия ва дунё янги минг йилликда” асарида Гарб ва Россия уртасидаги 
муносабатларни аник, лунда тахлил этиб берилган. Муаллиф, бугунги сиёсат 
ва геосиёсат майдонида Россиянинг мавкеи, миллий хавфсизлик тизими ва 
кушни давлатлар билан хамкорлик анъанасини давом эттириш, замонавий 
геостратегия шароитидаги ижобий ва салбий жихатларни изчил тадкик 
этган. Асарнинг “Россия ва Гарб: геосиёсий рефлексия” номли биринчи 
боби, “Янги вокелик ва янги дунё геосиёсий модели” иккинчи бобида 
Россиянинг геосиёсий даъватларга нисбатан муносабати, шарку-Гарбга 
йуналтирилган жугрофий шароит, мувозанатсиз геосиёсий зоналарга денгиз 
оркали чикиш масалалари хусусида атрофлича фикр юритилган. Унинг 
фикрича, мамлакатнинг хаддан зиёд харбий сохага ургу бериши уни учинчи 


даражали давлатлар каторига тушириб куйган. Илгари Россия ва Гарб 
уртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви – глобал империяларнинг 
(АКШ, Хитой, Германия, Буюк Британия) тажовузига каршилик килишга 
кодир булгани билан изохланади. хозирги даврда эса вазият узгача тус олган. 
Шу уринда Ивашов “дунёнинг янги геосиёсий модели”ни куйидагича талкин 
этади: 
-
Европа 
мамлакатларининг 
ягона, 
тизимга 
бирикиши 
контингентда кучлар тенглиги ва худудларнинг узаро булиниб 
олинишига асос булди;
-
Илгари бир тизимга бирлашиш асосан урушлар оркали амалга 
оширилган булса, эндиликда нохарбий воситалар, масалан, иктисодий 
интеграция етакчи омилга айланди;
-
Шуро давлатининг парчаланиши дунё хамжамиятида 
АКШнинг молиявий-иктисодий, ахборот-технологик, харбий-сиёсий 
мавкеини мустахкамлади. Аммо АКШнинг захиралари ва имкониятлари 
чеклангани боис келажакда иккинчи кутб кучларининг мавкеи ошади. 
Масалан, Хитойнинг дунё микёсидаги етакчи уринга чикиб олиш 
эхтимоли катта. Хуллас, замонавий дунёнинг геосиёсий модели бир 
колипга сиГмайдиган баркарорликка асосланади.
-
Асарнинг “Россия миллий хавфсизлигининг геосиёсий 
аспекти” бобида Л.Ивашов рус давлати геосиёсатининг ижтимоий этник 
ва маънавий ахлокий омилларига алохида этибор каратади:
Унинг фикрича, Россия геомаконидаги асосий марказ-Москва улкан 
геосиёсий узгаришлар палласида мамлакатнинг маънавий етакчиси 
даражасига кутарила олмаяпти. Алохида иктисодий ахамиятга эга булган 
худудлар – Санкт-Петербург, Ростов, Новосибирск Гарбий худудлар 
хисобига заифлашиб бормокда. Нафакат Россиянинг, балки Евроосиёнинг 
алохида худуди саналган Москва, Урал ва Гарбий Сибирьнинг геосиёсий 
мавкеи пасаймокда. Шу боис Л.Ивашов Х.Маккиндернинг машхур 
формуласини куйидагича узгартиради: “Евроосиёнинг урта минтакасида 
баркарорликни таъминлаш дунё буйича баркарорликни таъминлаш 
демакдир”. Совет Иттифоки, таркалгач, Россия Кора денгиздаги Одесса, 
Николаев, Херсон, Усть-Дунай, Жануб, Ялта, Феодосия, Поти, Батуми, 
Балтикадаги Таллин, Рига, Вентспил, Клайпеда, Лиепа сингари портлардан 
махрум булди. Калининграддаги порт ва харбий-денгиз базаси Кора 
денгиздаги Севастопол базасидан узоклаша бошлади. Каспий ва каспийбуйи, 
Балтика ва Кора денгизга хориж сармояси, кириб кела бошлади. Л.Ивашов 
хулосасига кура, агар Россия бу худудларда хорижий инвестицялар окимини 
чекламаса, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг бошка давлатлар таъсир доирасига 
тушиб колишига кенг йул очиб беради. Шу боис Л.Ивашов собик Иттифок 
давлатлари билан алокаларни мустахкамлаш зарур деб хисоблайди. Акс 
холда Болтикбуйи, Украина ва Молдавия гарб давлалари, Кавказорти ва 
Марказий Осиё Туркия таъсир доирасига тушиши мумкин.
Л.Ивашовнинг 
фикрларидан 
куриниб 
турганидек, 
Россиянинг 
Евроосиёдаги асосий вазифаси унинг атрофидаги минтака давлатлари билан 


хисоблашиш, улар билан алокаларни мустахкамлашдан иборат. Будай 
сиёсатнинг Марказий Осиё учун ижобий жихати шундаки, у Евроосиёда 
стратегик мувозанат урнатиш максадида собик Иттифок давлатлари билан 
якин хамкорлик муносабатларини урнатишига хизмат килади; унинг хатарли 
жихати щундан иборатки, масалан, ушбу республикаларда хориж таъсири 
кучайиб кетган такдирда (бу хол албатта Россиянинг миллий манфаатларига 
зид келади), Россия турли кескин чора ва усуллар билан бунга тускинлик 
килиш аник.
Шундай килиб, Россиянинг иктисодий кудрати юксалгани сари хам 
ташки дунёнинг, хам МДх давлатларининг у билан хисоблашишга ва узаро 
фойдали хамкорлик килишга ундайди. Бу Марказий Осиё, хусусан, бу 
минтакадаги етакчи давлат-Узбекистон учун хам хавфсизлик, хам иктисодий 
манфаат нуктаи назаридан фойдалидир.
Евроосиёнинг геостратегик мувозанати борасида узига хос илмий 
фаолият олиб борган, прагматик сиёсат тарафдори булган олимлардан яна 
бири- россиялик геосиёсатчи К.С.Гаджиевдир. Камалудин Серажудинович 
Гаджиев – таникли россиялик тарихчи, сиёсатшунос ва геосиёсатчи. Тарих 
фанлари доктори, профессор. Москва Давлат ва Халкаро Муносабатлар 
Институтида дарс беради (МГИМО). К.С.Гаджиев янги ва энг янги тарих
тарих ва халкаро муносабатлар социологияси, халкаро хукук, сиёсий 
социология ва сиёсий маданият, геосиёсат ва глобалистика масалалари 
буйича куплаб илмий ишлар муаллифидир. Унга тегишли 1990 йилларда чоп 
этилган “Сиёсий фанлар” китоб замонавий Россиясида сиёсатшунослик 
йуналиши буйича яратилган илк укув кулланмалардан хисобланади. 
Шунингдек, у 2001 йилда нашр этилган “Европа мамлакатлари ва 
Американинг янги ва энг янги тарихи” кулланмасининг хаммуаллифидир.
“Геосиёсатга кириш” китобининг сўз бошисида у XIX аср 
геосиёсатининг катор хусусиятларини таъкидлаб ўтади. “Эски” геосиёсат 
евромарказлашган дунё хукмронлиги даврида ва унинг манфаатларидан 
келиб чиккан холда ишлаб чикилган. У халкаро муносабатларнинг Вестфал 
тизими инфратузулмасига асосланган эди. Йигирманчи аср ушбу дунё 
тартибига жиддий узгартиришлар киритди. Ундаги асосий узгаришлар 
куйидагилардир:
-
илм-фан, техника ва технология тараккиёти, илмий-техникавий хамда 
информацион-телекоммуникацион инкилоби рўй берди;
-
Бозор иктисодиёти ва либерал демократия жадал ривожланмокда, 
миллатлар ва инсон хукукларини химоя килиш тамойилларини тан 
олаётган давлатлар сони купайиб бормокда,
-
XX аср “гоялар ва миллатчилик амалиёти” тантана килган аср бўлди 
ва бу хол колониал ва давлат империяларининг парчаланишида намоён 
бўлди,
-
XX аср инсоният бешига мислсиз азоб-укубат ва куплаб толфатлар 
келтирган жахон урушлари, оммавий киргин куролларининг 
яратилиши, золим мустабид тизимлар асри сифатида тарихда 
мухрланиб колди.


-
ХХ аср барча давлатларнинг кучи ва таъсиридан катъий назар, жахон 
сиёсатига жалб этилиши билан ажралиб туради.
Ана шу мулохазаларга таяниб, К.С. Гаджиев куйидаги хулосага келади: 
“хозирги даврда дунё вокелиги шу кадар кескин ўзгардики, уни ўзга 
даврларда ишлаб чикилган услублар тахлил этиши мумкин эмас. Мазкур 
вокеликни теран ва изчил тадкик этиш учун куланаётган услублар, 
воситалар, тушунча ва категорияларини ўзгартириш талаб этилади “.
У замонавий геосиёсатни сиёсий фанларнинг алохида кисмини ташкил 
этувчи мустакил фан деб хисоблайди. Геосиёсат тарихий фанлар (ташки 
сиёсат, дипломатия, халкаро муносабатлар тарихи), хукукшунослик 
(хусусан, халкаро хукук), социология (халкаро муносабатлар), фалсафа 
билан муносабатга киришиб, фанлар тизимида маълум ўрин эгаллайди. Шу 
билан бирга, у узига хос тадкикот предметига эга. К.Гаджиевнинг 
таъкидлашича замонавий геосиёсат куйидаги саволларга жавоб бериши 
керак: “Узаро чирмашиб кетган сиёсий ташкилотлар ва хокимият марказлари 
дунёсида миллий уз-ўзини англаш “ва миллий давлат суверинитети” 
тушунчалари эскириши мумкинми? хозирги вактда дунё сиёсатида етакчи 
урин тутган субъектлар кимлар? “Инсон хукуклари”, “Фукаролар хукук ва 
эркинликлари” тушунчалари кандай маънога эга?” “Миллий чегараларни 
кесиб ўтувчи ташкилотлар ва ассоциациялар фаолияти кандай бошкарилиши 
зарур?”. К.Гаджиев ушбу масалалалар буйича уз фикр-мулохазаларини 
батафсил баён этган.
Евроосиёдаги стратегик вазиятга Россиялик Вадим Леонидович 
Цымбурский узига хос тарзда, унга Россиянинг урни ва мавкеи нуктаи-
назаридан жавоб излашга харакат килади. Шу нуктаи-назардан унинг илмий 
фаолияти ва гояларига эътибор каратиш максадга мувофикдир. Вадим 
Леонидович Цымбурский - замонавий рус геосиёсатчиси, филология 
фанлари номзоди, РФА Фалсафа институти катта илмий ходими. Унда XX 
аср охиридаги рус геосиёсатининг коди, янги асрдаги мавкеи курсатилади. 
Янги даврни “орол” деб номлаган В.Цымбурский Х.Маккиндер “Хартленд”и 
изидан бормайди. В.Цымбурскийнинг “Россия ороли” – алохида олинган, 
Балтика ва Шаркий Европа мамлакатларидан катта шиддат билан утган, 
океан уртасидаги маскан. Россия уч хусусияти билан геосиёсат объекти 
саналади: аввало, узок тарихга эга булган, Европа ва Хитой кенгликларини 
боГлаб турган, роман-герман этно-цивилизацияси асносидаги рус этноси; 
иккинчидан, Сибир ва Узок Шаркда узлаштирилмаган худудларнинг 
куплиги; учинчидан, романо-герман Европасидан худудий булиниш. Айни 
шу жихат, яъни, Болтикбуйи, Польша, Венгрия ва Чехия каби гарб 
цивилизацияси марказидан алохидалик рус тарихида алохида урин 
эгаллаган. 
Буни 
Х.Маккиндер 
хартлендидаги 
жуГрофий 
асос, 
Евроосиёликлар талкин этган маданий-худудий умумийлик конунлари 
асосидаги (империк тафаккур, империалистик сиёсий курилиш ва хоказо) 
ривожланиш билан киёслаб булмайди.
“Россия ороли”, “Рус геосиёсатининг истикболлари” асари унинг номини 
дунёга танитди. Ушбу асарларда ХХ аср охиридаги рус геосиёсатининг 


йуналиши, янги асрдаги мавкеи курсатилади. Янги даврни “орол” деб 
номлаган В. Цымбурский Х. Маккиндернинг “Хартланд”и изидан бормайди. 
В.Цымбурскийнинг “ороли”-Балтика ва Шаркий Европа мамлакатларидан 
катта шиддат билан утган океан уртасидаги алохида маскан. Россия уч 
хусусияти билан геосиёсат объекти саналади: биринчидан, узок тарихга эга 
булган, Европа ва Хитой кенгликларини туташтирган, роман-герман этно- 
цивилизацияси асносида вужудга келган рус этноси; иккинчидан, Сибир ва 
Узок Шаркда узлаштирилмаган худудларнинг куплиги; учинчидан, романо-
герман Европасидан худудий булиниш. Айни шу жихат яъни Болтикбуйи, 
Полша, Венгерия ва Чехия каби гарб цивилизацияси марказидан ажралиб 
туриши рус тарихида алохида урин эгаллаган. Буни Х.Маккиндер 
хартлендидаги жугрофий асос евроосиёликлар талкин этган маданий-
худудий 
умумийлик 
конунлари 
асосидаги 
(империк 
тафаккур, 
империалистик сиёсий курилиш ва хоказо) ривожланиш билан киёслаб 
булмайди.
В.Цымбурский учун “Россия ороли” шунчаки геосиёсий бир хилликка 
интилиш эмас, балки Россиянинг хозирги холати ва геосиёсий мавкеи, Гарб 
ва кушни давлатлар билан узаро муносабатларини узида ифодаловчи 
концепциядир. Россия учун орол геосиёсати аввало буюк давлатчилик 
доктринасини кайта куриб чикишни такозо килади. ТуГрироГи, янги 
геосиёсат 
ички, 
худудий 
такомилга 
асосланиши 
зарур 
эди. 
В.Цымбурскийнинг фикрича, Россия геосиёсати глобал омилларни ички, 
худудий, рус федерализмини мустахкамлашга хизмат киладиган устувор 
омилларга алмаштириши зарур. Чунки большевистик давлатчилик 
тугатилиши билан Россия тарихидаги 280 йиллик буюк империячилик 
даврига хам якун ясади.
“Россия ороли”нинг узига хослиги ва Европа “илдиз”ларидан айрича 
такомили Гоясини Цымбурский “Буюк Лимитроф (кентлик) оркасидаги Ер” 
(“Россия Евроосиё”дан Евроосиёдаги Россия) асарида ифодалаб, Евроосиё 
назарияси 
танкиди, 
маданий 
айнанлик, 
маданий-цивилизациядаги 
тафовутлар, тарихий ва геосиёсий вазиятларни атрофлича урганади. 
В.Цымбурский “Буюк Русия ороли. Рус маданияти томон” асарида рус 
дунёси, унинг алохида орол сифатидаги хусусиятлари, маданий-тарихий 
такомилидаги жихатларни чукур тадкик килади.
-
Дунё колониал давлатлар томонидан булиб олингач, унинг геосиёсий 
холати хам узгарди. “Геосиёсат дунёни англаш фани сифатида” 
маколасида муаллиф мукобил концепциялар, жумладан, “улкан 
кенгликлар” 
(Ф.Лист), 
“панидат” 
(К.Хаусхофер), 
“Тарихнинг 
геожуГрофий уяси” (Х.Маккиндер) кабиларни атрофлича тахлил этади. 
Айникса, геосиёсатдаги ушбу учта асосий категория: Немис классик 
геосиёсатининг 
“катта 
кулам”и 
(Crossrкum); 
хаётий 
кенглик 
(Lebensrкum); Куруклик ва Денгиз муносабатларига
алохида эътибор каратади:


Унинг фикрича, сиёсий ва жуГрофий хусусиятлар миллий давлатни 
ривожлантириш ёки “катта кенглик”ларни узлаштириш хизмат килиши 
мумкин. 
Замонавий геосиёсат мумтоз даврга нисбатан кулайрок шароитларда 
ривожланмокда. Бир тарафдан, “ёпик ойкуменлар”, яъни миллий давлатлар 
уртасида дунёнинг булиниши, иккинчи тарафдан, очик, “музлатилмаган” 
дунёга интилиш кучайди. Атлантиканинг икки томонида “йирик кулам”-
НАТО, ЕИ ва НАФТА, Тинч океани зонасида Америка-Япония хамкорлигига 
асосланган хамжамият ташкил этилди. Булар замонавий дунёнинг 
“ёпилиши”, ажратилишига имкон бермайди ва бу холат мумтоз геосиёсатда 
учрамайди.
Макола сунгида В.Цымбурский геосиёсат ва сиёсатшунослик 
мутаносиблиги масаласига ойдинлик киритади. У геосиёсатни катъий илмий 
назария деб хисобламайди ва уни сиёсатшунослик таркибидаги булим 
сифати талкин этади. Бу булимни у метагеосиёсат ёки геосиёсатшунослик 
деб атайди. Муаллифнинг фикрича ўз илмий услуб ва назарияси, илмий 
аппарати билан геосиёсат сиёсатшуносликни бойитиши мумкин.
Евроосиёчилик гоясини “неоевроосиёчилик” тарзида ривожлантирган ва 
бу борада салмокли илмий натижаларни кулга киритган рус олими 
А.Г.Дугиндир. Александр Гельевич Дугин 1962 йилда Москва шахрида 
харбий оиласида тугилган. Университетни битиргач (1988-1991 й.) “ЭОН” 
нашр марказида мухаррир ва бош мухаррир, “Милый Ангел” (1990 й.) 
альманахи, “Элементы” (1991 й.) журналида бош мухаррир, FINIS 
MUNDI радиоэшиттириши 
(1996-1997 
й.) 
хамда 
“Геополитическое 
обозрение” эшиттиришининг (1997-1999 й.) муаллифи ва бошловчиси. 
Фалсафа фанлари номзоди булган А.Г.Дугин бугунги кунда Москва Новый 
Университетида фалсафадан дарс беради, 1998 йилдан бери эса шу 
университетнинг ректори хисобланади. Бугунги кунда 13 та йирик асар 
муаллифи булиб, улар асосан геосиёсат муаммоларига багишланган. 
Жумладан, Россияда биринчи геосиёсат кулланмаси хисобланган “Геосиёсат 
асослари” (1997), “Консерватив инкилоб” (1994), “Евроосиё мистериялари” 
(1996), “Бизнинг йул” (1999), “Макон билан фикрлаш” (2000), 
“Евроосиёчилик 
асослари” 
(2002) 
каби 
асарлар 
шулар 
жумласидандир. Айрим китоблари Буюк Британия, Италия ва Испания 
сингари Европа мамлакатларида нашр этилган. Маколалари “Известия”, 
“Российская газета”, “Литературная газета”, “Россия”, “Независимая газета”, 
“Евразийское обозрение”, “Консерватор” сингари газеталарда мунтазам чоп 
этилади. Аксилгарбчи, аксиллиберал, консерватор, унг миллатчи А.Дугин 
1990 йилларда Россия хокимиятига нисбатан мухолиф позицияда турган. 
2000 йилдан кейин эса узининг кескин радикал позициясидан узоклашиб, 
центрист ва президент тарафдорлари каторига кушилган. 1998 йилдан 
бошлаб РФ Давлат Думаси раиси маслахатчиси лавозимини эгаллаган.
У неоевроосиёчилик гоясига таянган сиёсий окимга асос солган, 
шунингдек, етарли сиёсий мавке козона олмаган ва Думадаги партиялар 
сафига кира олмаган “Евроосиё” (2002) партиясини ташкил этган. 


А.Дугиннинг фикрига кура, 1980-йилларда коммунизмнинг инкирози, 
шуролар сиёсий тузумининг емирилиши хамда жамиятнинг ижтимоий-
сиёсий тузилиши тугрисидаги гарбона андозаларга жавоб бериш зарурати бу 
окимнинг пайдо булишига туртки берган.
[45]
 Унинг асосий ижтимоий-
фалсафий услуби тамаддуний ёндошув булиб, утган аср бошларидаги 
евроосиёчилик анъаналарининг издоши ва меросхури хисобланади. Уз 
асарларида 
А.Дугин 
немис 
консерватив 
инкилобчилари 
булмиш 
О.Шпенглер, В.Зомбарт, К.Шмитт, Э.Юнгер, Ф.Юнгер, Э.Никит, Европа 
анъаначилиги намоёндалари Р.Генон, Ю.Эволу, Т.Буркхарт, Ф.Шуон ва 
замонавий “янги сул”ларЖ.-П. Сартр, Г.Дебор, М.Фуко, Ж.Делез, замонавий 
“янги унг”лар А. де Бенуа, Р.Стойкерс ва бошкаларга мурожаат этади.
[46]
 Бу 
окимларни радикализм бирлаштириб, гарб жамиятини “сул” позиция, 
тамаддуний ва миллатчилик рухида танкид килишга асосланган. Бу 
назарияларни бирлаштириб турган жихат – либерал сиёсий фалсафа ва бозор 
капитализмини танкид килиш ва мавжуд вокеликнинг асосини ташкил этган 
жараёнларга мукобил андоза топиш ва вокеалар окимини бошка тарафга 
узгартиришдан иборат.
А.Дугин капитализм ва коммунизм уртасидаги кандайдир оралик 
тузумни яратиш гояси билан машгул булади. Унинг фикрича бундай тузумни 
яратиш учун факатгина жозибадор мафкура эмас, балки кучли ижтимоий 
харакат хам зарур. Либерал мафкура ва бозор кадриятларига асосланган 
денгиз давлатларига карши туришга кодир булган бу куч битмас-туганмас 
захиралар ва улкан геосиёсий майдонга таяниши мумкин. Шу маънода, 
А.Дугин узининг европалик хамфикрлари билан якинлашади, кейин эса 
евроосиёчилик фалсафасини узи яратган коидалар асосида ривожлантиради. 
Неоевроосиёчиликнинг ижтимоий-фалсафий концепциясидаги мухим жихат 
шундаки, у Евроосиё позициясидан туриб Европа ёки роман-герман 
маданиятини танкид килиш эмас, балки англосаксон дунёсига, жумладан, 
АКШни танкид килишга йуналтирилган.
гарб - немис консерватив инкилоби рухига монанд тажовузкорлик, 
боскинчилик рухидаги “атлантистлар” (АКШ ва Буюк Британия) ва 
хамкорликка кодир булган бетараф континентал (роман-герман) Европадан 
иборат. Шу туфайли, мумтоз евроосиёчиликда кулланилган агрессив, 
аксилевроосиёчилик 
рухидаги 
“роман-герман 
дунёси” 
атамаси 
неоевроосиёчиликда кулланмайди.
Неоевроосиёчилар 
“ривожланиш 
макони” 
концепциясини 
ривожлантиришга куп эътибор каратади. Бу эса уз навбатида Россия 
тарихида Турон омилининг ахамиятини тан олиш ва жугрофий 
детерминизмга асосланишга олиб боради.
А.Дугин назарида Евроосиёчилик харакатининг платформаси куйидаги 
тушунчаларни уз ичига олади:
-
идеократия, давлат ва хар бир фукаронинг олий рухий максадга 
хизмат килиш масъулиятидан иборат. Давлат ахамиятига эга булган 
ушбу “олий рухий максад” евроосиёчиликдир;


-
евроосиёча табиий танланиш, Евроосиёга хос “табиий шарт-
шароитлари”дан келиб чикадиган ва жамоавий масъулият, холислик, 
узаро ёрдам, аскетизм, ирода, чидамлилик, бошликларга сузсиз 
буйсуниш сингари хусусиятларни уз ичига олган узига хос ахлокий 
меъёрлар талаб этадиган тушунчани англатади. Факат ана шу 
хусусиятларгина евроосиёчиларга бутун евроосиё маконини 
эгаллашни якунига етказиш ва назорат урнатишни таъминлайди.
-
демотия (узгача шароитларда шаклланган гарбча, юнон-англия 
демократиясидан фаркли уларок) “зарарли” либерал демократия 
меъёрларини кучирмасдан, махаллий кенгашлар, уз-узини бошкариш 
ва дехкон уюшмалари воситасида хокимиятда иштирок этиш йулидан 
бориши керак. Демотия иерархияни инкор этмасдан, “евроосиёдаги 
авторитаризм” билан уйгунлашиб кетади.
А.Дугин фикрига кура, неоевроосиёчиликнинг сиёсий платформаси 
куйидагиларда намоён булади:
-
“евроосиёча табиий танланиш” гояси В.Парето ва евроосиёчи 
анъаначилар, шунингдек, Р.Генон, Ю.Эвола, Л.Дюмон сингари 
тадкикотчилар, хокимиятнинг православча талкини ва Л.Гумилевнинг 
пассионарлик назарияси гоялари билан бойитилади;
-
“демотия” гояси Ж.Ж.Руссо, К.Шмитт, А.де Бенуа, А.Мюллер ван 
ден Брук сингари олимлар кайд этган “органик демократия” гояси 
билан тулдирилади. Неоевроосиёчилик нуктаи назаридан “демотия” 
атамаси “халкнинг уз такдирини яратишда иштирок этиши”ни 
англатади;
-
“идеократия” 
гояси 
турли 
консерватив 
коидалар 
билан 
мустахкамланади;
А.Дугин мумтоз евроосиёчиларнинг гояларини ривожлантиришдан 
ташкари неоевроосиёчиликни куйидаги концептуал гоялар билан бойитишга 
эришади:
-
бугунги дунёнинг мукаррар равишда тулик инкирозга юз тутиши 
гояси;
-
замонавий рационал маданиятни иррационал архаик удумлар, афсона 
ва кадимги динлар оркали талкин этиш;
-
лингвистик, эпиграфик (рунология), фольклор ва бошка кадриятлар 
асосида Евроосиё хакларининг дастлабки мукаддас ва бетакрор
дунёкарашини тиклашга интилиш, умумий илдизлар ва умумий 
“макон-замон коидасини” излаш;
-
гарбда 
ривожланган 
геосиёсий 
гояларни 
(Х.Маккиндер, 
К.Хаусхофер, Й.Лохаузен, Н.Спикмен, З.Бзежинский, Ж.Триар, 
К.Шмитт) “Куруклик” ва “Сув”, Шарк ва гарб уртасидаги зиддият 
рухида, атлантизм ва глобализмга карши талкин килиш;
-
мондиализм ва глобализмга умумбашарий микёсда карши тура 
олувчи мукобил вариант топиш
[47]
;
1990 йилларда А.Дугин томонидан атрофлича тадкик этилган геосиёсий 
жараёнлар бугунги кунда уз ахамиятини анча-мунча йукотган. хозирги 


вактда унинг ижоди неоевроосиёчилик мафкурасини яратишга багишланган 
булиб, Евроосиё геосиёсати ушбу мафкуранинг таркибий кисми сифатида 
талкин этилади.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish