Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Тудун унвони ҳукмдорнинг жойларидаги ноиби (назоратчиси)га берилган. Улар маҳаллий ҳокимлар сиѐсатини, бож-солиқ ишларини назорат қилганлар. Шод



Download 3,43 Mb.
bet28/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Тудун унвони ҳукмдорнинг жойларидаги ноиби (назоратчиси)га берилган. Улар маҳаллий ҳокимлар сиѐсатини, бож-солиқ ишларини назорат қилганлар. Шод унвонидаги киши ҳукмдорнинг ўнг томонидан жой олган.
Чорвадор туркий аҳолида уруғ-жамоачилик анъаналари ниҳоятда кучли бўлиб, қабила ва уруғ жамоаларининг негизи катта оилалардан иборат эди. Бундай оилаларда уй қуллари ҳам мавжуд болар эди. Қулларнинг кўпайиши билан табақаланиш муносабатлари таркиб топа бошлаган. Лекин қулчилик ижтимоий ҳаѐтга кенг кириб келмади. Кўпинча жангларда аѐллар қул қилиб олиб кетилар эди. Лекин қул аѐллардан оғир ишларда фойдаланилмай, балки уй-рўзғор ишларида ишлатилинар эди. Қул эркакми, аѐлми бари бир, имкон топиши билан қочиб кетаверган. Қочган қул таъқиб қилинмаган. Улар учун ҳеч ким товон тўламаган.
Туркий кўчманчиларнинг асосий қисми камбағал чорвадор ва овчилардан иборат эди. Бундай халқ оммасини бўдун ѐки қора бўдун деб аташган. Мамлакат бўдунлар яшайдиган элларга бўлинган. Ҳоқонликнинг марказий бошқарув тизими асосан йирик сиѐсий-давлат тадбирлари (салтанат осойишталигини сақлаш, давлат ҳудудини кенгайтириш, солиқ тизими, ички ва ташқи савдо, дипломатик муносабатлар ва ҳакозо) билан машғул бўлиб жойлардаги маҳаллий ишларга маълум даражада эркинликка йўл қўйилган. Шунинг учун ҳам Фарғона, Сўғд, Шош, Тоҳаристон, Хоразм ва бошқа жойларда бошқарув иши асосан маҳаллий сулолалар қўлида бўлган. Хитой манбаларига кўра Сўғдда келиб чиқиши асли юечжилардан бўлмиш Кан сулоласининг мавқеи кучли бўлиб, Сўғд ҳукмдори ихшид унвонига, лобе ҳокимликлар ҳам ўз унвонларига эга бўлганлар. (Масалан, Кеш ҳукмдори ихрид унвонига эга бўлган)
Қонунчилик, ижтимоий ҳаѐтда у ѐки бу масалаларни ҳал этиш учун "туркий тузуклари" ѐки "Туролари" бўлган. Хитой тарихчиси шундай тузуклардан бири Сўғддаги ибодатхоналардан бирида сақланишини ѐзади. Қонунларга кўра, энг оғир гуноҳ қилган одам уруғ-аймоғи билан йўқ қилиб юборилган. Қолган жазолар ўлим ва турли миқдордаги товон тўлаш усуллари бўлган. (Масалан бировни ўлдирса. бузуқчилик қилса, от ўғирласа, ўлим жазоси, бировнинг мол-мулкини ўғирласа ѐки кишига лат етказса товон тўлаган ва ҳакозо).
Деҳқонлар мавжуд сув ресурслари ҳамда лалмикор ерлар имкониятларидан- фойдаланиб асосан дон экинлари ҳамда, қовун, тарвуз, беда, узумчилик, пахтачилик соҳаларидан юқори ҳосил етиштирганлар. Мевали дарахтлардан боғ-роғлар етиштиришга алоҳида аҳамият берилган, манба тили билан айтганда "мевали дарахтлар савлат тўкиб турган".
Чунончи, ажнабийларни Самарқанднинг "тилла шафтолиси" лол қолдиргани маълум.
Шаҳар аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул эди. Деҳқончилик ва кончиликдаги тараққиѐт кўлами ва сифати ўзидан кейинги уч тармоқ-ҳунарманчилик, қурилиш, савдо-сотиқ равнақи учун катта туртки бўлади. Шунинг учун бу вақтда металлсозлик, заргарлик, кулолчилик, дурадгорлик, қуролсозлик, тўқимачилик, шишасозлик, кончилик кенг ривож топган. Ҳунармандчилик ривожига туркий аҳоли катта таъсир кўрсатдилар. Чунки уларда қадимдан кўпчилик касб-ҳунарлар жуда ривожланган эди. Туркийлар саррожлик, металл қазиб олиш ва ундан қурол-яроғ ясашда айниқса моҳир эдилар. Туркийлар ясаган қурол-яроғ, зебу-зийнат буюмлари хилма-хиллиги ва пишиқлиги билан ажралиб турган. Кончилик фаолияти ҳам шу пайтда анча ривожланган. Ўтин, темир, кумуш, қўрғошин, мис, маргимуш, тузнинг бир неча хили, қимматбаҳо тошлар, турли маъданлар Сўғд, Шош, Фарғона, Қашғар, Тоҳаристон каби вилоятларда қазиб олишганлиги манбаларда аниқ кўрсатилган.
Туркий ҳоқонлик улкан ҳудуд ичида зарур тинчликни таъминлаганлиги натижасида "Буюк ипак йўли" самарали ишлашда давом этди. Ўлканинг асосий савдо ҳамкорлари Эрон, Хитой, Ҳиндистон ва Византия эди. Бу мамлакатларга тўқимачилик, ипакчилик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар ва улардан ишланган буюмлар, тақинчоқлар, дориворлар, наслдор арғумоқлар, бир неча хил туз, шароб, боғдорчилик маҳсулотлари, қазилма бойлик ва ҳаказолар олиб борилган. Сўғд савдогарларининг айниқса мавқейи кучли бўлган. Шу маънода Хитойлик муаллифнинг қуйидаги гувоҳлиги эътиборга сазовордир: "(сўғдиѐналик) эркаклар йигирма ѐшга тўлишлари билан қўшни мамлакатга ошиқадилар ва (савдо-сотиқда) қаерда (қулайлик) ва манфаат бўлса (албатта) у ерга қадам ранжида этадилар". Ўрта Осиѐнинг шу даврдаги Марв, Пойкант Бухоро, Самарқанд, Чоч, Исфижоб, Суѐб каби шаҳарлари савдо-сотиқнинг марказлари эди.
Хитой билан савдо муносабатлари айниқса ривожланиб, 627-647 йиллар мобайнида Хитойга 9 маротаба савдо элчилари юборилди. Ўрта Осиѐда шу пайтда 15 тага яқин майда давлатлар бўлиб, Бухорода бухорхудотлар., Хоразмда хоразмшоҳлар, Чоч ва Илоқда бўдун ва дехқонлар, Фарғонада ихшидлар ҳукмронлик қилишган. Уларнинг ҳаммаси Туркий ҳоқонликка қарам бўлса-да, амалда ярим мустақил эдилар.
Туркийларнинг дини ҳақида "Вей-шу" ва "Суй-шу" Хитой йилномаларида қайд этилган. Унда туркийлар дини, одатлари ҳақида шундай маълумотлар бор: 1) ҳоқон қароргоҳига Шарқ томонидан киритилган, бу билан кун чиқиш тарафга ҳурмат маъноси ифодаланган, айни пайтда қуѐшга сиғинишни ҳам билдирган. 2) ҳар йили ҳоқон ўз амалдорлари билан махсус ғорга бориб, ота-боболари руҳига қурбонтик келтирган. 3) ҳар 5-маротаба ой чиқишида ва ўша ойнинг ўртасида ҳоқон яқинларини йиғиб, дарѐ бўйига борган, осмон руҳи (тангри)га қурбонлик келтирганлар. Қабилалар ўртасида ҳам турли худоларга эътиқод қилиш бўлган. Тангри (осмон руҳи) барча қабилалар учун ягона асосий худо бўлган. Унга доимий қурбонликлар
келтирганлар. Улар руҳ абадийлиги, нариги дунѐ борлигига ишонганлар. Бирор киши қазо қилса унинг ѐнига бошқа кишилар, буюмларни ҳам қўшиб кўмганлар. Масалан, 576-йли Истеми-ябғу вафот этганида у билан бирга 4 та ҳарбий асир ўлдирилиб кўмилган. Муқанхон вафот этганида унга охиратда хизмат қилиш учун 20.000 киши ўлдирилиб, бирга кўмлиган. Қиѐмат кунини туркийлар "Қолдирилган кун" деб атаганлар. Туркийлар қабр тошлари, яъни битиктошлар ѐнига одамларнинг тош ҳайкалчаларини қўйишган. Улар "балбаллар‖ дейилган. Бу балбаллар ўлган одамнинг руҳига бағишланган ѐдгорликдир. Шаманизм ўша даврда туркийларнинг асосий дини бўлиб, кейинчалик улар ичида буддизм, христианлик ва бошқа динлар ҳам тарқалган. Тош битикларда ўлган одамга мадҳиядан ташқари, кўплаб Тарихий ҳодиса ва воқеалар ҳам битилган. Бундай битиклар ичида энг маълумлари Кул тигин битигтоши, Билга ҳоқон битигтоши, Тўнюқуқ битиктоши ва бошқалар машҳурдир. Булар биргаликда Ўрхун-Энисей ѐзувлари деб аталади. Шунингдек қоғозга ѐзилиб, Хитойдан топилган 104 сатрлик ―Таъбирнома" асарида ҳам туркийлар ҳаѐтининг саҳифалари ѐритилган.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish