Мулки султоний - шахсан амирга тегишли ер-сув, тегирмон, дўконлар. Бу мулкни қишлоқ чорикорлари ижарага олганлар. Яна ер эгалигининг тома (умрбод берилган ер), иқто (меросий) турлари бўлган.
Хусусий шахсларга тегишли мулк: ҳукмдор табақа хонадони, деҳқон-зодагонларга, саййидлар, сипоҳсолор, бадавлат савдогарларга тегишли мулклар ҳисобланган. Шартли ер эгалиги ҳам бўлган.
Вақф мулклари: диний муассасалар ва мадрасаларга тегишли мулк.
Бу мулкни муассаса мутаваллиси бошқарган.
Жамоа мулки: яйиов, тоғ ѐнбағирларидаги лалми ерлар. Хирож ҳажми шариат ва давлат қонунлари асосида белгиланган. Сомонийларнинг биргина Бухоро ва Кармана вилоятлари хирожидан тушган даромади 116866 дирхамни ташкил қилган.
Жамоа мулки: яйлов, тоғ ѐнбағирларидаги лалми ерлар.
Хирож ҳажми шариат ва давлат қонунлари асосида белгиланган. Сомонийлар даврида ерлар қайтадан тақсим қилинди. Ер эгаларининг янги гуруҳи ташкил топди. Уларнинг кўпи сипоҳийлардан чиққан эди. Масалан, Алптегиннинг Хуросонда ва Мовароуннаҳрда 500 қишлоғи бўлиб, бирор шаҳар йўқ эдики, унда унинг қасри ѐ боғи, ѐхуд карвонсаройи бўлмаса. Унинг тасаруффида минглаб отлар ва чорва моллари бўлган.
Сомонийлар даврида қудрати марказлашган давлатнинг вужудга келиши натижасида Моварауннаҳр ва Хуросонда маълум барқарорлик қарор топди. Бу ҳолат мамлакат иқтисодий ҳаѐтига катта таъсир кўрсатди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Моварауннаҳр ва Хуросон бу вақтда Шарқнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ўлкаларидан ҳисобланган. Тарихчилар ва географлар бу борада жуда яхши таърифлар ѐзиб қолдирганлар. Улар, бу ерлар жуда серҳосил, табий бойликларга бой, унда кўплаб қишлоқ ва шаҳарлар борлигини, аҳоли учун керакли ҳамма нарсалар мавжудлигини зўр эҳтирос билан битганлар.
Хуросон ва айниқса, Моварауннаҳр деҳқончилик ўлкалари қаторига кирган. Бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғоришга асосланган, Кўплаб сой ва дарѐлардан чиқарилган катта-кичик каналлар мавжуд бўлган. Бухоро воҳасида Шопуркон, Шоҳруд, Кармана, Пойканд, Самарқанд воҳасида Барж (Дарғом), Бармсиш, Бузмадисой, Иштҳон каби каналлар шаҳар ва қишлоқларни сув билан таъминлаган. Бундан ташқари бундай каналлар Хоразм, Қашқадарѐ, Фарғона ва Шошда ҳам бўлган. Манбаларга қараганда Шош аҳолиси халифа Мутасимга (833-842) мурожаат қилиб воҳада сув етишмаслиги туфайли канал қурилишига ѐрдам сўраган. Сунъий суғоришга асосланган деҳқончликдан ташқари лалмикор деҳқончилик ҳам яхши йўлга қўйилган.
Далаларда буғдойнинг турти навлари, арпа, шоли ва бошқа бошоқли экинлар экилган. Қишлоқ хўжалигида пахта етиштиришга алоҳида аҳамият берилган. Пахта, айниқса, Зарафшон, Қашқадарѐ ва Марв воҳасида кўп экилган. Боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Боғларда олма, шафтоли, нок, беҳи, анор, анжир, ѐнғоқ каби турли мевалар етиштирилган. Узум етиштириш яхши йўлга қўйилган. Айниқса, Самарқанд, Марв, Ҳиротда етиштирилган узумлар жуда қадрланган. Умуман Хуросон ва Моварауннаҳрнинг мевалари ўзининг турли навлари ва юқори сифатлилиги
билан бутун Шарқда донг таратган. Жуда кўп қуруқ мевалар Европанинг турли шаҳарларига жўнатилган.
Умуман, Сомонийлар даврида Хуросон ва Моварауннаҳр қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари хусусан, деҳқончилик яхши ривожланган. Сомонийлар даврида деҳқончилик билан бир қаторда ҳунармандчилик ҳам кенг суръатлар билан тарқалган. Шаҳар аҳолисининг кўп қисми ҳунармандчиликнинг турли соҳалари билан машҳур бўлишган. Манбаларда қайд қилинишича, Моварауннаҳрда, айниқса тўқимачилик яхши тараққий қилган. Бу ерларда ипак ва жундан тайѐрланган турли-туман газламалар ўзининг юқори сифатлилиги, бежирим ва нафис нақшлари билан ажралиб турган. Бухоронинг Зандана, Самарқанддаги Ведар ва Сурхондарѐдаги Дарзанги тўқимачлларининг маҳсулотлари фақатгина Моварауннаҳр ва Хуросондагина эмас, балки Ироқ, Эрон ва Ҳиндистонда ҳам маълум бўлган. Хусусан, Наршаҳийнинг ѐзишича, Занданада тайѐрланган газламаларга Шарқ бозорида эҳтиѐж жуда катта бўлган. Ибн Хавқал ва Муқаддасийнинг қайд этишича, Ведарда тайѐрланган юқори сифатли газламалар аҳолининг юқори табақалари орасида жуда қадрланган. Бу газламалардан асосан амирлар, вазирлар, турли амалдорлар, қозилар ўзларига либослар тиктирганлар. Ведар газламаси ҳатто Хуросон парчаси ҳам деб аталган. Газламаларнинг турли навлари бундан ташқари Кешда, Насафда, Дабусияда ва кўпгина бошқа шаҳарларда ҳам тайѐрланган.
Кулолчилик ҳам Сомонийлар даврида ўз тараққиѐтининг энг юқори босқичларига кўтарилган. Кулолчилик чархини янада мукаммалланиши натижасида идишларни безашда сирлардан фойдаланишни кашф этилиши бу борада катта ютуқ бўлди. Натвжада идишларни турлари ҳам, шакллари ҳам кўпайди. Уларнинг сифати кескин даражада ошди. Идишлар турли рангдаги сирлар билан безатила бошланди. Манбаларда қайд қилинишича, айниқса, Самарқанд, Бинкет ва Марв кулоллари тайѐрлаган идишлар ўзининг бежирим шакли, юқори сифати, ажойиб ва нафис нақшлари билан ажралиб турган. Эпиграфик нақш билан безатилган турли-туман идишлар айниқса, диққатга моликдир. Шу даврга оид шаҳарларда олиб борилган археологик изланишларга қараганда, кулоллар шаҳарларда маҳалла-маҳалла бўлиб яшаганлар. Мана шундай маҳаллалар Самарқандда, Марвда, Ахсикатда, Термизда очиб ўрганилган.
Бу даврда шишасозлик ҳам кенг ривожланган. Ўрта Осиѐ шишасозлари турли шаклдаги катта-кичик шиша идишларни тайѐрлаганлар. Идишлар асосан кўкимтир ва шаффоф рангдаги шишалардан тайѐрланган. Уларнинг маълум қисми нақшлар билан безатилган. Шишасозларнинг устахоналари Нисо, Марв, Термиз, Пойкант каби шаҳарларда очиб ўргани лаган. Ўрта Осиѐ шишасозларининг маҳсулотига бошқа ўлкалардан эҳтиѐж катта бўлган.
Сомонийлар даврида металлургия соҳасида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилган. Ёзма манбалар ва олиб борилган археологик қазиш ишларга қараганда бу даврда кон саноати тараққиѐтида катта ўзгаришлар рўй •берган. Бу даврда Бадахшонда кумуш, ўтин,-биллур, ложувард каби қимматбаҳо
металл ва тошлар қазиб олиш давом этган. Уструшонанинг Минк туманида катта миқдорда темир рудаси, Буттамда ўтин, кумуш, мис ва бошқа металлар, Тузкон кўлида туз, Фарғонадаги Нокад деган жойдан ўтин, кумуш, Исфара яқинида Тошкўмир қазиб олинган. Фарғонада нефт ҳам борлиги ѐзма манбаларда қайд қилинган.
Ўрта Осиѐда сомонийлар даврида қоғоз ишлаб чиқариш ҳам яхши ривожланган. Қоғоз ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказ Самарқанд бўлиб, ундаги қоғозларнинг маҳсулоти фақат Ўрта Осиѐ ѐки Шарқда эмас, балки Европада ҳам машҳур бўлган. Самарқанд қоғозининг ўти нави манбаларда қайд қилинган.
Юқорида қайд қилинган ҳунармандчилик турларидан ташқари сомонийлар даврида Ўрта Осиѐда тоштарошлик, заргарлик, дурадгорлик каби соҳалар анча ривож топган. Сомонийлар даврида кучли ва мустақил давлатниг пайдо бўлиши деҳқончилик, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг тараққиѐти ўз навбатида ички ва ташқи савдони янада узвийлашувига ва тараққиѐтига олиб келди. Аввало, шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги савдо кенгайди. иккинчи томондан шаҳар ва қишлоқларни қўшни кўчманчи халқлар ва бошқа давлатлар билан алоқаси ривожланди.
Ёзма манбаларда қайд қилинишича, бозорлар катта-кичик шаҳарларда ва ҳатто қишлоқларда бўлган. Айниқса, карвон йўллари бўйлаб жойлашган, шаҳарларда бир нечтадан бозорлар бўлган. Бухоро, Хўжанд, Насаф, Кеш, Термиз, Ҳирот, Марв, Нишопур шаҳарларидаги бозорлар катта ва жуда гавжум бўлган. Истаҳрийнинг ѐзишича, Самарқандда Мовароуннаҳрнинг бош бозорлари жойлашган. Бу ерга ҳамма ердан савдогарлар келган. Мовароуннаҳрда тайѐрланган маҳсулотларнинг катта қисми Самарқандга келтирилган ва ундан кейин бошқа ўлкаларга тарқалган. Ички ва ташқи савдода айрим кичик шаҳарларнинг ҳам ўрни катта бўлган. Бу борада Пойканд шаҳри муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда ѐзишлишича бу шаҳарда сомонийлардан олдин ҳам савдогарлар Хоразм, Каспий бўйидаги ўлкалар ва Хитой билан олди-сотти ишлари олиб боришган. Шаҳар ҳокимлари савдогарлар учун ҳамма шарт-шароитларни туғдириб беришга ҳаракат қилганлар. Шаҳарда ўнлаб карвон саройлар мавжуcи бўлган, улар бозорга яқин жойларда жойлашган. Савдо расталари карвонсаройнинг ўзида ҳам бўлган. Карвон саройлар йўлларда ҳам қурилган.
Бозорларда сотиладиган моллар аввало маҳаллий аҳолининг эхтиѐжини қондиришга қаратилган. Ҳунармандлар ўз молларини сотиб озиқ-овқат молларини харид қилишган, ўз навбатида деҳқонлар ҳунармандчилик молларини харид қилишган. IХ-Х асрларда Ўрта Осиѐнинг иқтисодий ҳаѐтида савдо-сотиқ катта аҳамиятга эга эди. Бу борада кўчманчилар билан чегарадош бўлган шаҳарларнинг аҳамияти катта бўлган. Кўчманчилар шаҳарларга келиб, деҳқончилик ва ҳунармандчилик маҳсулотларини харид қилганлар, тери ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини сотганлар.
Ўрта Осиѐлик савдогарлар ўз молларини араб халифалиги таркибига кирган давлатларга, Кавказга, Хазар ва Булғорияга, Хитой ва Ҳиндлстонга олиб бориб сотганлар. Ўрта Осиѐдан Хитой билан Ўрта Ер денгизини
бирлаштирувчи ва Жануби-Шарқий Европага олиб борувчи карвон йўллари ўтган. Айниқса, Ўрта Ер денгизи билан боғловчи карвон йўли анча гавжум бўлган. Бу йўл Бағдод, Ҳамадон, Нишопур, Марв, Амул, Бухоро, Насаф, Кеш, Самарқанд, Уструшона, Чоч, Боласоғун орқали Хитойга олиб борган. Хитойга Ўрта Осиѐдан отлар ва шиша буюмлар олиб борилган. Хитойдан эса турли-туман ипак газламалар келтирилган. Хазар, Булғор ва Рус ерларига Ўрта Осиѐдан қуруқ мевалар, турли-туман газламалар, гуруч ва кумуш чиқарилган. Ўз навбатида жануби-шарқий Европадан Ўрта Осиѐга мўйна, мис, тери, қорамол, қуллар келтирилган. Жануби-шарқий Европа билан бўлган савдо алоқаларида хоразмлик савдогарларнинг ўрни катта бўлган.
Сомонийлар ва Қорахонийлар ўртасидаги кураш Қорахонийлар давлати Еттисув ҳудудидаги Қарлуқ (756-940) давлати ўрнида ташкил топди. Унинг асосчиси Сотуқ Буғрохон (915-955) ҳисобланади. У 942 йили Боласоғун ҳокимини мағлуб этиб, ўрнига ўзини ҳоқон деб атади. Қорахонийлар давлатига икки қабила-яғмо ва жикил қабилалари бирлашдилар. Сотуқ замонида Қорахонийлар давлати иккига бўлиниб кетади. Бирининг пойтахти Боласоғун бўлиб, олий ҳокимият ѐши катта бўлган ҳоқон томонидан бошқарилган; иккинчи давлатнинг пойтахти Тароз, кейинчалик Қошғар бўлиб, кичик ҳоқон томонидан бошқарилган. Қорахонийлар Сомонийлар давлатидаги миллий низолардан усталик билан фойдаландилар. Ҳасан Буғрохоннинг 992-йили Сомонийларга қарши юриши олдидан сомонийлар лашкарбошчиси Хуросон ҳокими Абу али Симжурий у билан музокара олиб борган. Сомонийларнинг бошқа лашкарбошчиси, Балх ҳокими Фойиқ Работи Малик яқинидаги Буғрохонга қарши жангда, ҳар томонлама устунликка эга бўлишига қарамай таслим бўлади. Илоқ ҳокими Мансур ибн Аҳмад эса, ҳоқонга тобелик билдириб, унинг номига пул зарб этади. Бухородан Қошғарга кетаѐтганда Буғрохон касалланиб-вафот этади. Бундан фойдаланган Нуҳ ибн Мансур тахтни қайта эгаллайди.
996-йили Қорахонийлар хони Наср Бухорони яна босиб олади. Сомонийлар лашкарбошиси Абул Иброҳим Исмоилнинг (Мунтасир) Бухорони озод этиш йўлидаги уринишлари 1005-йилда муваффақиятсизликка учради. Сомонийларнинг Ғазнадаги ноиби Сабуқтегин 997-йилда вафот этди. Ўрнига унинг ўгли Маҳмуд Ғазна ҳокими бўлди. Сомонийлар амири Мансур ибн Нуҳ (997-999) унинг таъсирида эди.
1001-йилда, Султон Маҳмуд Қорахонийлар хони Наср билан шартнома тузиб, Амударѐни икки ўртадаги чегара қилиб белгилади. Сомонийлар давлати ўрнида икки улкан давлат ташкил топди:
Биринчиси-Қошғардан Амударѐгача чўзилган Шарқий Туркистоннинг бир қисмида, Еттисув, Шош, Фарғонанинг қадимги ҳудудларини ўз ичига олган Қорахонийлар давлати.
Иккинчиси-Шимолий Ҳиндистон сарҳадларидан Каспий денгизининг жанубий қирғоқларигача чўзилган ҳамда ҳозирги Афғонистон ва шимолий- шарқий Эронни ўз ичига олган Ғазнавийлар давлати эди.
Илоқ ҳокимлари номигагина қорахонийларга қарам бўлиб, ўз юртларини мустақил равишда бошқарганлар. Илоқдаги деҳқонлар
сулоласининг асосчиси Мансур ибн Аҳмаднинг ўғли Муҳаммад ибн Мансур (1004-1008) бўлган. Унинг ўғли Абушужо Солор ибн Муҳаммад (1008-1009) қорахонийлар хони Аҳмад ибн Алига қарам бўлди. Илоқда Наср ибн Алининг учинчи укаси Муҳаммад ибн Али (1010-1015) Инўтегин лақаби билан пул зарб қилган. Унга Илоқ, Хўжанд, Тароз мулклари тобе бўлган. Чуғротегин Ҳусайн ибн Мансур (1016-1030), Муҳаммад Юсуф Буғрохон (1032-1057)нинг пойтахти Шош эди. Тўғрултегин Қорахон Юсуф (1068-1075) замонида Илоқ Шарқий Қорахонийлар давлатига қарам бўлган.
ХI аср ўрталарида тамғочхон унвонини олган қорахоний Иброҳим ибн Наср ғарбий Қорахонийлар давлатининг пойтахтини Ўзгандан Самарқандга кўчирди.
1068-йилда, Мовароуннаҳрда қорахоний Иброҳим ибн Наср ўғлилари ўртасида тахт учун кураш бошланди. Курашда Шамсулмулк ғалаба қозонди. Шамсуимулк Абулҳасан Наср ибн Ибраҳим (1068-1080) даврида Бухорода катта қурилиш ишлар олиб борилган.
1080-йилда Шамсуимулк вафотидан кейин Моварауннаҳрда ҳокимият учун кураш авж олади. Бундан фойдаланган салжуқий султон Маликшоҳ 1089-йили Моварауннарга бостириб кирди. Бухоро ва Самарқандни забт этиб, хон Аҳмадни асир олди. Аммо Аҳмад билан сулхи тузиб уни ўз тахтида қолдиради. Қорахоний Аҳмаднинг салжуқларга итоалкорлиги амирлар ва руҳонийлар норозифигига сабаб бўлди. Натижада у 1095 йилда ўлдирилди.
Аҳмаддан сўнг тахтга ўтирган Арслонхон (1102-1130) замонида қорахонийлар гарчи ярим мустақиллик шароитида сиѐсат юргизган бўлсалар ҳам, Самарқанд шаҳрининг ободонлиги бўйича катта ишлар қилдилар. Ҳарбий қўмондонлар ва руҳонийлар Арслонхон ҳокимиятидан норози эдилар. Арслонхон бетоблиги туфайли ҳокимиятни ўғли Насрга топширади. Лекин фитначилар Насрни ўлдирадилар. Арслонхон Марвдан Султон Санжарни ѐрдамга чақиради. Бундан фойдаланиб, Санжар 1130 йили Самарқандни эгаллайди.
ХII аср бошларида қорахитойлар Боласоғунни эгаллайдилар. 1138 йилда қорахитойлар гўрхони Султон Санжарнинг қариндоши, Самарқанд ҳукмдори Маҳмудни Хўжанд яқинида мағлуб этади. Шаҳар таланиб катта товон ундирилган бўлса-да, босиб олинмади.
1141 йилда қорахитойлар яна Мовароуннаҳрга бостириб кирдилар. Бу гал жанг Самарқанд яқинидаги Қатвон чўлида бўлди. Жангда султон Санжар билан Маҳмуднинг бирлашган кучлари тор-мор келтирилди. Ҳар икки томондан 30 мингга яқин киши ўдирилди. Султон Санжар ва Мабмуд Термиз томон чекиндилар. Султон Санжар хазинаси, унинг хотини Турконхотун гўрхон қўлига ўлжа тушди. Қорахонийлар Самарқанд ва Бухорони эгалладилар.
Самарқанднинг қорахонийлар сулоласига мансуб бўлган кейинги хонлари, яъни илоқхонлар қуйидагилардир:
Муҳаммад ибн Ҳусайн (1170-1176),
Муҳаммад Оқтош Тамғачхон (1176-1179), Иброҳим ибн Ҳусайн (1178-1202),
Усмон ибн Иброҳим (1102-1212).
Ўзганда Қодирхон ибн Иброҳим ибн Ҳусайн (1183-1210), Илоқ (Шош)да (пойтахти Бинкат) Шоҳ Қиличхон (1177-1183), Тамғач Ҳоқон (1195-1197),
Оқтош Чағрихон (1197-1206) ҳоким эди.
Сўнгги қорахонийлар қорахитойларга тобеликдан қутулган эдилар. Бироқ 1212 йилида Аловуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ ғарбий қорахонийлар давлатининг ҳоқони Усмонни ўлдириб, Самарқандни ўз мулкларига қўшиб олди.
Қорахонийларда Қошғар ва Боласоғун пойтахт саналиб, улуғ хон шу шаҳарлардан бирида қароргоҳда ўтирган. Улуғ ҳоқон ѐки улуғ хон ул-ҳоқон деган номда юритилган. Араб манбаларида мазкур унвон султон ул-салотин, форс тарих асарларида шаҳаншоҳга мувофиқ келади. Айнан юқоридаги олий унвон- қорахонийлар даври китобларида тамғочхон деб ҳам ютирилган.
Қорахонийларга қарашли ерлар тамғочхон томонидан унинг ўғиллари, қариндошлари ўртасида тақсимланган эди. Шу боис ер-мулк масаласида ота- ўғил, амаки, жиянлар ҳамда ака-ука-ю амакиваччалар ўртасида доимий низолар юз бериб, у сиѐсий аҳволга салбий таъсир кўрсатиб турган.
Еттисувдан туриб Моварауннаҳрни бошқариш қийин бўлган. Қорахонийлар даврида Самарқанд илоқхони анча кучайиб кетган эди. Саройда сомонийлар давлатида бўлганидек вазир, соҳиббарид, муставфий, ҳожиб, раис-муҳтасиб каби амалдорлар бўлган. Қорахонийлар давлатида имом, саййид, шайх, садрлар мавқейи кучли эди.
Қорахонийлар давлати бошлиғи лавозими, ҳоқоннинг тахти меросий саналган. Маъмурий идоралар иккига бўлинган: даргоҳ ва девонга. Хоқоннинг улуғ ҳожиби хоқон билан фуқаро ўртасида воситачлик қилган. Ҳоқон саройида қуйидаги амалдорлар бўлган: оғичи-шойи кийимлар хазиначиси; бирук-меҳмонларни қабул қилиш бўйича мутасадди; ошчи- ҳоқон ошхонаси бошлиғи (боғарчи); битикчи-мунший; котиб-мирза; қушчи-ҳоқон овининг ташкилотчиси.
Ҳоқон ҳарбий қўшинлари черик дейилган, унга субоши, ѐки сипоҳсолор қўмондонлик қилган. Кичик зобит човуш, сипоҳийлар тўдаси қўмондони хайлбоши дейилган. Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга бўлинган. Қорахонийлар ҳоқони қўши (ҳарбий лагер) хонтўй дейилган. Ҳоқон қўшида доим 9 та сариқ байроқ ҳилпираб турган. Ҳоқонликда элчини ялавоч ѐки ялафар деб аталган.
Ҳоқонлик ҳудудлари эл, вилоятларга бўлинган. Ижтимоий тузумда мавқеи анча баланд ҳисобланган йирик заминдорлар-деҳқонлар қатлами қорахонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотди. Ўрта Осиѐ кўҳна зодагон тоифасининг бундай аҳволга тушишига асосий сабаб сиѐсат майдонида юз берган сулолалар ўртасидаги тахт алмашуви, энг таъсирли жиҳати эса кўчманчилик шароитига мослашган эл-улусларининг ўтроқ аҳоли ҳудудларининг ишғол этишидир.
Сомонийлар замонида мазкур сулола учун хос марказлашган давлат тузумидан қониқмаган аслзода деҳқонлар қорахонийларни қўллаб- қувватлаган эдилар. Йирик хонадон соҳиблари-қорахонийлар ҳокимиятда узоқ давр тура олмадилар ва вақти келиб биз ҳудудимизнинг асосий ҳукмдорлари бўлиб қоламиз деб ўйлашган эди. Уларнинг бундай режаларини тушунган яғрао ва жикилларнинг бошлиқлари зодагонларни қувғин қила бошладилар. Бунинг оқибатида кекса бой қатлам вакиллари ўз экинзорлари, уй-жойлари, мулклари ва бойликларидан маҳрум бўлдилар. Деҳқон деган ном эндиликда фақат оддий жамоатчига нисбатан айтиладиган бўлиб қолди. Аслзодалар ўзларининг даромад манбайи-ер-мулкдан маҳрум бўла бошлаган сари оддий жамоатчи зироаткорлар ижарачиларга айлана бордилар. Бу пайтда ерлар эгасиз ва қадрсиз бўлиб қолди. Унумдор жойлар яйловларга айланди. Бироқ кейинги воқеалар жараѐнида Моварауннаҳр ижтимоий ҳаѐтида жонланиш юз берганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Қорахонийларда оддий халқ будун дейилган. Солиқ тўловчи фуқаро райият деб аталган. Қабила бошлиқлари бек дейилган, савдогарлар сарт деб аталган. Қорахонийлар давлатида ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқувчилик, шишасозлик, темирчилик, заргарлик), шунингдек зироат ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи соҳалар тараққий этган. Шунингдек, қимматбаҳо тошлар, ўтин, мис, темир қазиб олинган. Шаҳарсозлик иншоотлари пишиқ ғиштдан бунѐд этилган. Хонликда ер эгалигининг иқто шакли кенг тарқалган. Манбада шундай дейилади: "Иқтога соҳиб бўлганлар (муқталар) шуни билишлари лозимки, улар фақатгина райийятдан ҳақ молини яхшилик билан олишга ҳақлидирлар ва одамлар ўз танув моллари, бола-чақалари, асбоб-ускунаалари билан хавфсиз бўлишлари шарт. Агар одамлар саройга келиб, ўз ҳолларини маълум қилмоқчи бўлсалар, улар қаршилик қилмасинлар ва қайси бир муқта шундай қилса қўлини қисқартириб, иқтосини тортиб олиш, ўзига жазо бериб, бошқаларга ибрат этиб кўрсатиш керак. Уларга шуни билдириб қўйиш лозимки, мулк ҳам, райият ҳам хонникидир. Муқталар ва валийлар уларни бошларида шаҳнадек туриб, подшони райият билан бирга хавфсизликдан сақлайдилар ("Сиѐсатнома"). Ҳоқон, вақф, жамоа мулклари қорахонийлар тасарруфидаги асосий ер-мулклар ҳисобланади.
Қорахонийлар давлатида салжуқийларда бўлган каби иқто эгаси ўз мулкида ишлаѐтган зироаткорлардан белгиланган миқдорда қонун билан қайд этилган солиқдан бошқа ортиқча маҳсулот ѐки ҳақ олишга ҳуқуқи бўлмаган. Мажбурий равишда бирор-бир маҳсулот тортиб олинса, бундай вазиятда иқтонинг маълум миқдори қирқиб олинган ѐки умуман тортиб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |