Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Туркий ҳоқонлик ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиѐ



Download 3,43 Mb.
bet27/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Туркий ҳоқонлик ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиѐ


Турон давлатчилиги тарихида Туркий ҳоқонлик давлати даври катта ва муҳим ўринни эгаллайди. Туркий ҳоқонлик хусусидаги маълумотлар етарли бўлса-да, лекин уларнинг кўпчилиги бир-бирига қарама-қарши ва аниқ маълумотлар бермайди. Биринчи навбатда VII-VIII асрларда тўпланган манбалар анча қимматлидир. Булар эпиграфик ѐдгорликлар-Ўрхун-Енисей руний ѐзувлари, Хитойнинг "Тан хонадони тарихи" (VII-IX асрлар) тарихий манбаси, VI-аср охирларида яшаган византиялик тарихчилар Менандр Протектор, Феофан Византийский, суриялик тарихчи Ионна Ефесскийларнинг тарихий асарларидир. Шунингдек, бу тўғрисидаги маълумотлар араб тарихчилари ат-Табарий, Деноварий (IХ-Х аср) ўлкамиз фузалоларидан Абу Райҳон Беруний, Наршахий (Х аср) ва бошқалар асарларида ҳам учрайди.
"Алпомиш", "Гўрўғли", "Манас", "Дада Қўрқут" каби умумтуркий халқ достонлари, ўрта асрлардаги Маҳмуд Қошғарий, Ахмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар асарларида туркий маданият, адабиѐт, тарих тўғрисида турли қимматли маълумотлар келтирилади. 1999-йили Алпомишнинг 1000 йиллиги Республикамизда кенг нишонланиб, Термизда қаҳрамон Алпомишга маҳобатли ҳайкал ҳам ўрнатилди.
Хитой манбалари, туркийлар "Хун" номи остида эрамизнинг 92-йилида Олтой этакларига келиб ўрнашганлиги ва бу ердаги жужанлардан рухсат олиб улар учун темир қазиб чиқаришни бошлаганликлари ҳақида маълумот беради. Бу уруғ Ашина уруғи номи билан аввал бошда аталиб келинган. Хитойлар Ашин қабиласини "Ту-кю" деб хитойча "Ашина" деб ҳам юритганлар. П. Пелѐ бу сўзни "Туркют" (яъни туркийлар) деб изоҳлаган. Турк" атамаси кучли, бақувват деган маънони англатган. Ашина хитойча "бўри" деган маънони англатиб, бўри хитойликларда "шоно", "гино" деб ҳам юритилган. "А" қўшимчаси эса Хитойда ҳурмат белгиси ҳисобланган. Бошқа бир фикрга кўра, турк сўзи Олтой тоғларига нисбат қилиб олиниб "дубулға" деган маънони берган деб ҳам айтилади. Аввал бир уруғга берилган "турк" атамаси кейинчалик уларга яқин турган барча қабила-уруғларга ҳам умумий ном сифатида ишлатилиб кетилган.
Ашина уруғидан бўлган Асан (Асян), Шад, Туу (460-545) лар туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (бу туркча номи, хитойча Тумин) ўзига теле қабиласини бўйсундиради. Эндиликда анча мустаҳкамланган бу қабилалар иттифоқи ўзлари қарам бўлиб турган жужанлардан халос бўлиш йўлини қидиришади. 545-йил Ғарбий Вей императори Ван-ди Ашин уруғи бошлиғи Буминга дўстона муносабат ўрнатиш учун элчи юборади. Ғарбий Вей давлатининг асосчилари асли туркий қабилалардан бўлиб (386-558) Хитойнинг шимолида ўз давлатларини барпо қилиб, бутунлай хитойлашиб кетган эдилар. Туркийлар уларни Тўба ѐки Табғач давлати деб юритганлар. Манбаларда берилишича, Бумин Вей давлати билан иттифоқдош бўлиб, улардан жужанларга қарши курашда ѐрдам олиши мумкинлигига умид қилади. Бумин жужан хони Айнағайга унинг қизига уйланмоқлиги тўғрисида совчи юборади. Бу таклиф Бумин томонидан атайлаб низо чиқиши учун қилинган бўлиб, Айнағай Буминга: "Ҳа, темир эритувчим, менга бундай таклифни киритишга қандай журъат этдинг?" деб жавоб беради. Бу ҳолат икки ўртада Жанг бошланишига бир баҳона бўлди. Бумин шу жавобдан сўнг курашни бошлаб юборади ва 551- йили Марказий Осиѐдаги энг кучли бўлган жужанлар хонини мағлуб этади. Ўша йили Бумин янги давлат-Туркий ҳоқонликка (551-744) асос солади.
Бумин Или дарѐси бўйида ҳукмдор деб эълон қилиниб, "Илихон" деган унвонни олади. Туркийлар ҳукмдори ўзини ҳоқон (туркча-қаған) деб юрита бошлайди. Олтойдаги Ўтукан шаҳри туркий ҳоқонликнинг пойтахти қилиб белгиланади. Бумин ўз укаси Истемига (Истеми-туркча, Седими-хитойча, Синжибу-арабча, Стемби-хагаҳ юнонча) биринчи саркарда, давлатнинг биринчи амалдори унвонига тўғри келувчи "Ябғу" (баҳодир) унвонини бериб, у билан биргаликда ўз давлатини кенгайтириш пайига тушди. Истеми
кўпроқ ғарбий йўналишга бошчилик қилиб тез орада Шарқий Туркистондаги нушиби, туркаш, дули қабилаларини ўзига бўйсундиради. 552 йилнинг охирида Бумин ҳоқон вафот этди. Шундан сўнг тахтга Дянгу Қора Иссиқ хон ўтиради. У жужанларни қайта бош кўтарганлигига қарши курашиб, натижада уларнинг раҳбари Дин ўз қўшини билан тор-мор келтирилади. Тез орада Қора Иссиқ хон ҳам вафот этади. Шундан сўнг унинг укаси Муқан хон "Кушу" унвони билан (554-572) тахтга ўтиради. Муқан хон ҳукмронлиги даври Туркий ҳоқонликни энг қудратли паллага олиб кирди. 554-йил Муқан Шарққа юриш қилиб Узоқ Шарқ ўлкаларни ўзига бўйсундирди ва Тинч океан қирғоқларига чиқади. Шундан сўнг у Ўрхун, Тўғла, Селенга дарѐлари бўйларидаги қабилаларни, Енисей дарѐси бўйларидаги қирғизларни, Байкал атрофларидаги уйғурларни ўзига бўйсундиради.
Муқан ҳоқон Эфталитлар давлатини тугатиш учун 554 йил Эрон шоҳи Хусрав 1 Анушервонга элчи жўнатади. Фирдавсийнинг ѐзишича, Эфталитлар ҳукмдори Гатифар туркийлар ва Эрон ўртасидаги иттифоқчилик юзага келмаслиги учун элчиларни йўлда ўлдиради. Фақатгина бир киши ҳоқон ҳузурига етиб боради холос. Эрон иттифоққа рози бўлади. Муқан ҳоқон иттифоқчилик ипларини мустаҳкамлаш мақсадида Истеми ябғунинг қизи Асна бекани Хусрав I Анушервонга турмушга беради. 555-йилдаѐқ Истеми Орол денгизигача бўлган ерларни эгаллаган эди. Шуни таъкидлаш керакки, бу оддий истило бўлмай балки, янги туркий қабилаларнинг Шарқий Туркистон шимоли ва Ўрта Осиѐнинг шарқидаги улкан ерларга келиб ўрнашиши эди. Култегин битигида қайд этилишича "улар (яъни, Истеми ва Муқанхон) ўз халқларини Темир Қопқагача жойлаштирдилар" (Сўғд ва Бақтрия ўртасидаги чегарада жойлашган Темир дарвоза, ҳозирги Бойсун тумани ҳудудида).
558-йили туркийлар Урал ва Волга бўйларини забт этиб Шимолий Кавказдаги кўчманчи оварлар билан тўқнашади. Туркийлар эфталитлар ва оварларга қарши курашишда Византия ва Эрон билан дўстона алоқани мустаҳкамлашга ҳаракат қила бошлайди. Вазиятдан фойдаланган Эрон эфталитлардан Тоҳаристон, Чағониѐн, Кобул атрофидаги ерларни тортиб олди. Оварларга қарши ҳаракатда туркийлар, уларга ѐрдам бериб турган Византияни бу йўлдан қайтармоқликка ҳаракат қилишади. Шу мақсадда Туркий ҳоқонлик 563-йил Византияга нушиби қабиласи раҳбари Эсхилни элчи қилиб жўнатади.
563-йилдан эфталитларга қарши икки томонлама, шимолдан туркийлар, жанубдан сосонийлар ҳужуми бошланади. Туркийлар Чоч водийсига бостириб кирадилар ва тез орада улар томонидан Самарқанд, Кеш, Нахшаб эгалланади. Эфталитлар Хутталон, Термиз, Балх, Амул, Замм шаҳарларидан ѐрдам олиб, Бухоро яқинида катта жангга тайѐргарлик кўрадилар. Саккиз кунлик шиддатли жангда эфталитлар туркийлардан енгиладилар. Табарийнинг ѐзишича, Варс деб юритилган эфталитлар шоҳини Истеми ўлдиради ва бутун бойликларини ўз қўлига олади. Эфталитлар билан кураш тахминан 563-567 йиллар оралиғида кечади.
Иттифоқчиларнинг ҳар бири тезлик билан ҳаракат қилиб, иложи борича эфталитларнинг ерларини кўпроқ ўз қўлларига олишга ҳаракат қиладилар. Амударѐнинг жанубий соҳилигача бўлган ерлар Эрон, унинг шимолий соҳилларидан Каспийгача бўлган ерлар туркийлар қўлига ўтади. Бирмунча вақт эфталитларнинг қолган қутгани Зарафшон воҳасида яшаб туркийларга солиқ тўлаб туради. Эрон туркийлар қўлига кўпгина муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳудудлар ўтиб қолганлигидан ўз норозилигини билдиради.
Истеми ябғу Эрон билан муносабатлар кескинлашиб кетса, унинг олдини олиш мақсадида Византия билан яқинлашиш сиѐсатини қўлламоқчи бўлади. 568-йил Маниах бошчилигидаги элчилар гуруҳи Византияга жўнаб кетди. Улар Кавказ орқали Константинополга етиб келдилар. Маниас катта тантана билан қабул қилиниб, император Юстин II га совға саломлар ва ҳоқоннинг номасини топширди. (Византияликлар бу номани скифлар ѐрлиғи деб аташган). Император туркийлар билан ҳарбий-сиѐсий, савдо шартномасига келишиб олди. Юстин II жавоб тарзида Земарх бошчилигидаги элчиларини уларга қўшиб жўнатди. Земарх Ўтинтоғ этагидаги ҳоқон ўрдасида қабул қилинади. Ўзаро суҳбатдан сўнг Византия билан ипак савдоси, Эронга қарши курашиш хусусида келишиб олинди. Кейинчалик бошқа бир қатор элчилар гуруҳи ҳам алмашинди. Гарчи оварлар туфайли Византия билан муносабатлар бир оз ѐмонлашсада, лекин Византия ва ҳазарлар туркийларга Эронга қарши ҳаракатларда кўмак бериб турадилар. Эронга ўзаро муносабатларни кескинлаштирмаслик борасида юборилган икки маротаба элчилар ташрифи ўз натижасини бермади.
Тинч океани соҳилидан то Қора денгиз соҳилигача чўзилган бу улкан давлат Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборади. Истеми Хисрав I Ашушервон қўшинларини тор-мор қилиб Эроннинг шимолига бостириб киради. Туркийлар Эфталитлар ерларининг Эронга ўтиб қолган ерларини яна ўз қўлига қайтариб оладилар. Эрон тинчлик сулҳига келишиб ҳар йили
40.000 Византия тилласи тўлаш мажбуриятини олади. Ундан сўнг Эрон билан Византия ўртасида ҳам уруш бошланиб кетиб, сосонийлар давлати жуда ночор аҳволга тушиб қолади.
576-йили Муқан ҳоқон ва Истеми ябғуларни вафотидан сўнг Туркий ҳоқонликнинг таъсири анча зайифлаша бошлайди. Эрон саркардаси Баҳром Чубин туркийларнинг Чур Баға ҳоқон қўмондонлигидаги 300.000 кишилик қўшинини тор-мор келтиради. Чур Баға жангда ҳалок бўлди. Баҳром Чубин Бухоро яқинидаги Пойкенд шаҳрига бостириб кириб, ҳоқоннинг ўғли Бармуда Тегинни асирга олади ва ҳоқон хазинасини Эрон шоҳига юборади.
Муқан ҳоқон вафотидан (576 й.) сўнг тахтга унинг укаси Арслон Тўба ўтирди. Арслон Тўба қўлида 8 та вилоят жам этилган бўлиб, ўз вақтида улар ўзаро бир-бирлари билан чиқиша олмас эдилар. VI асрнинг иккинчи ярмига келиб туркий ҳоқонлари ва шаҳзодалари ўртасида тож-тахт учун гоҳ ошкора гоҳ зимдан кураш кетаѐтган, иқтисодий таназзул бошланаѐтган бир пайтда туркий шаҳзода Абруй бошчилигидаги халқ ҳаракати бўлиб ўтди. Абрўй ҳаракати тўғрисида тўлиқ маълумотлар сақланиб қолмаган. Хусусан,
Абдураҳмон Муҳаммад Нишопурийнинг (ХI аср) "Хазинат-ал-улум" асаридаги бу масалага бағишланган парча Наршахийнинг "Тарихи Бухоро" асарига киритилган. Унинг маълумотига кўра Абрўйнинг қароргоҳи Пойкентда бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан қаттиқ назорат ўрнатган. Бунга чидай олмаган зодагонлар Туркистон томонга йўл олишган. Абрўй атрофида эса қашшоқ деҳқонлар гуруҳлари йиғилиша борган.
Зодагонлар Туркистон томонда ўз раҳбарлари Ҳамук номига бағишлаб Ҳамукат шаҳрини қурадилар ва туркий ҳоқон Қора Чуриндан ѐрдам сўрайдилар. Ҳоқон ўз ўғли Шири-Кишварни исѐнчилар устига юбориб, бу ҳаракатни шавқатсиз бостиради. Шири-Кишвар Абрўйни тутиб уни қизил асалари тўла қопга тиқиб ўлдиришни буюради ва ўзи Бухоро воҳасининг ноиби бўлиб, қочиб кетган зодагонларни орқага қайтариш чораларини кўрган.
Ўзаро муттасил урушлар, тахт талашишлар мамлакатни парчаланиб кетиш, маънавий-иқтисодий инқироз ҳолатига олиб келди. Қора Чурин қариб қолган вақтида тахминан 600-йилларга келиб ўзини "ҳоқон" деб эълон қилади. Қора Чурин Бугу ҳоқон (Қаҳрамон ҳоқон) деган номни олган эди. Ҳоқонликдаги оғир вазиятдан фойдаланган Хитой императори ички низолар келтириб чиқаришга ҳаракат қилди. Туркий саркардаларидан бири Жангар хитойликларга сотилиб, ўз сафдошлари билан ҳоқонга суиқасд уюштирди. Лекин мақсадини амалга оширолмай 5 та кишиси билан зўрға Хитой императори ҳузурига қочиб ўтди. Император Ян Сзян уни яхши кутиб олиб, ҳоқонликка даъвогар шахс деб эълон қилди.
Ҳоқонлик ичидаги низо-фитналар Жангар кишилари томонидан авж олдирилиб вазият охир оқибатда ҳоқонга қарши аҳоли исѐнигача етиб келди. Қора Чурин 603 йилда Тибетга чекинган вақтида Жангар кишилари томонидан ўлдирилди. Жангар ҳоқонликнинг Шарқий қисмини ўз қўлига олиб, бутунлай Хитойнинг таъсир доирасидаги кишига айланди. Ҳоқонликнинг шарқий қисми ўз мустақиллигини шу тариқа йўқотди. 582-603 йиллардаги ўзаро урушлардан сўнг 603-йил ҳоқонлик тўла мустақил 2 қисмга: Шарқий ва Ғарбий қисмларга ажралди. Еттисув, Чу водийси, Волга, Кубаннинг қуйи қисми, Иртиш, Ишим дарѐлари бўйидаги ерлар, Ўрта Осиѐнинг кичик ярим мустақил давлатлари Ғарбий ҳоқонлик таркибига кирар эди.
Ғарбий ҳоқонликдаги ѐзги қароргоҳ Исфижоб яқинидаги Мингбулоқда, қишкиси Суѐб шаҳрида эди. Суѐбнинг шарқий томонида дулу қабиласининг беш ўқ бўдул иттифоқи, ғарбида эса нушиби қабиласининг беш, ўқ эл иттифоқининг ерлари жойлашган эди. Ғарбий ҳоқонлик ижтимоий- иқтисодий, маданий жиҳатдан Шарқий ҳоқонликдан мутлақо ажралиб турар эди. Шарқий ҳоқонликдаги аҳоли асосан кўчманчи чорвадорлардан иборат бўлса, ғарбий ҳоқонлик аҳолисининг катта қисми эса ўтроқ деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул эди. Ер эгалиги муносабатлари ривожланаѐтган Ғарбий ҳоқонликнинг ижтимоий таркиби ҳам, сиѐсий бошқаруви ҳам анча-мунча мураккаб эди. Ярим асрлик ҳукмронлик жараѐнида туркий аҳолининг бир қисми ўтроқлашади,
қолганлари ерли чорвадорлар билан қоришиб кетишади. Ўтроқ ҳаѐтнинг анъанавий маъмурий удумлари таъсирида бошқарув тартиблари аста-секин ўзгариб, туркийларнинг ижтимоий ва сиѐсий мавқеи мустаҳкамланиб боради. Туркий аҳоли сиѐсий ҳаѐтда фаол қатнашиб, Ўрта Осиѐ ўша давр сиѐсатининг ҳамма жабҳаларида тенг қатнаша бошлайдилар.
Ҳоқон Шегуй вафотидан кейин (618 й.) ҳокимиятга келган Ҳоқон Тўн ябғу (Тўн шоҳ) даврида Ғарбий ҳоқонлик яна кучаяди. Унинг чегаралари Олтойдан то Ҳинд дарѐси бўйигача чўзлиб кетди. Унинг қўлидаги улкан ҳокимиятни бошқарув тартиблари ислоҳ этилди. Маҳаллий сулолалар ҳокимлари билан бевосита боғланиш, уларнинг устидан назоратни кучайтириш мақсадида маҳаллий ҳукмдорларга "ябғу" унвонлари берилади. Улар ўз вақтида ҳоқоннинг ноибларига айланадилар. Туркийлар "Туданлар" деб юритилган ўз вакилларини ярим мустақил ҳокимликларга юбориб, сиѐсий назорат ва бож солиғини изга тушириш ишларини амалга оширдилар. Шу билан бирга ҳоқон дипломатик тарзда ҳам иш тутар эди. Масалан у Самарқанд ҳокими ва Қашғар ҳокимлари билан қуда-андачилик ипини боғлаб, улар билан муносабатни яхшилади.
Тўн ябғу ҳоқон даврида Ўрта Осиѐнинг баъзи бўйсунмас ҳисобланган ўлкалари (хусусан, Тоҳаристон) ҳам эгалланиб, Сосонийлар Ўрта Осиѐнинг жануби ва ҳозирги Афғонистон ерларидан сиқиб чиқарилди. Хитой ва бошқа давлатлар билан алоқалар тикланди. Тўн ябғу ҳоқон вафотидан (630-й.) сўнг дулу ва нушиби (дулу қабиласи иттифоқи Еттисувда, нушиби қабиласи иттифоқи ғарбий Жунғорияда эди.) қабилалари ўртасида ҳокимият учун кураш бошланиб, кетди. Ҳоқонлик заифлашиб, бир неча қисмларга бўлиниб кетди. Вазиятдан фойдаланган Хитойнинг Тан империяси қўшинлари 657- 659 йилларда Еттисувга бостириб кирдилар.
Хитой босқинчиларига қарши озодлик курашлари бошланиб кетди. Фақатгина VII асрнинг охирларига бориб ҳоқонлик ўз мустақиллигини тиклаб, Хитой гумаштаси бўлган Хусрав Бўришодни мамлакатдан қувиб чиқаради ва Тошкент воҳасидан Турфонгача дулу қабила иттифоқидаги туркашлар ҳукмронлиги ўрнатилади.
Бутун салтанат устидан олий ҳукмронликни ҳоқон олиб борган. Бу лавозим меросий бўлган. Хитой манбаларига кўра ота доимо ўз ўғлига тахтни қолдиравермай, балки ундан каттароқ турган қариндошларини қолдириши лозим бўлган. Бундан ташқари, шундай ҳоллар ҳам бўлганки, тахт соҳибини "уруғ оқсоқоллари" тайинлаган. Хитой манбаларига кўра, туркийлар хонни тахтга ўтқазишда махсус маросим ўтказганлар, яъни, амалдорлар бўлажак хонни кигизга ўтказиб, қуѐш юриши бўйлаб 9 маротаба айлантирганлар, иштирокчилар уларни қутлаб турган. Кейин хонни отга ўтказиб, бўйнига ипак мато боғлаганлар. Кейин ундан сўраганлар: ―Сиз неча йил хон бўлмоқчисиз?. У неча йил хон бўлишини айтган, шу муддат тугагандан кейин тахтдан кетган. Ҳоқондан кейинги шахс Ябғу (баҳодир) давлатдаги биринчи амалдор (вазир) вазифасида бўлган. (Масалан Истеми ябғу). Аммо ябғу тахтга меросхўрлик қила олмас эди. Тахт меросхўри тегин (шаҳзода) деб юритилган. Тегин тахтга даъвогар шахс
бўлган. Шод унвони туман ва вилоят ҳокимлигидаги шаҳзодаларга берилган. Шаҳзодалар билан қондош бўлмаса, ундай одамга шод унвони берилмаган. Хитой манбаларининг бирида шундай дейилади: "Олий мартабалар орасида энг улуғи Шеху (Жабғу, Ябғу), кейин Деле (Тегин), учинчиси эса Силифа, тўртинчиси Тумаофа, (қолган) кичиқроқ даражасидаги мансабларда 20 киши банд; уларнинг ҳаммалари мансаблари меросийдир... қўриқчиларни эса Фули (яъни бўри) деб атайдилар".

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish