Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Эфталитлар ҳукмронлиги давридаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт



Download 3,43 Mb.
bet26/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Эфталитлар ҳукмронлиги давридаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт


Илк ўрта асрлардаги Хитой манбаларида эфталитларнинг кўчманчи қабилалар эканлиги, уларнинг юртида шаҳарлар йўқлиги, ўзлари ўтлоқларда яшаганликлари таърифланади. Кейинги давр тарихчилари хусусан, ғарб манбаларида эса бошқача маълумотлар келтирилади. Византиялик муарриҳ Прокопий Кесарский (VI аср) шундай маълумот беради: ―Эфталитлар (салтанати) бир ҳукмдор орқали идора этилиб, ўз қонуний (адолатли) давлатчиликларига эгадирлар. Ўзаро ва қўшнилар билан (муносабатларда) адолат меъѐрини сақлашда византияликлар ва форслардан ҳеч бир қолишмайдилар".
Демак, эфталитлар даврида ҳам кушонлар давридаги каби салтанат якка ҳукмдор томонидан бошқарилган. Хитой манбаларига кўра тахт отадан болага қолмай, шу сулоладан ким лойиқ деб топилса ўша тахтга ўтирган. Демак, ана шу номзодлик аниқлаб тақдим этадиган қандайдир бир кенгаш ҳам мавжуд бўлган. Бу кенгаш сулоланинг мўтабар намояндалари ҳамда салтанат арконларидан иборат бўлган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шуни ҳам ѐддан чиқармаслик керакки, бундай улкан салтанатни бошқаришда юксак даражада фаолият кўрсатувчи марказий ҳокимиятга эришиш қийин эди. Шунинг учун Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Туркистон ҳудудларида ва эҳтимол бошқа баъзи вилоятларда ҳам бошқарув эфталитлар номидан маҳаллий хонадон (сулола) томонидан олиб борилган. Фикримизча, минтақа давлатчилик тарихида ифода этиб келинган сатрапиялик бошқаруви, яъни марказий ҳокимият ноиблари орқали идора этиш усули ҳам бу вақтда ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлиши керак.
Ҳали кушонлар давридаѐқ аҳоли орасида ер ва қўрғонларга эга бўлган аслзодалар ажралиб чиқа бошлаган. Деҳқонлар маҳаллий зодагонларга кўпроқ тобе бўла борган. Эфталитлар улкан ҳудудда бошқарувни қўлга киритгач обод деҳқончилик воҳаларга, ривожланган шаҳарларга, савдо йўлларига эга бўладилар. Вақт ўтиши билан улар маҳаллий омилкор аҳоли билан аралашиб кета бошлайдилар.
Эфталитларнинг бир қисми кўчманчи чорвадор бўлса, иккинчи- каттароқ қисми шаҳар ва қишлоқларда яшайдиган ўтроқ аҳоли бўлган. Тоҳаристон ва Сўғдда деҳқончилик ва боғдорчилик ривож топган. Қашқадарѐ ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари шоли ҳам
етиштирилган, Хитой манбаларида қайд этилишича V-VI асрларда Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиѐ ерларида кўплаб ғўза экилар эди. Ўрта Осиѐ пахта толаси Хитойда ҳам машҳур бўлган. Тоғ ва тоғ олди ерларидаги аҳоли йилқичилик билан шуғулланган. Фарғона водийсида зотдор армуғонлар кўпайтирилар эди. Янги ер эгалиги муносабатларининг таркиб топа бошлаши билан суғориладиган ер майдонларининг маълум бир қисми мулкдор зодагон табақа вакиллари-"деҳқонлар" қўлида тўплана бошланган эди. Бунинг натижасида қишлоқ жамоасининг эркин қўшчилари маълум даражада задагон деҳқонлар асоратига тушиб, уларга қарам кадиварларга айланиб боради.
Обикор ерларнинг бир қисми ибодатхоналар мулки ҳисобланган. Бундай ерлар "вағнзе" деб юритилган эди. Яйловларнинг асосий қисми оқсоқол зодагонлар қўлида бўлган. Эфталитлар орасида ижтимоий табақаланиш ҳам кучли бўлган. Улар орасида ер эгалиги муносабатлари шаклланиши билан бир қаторда ибтидоий-жамоа тузуми сарқитлари ҳали сақланиб қолган эди. Хитой солномаларида қайд қилинишича эфталитларда полиандрия (кўп эрлик) ҳам тарқалган эди. Бир неча ака-укада умумий битта хотин бўлиб, аѐлнинг бошидаги қалпоғининг бурчаклари сонига кўра ака- укалар нечталигини билиш мумкин эди. Олий табақа вакиллари ичида кўп хотинлилик одати ҳам кенг тарқалган. Энг бой зодагонлар доимий ҳамроҳ сифатида 20 ва ундан ортиқ дўстларга эга бўлишган. Зодагон вафот этганда. қоида бўйича унинг дўстлари ҳам тириклигича қабрга қўйилган.
Жиноятчилик юзасидан жазо ниҳоятда қаттиқ бўлган. Ўғирилик қилган шахс ким бўлишидан қатъий назар боши кесилган. Ўғирланган мол-мулк миқдоридан қатъий назар ўн баробар қилиб ундириб олган. Эфталитлар кучли қўшинга эга бўлишган. Лашкарнинг асосий қисмини суворийлар ташкил этган. Суворийлар асосан гурзи ва қилич билан қуролланганлар. Хитойликлар уларни моҳир камонбоз деб ҳам таърифлашган. Бу даврда отлиқ қўшин асосий аҳамият касб этган.
V-VI асрларда деҳқончилик воҳаларида эфталитларнинг ўтроқлашуви кучаяди. Бунинг оқибатида эса обикор ерларга бўлган муҳтожлик ортади. Кичик-кичик суғориш каналлари қазиб чиқарилиб минглаб гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилади. Суғориш техникаси такомиллашади, шоҳариқлар чуқурлашиб, ер-сув ва сершоҳа суғориш тармоқларига айланади. Ҳозирги вақтда ҳам мавжуд бўлган Заҳариқ, Бўзсув, Дарғом каналлари V асрда барпо этилган энг йирик суғориш тармоқларидан бўлган.
Шунингдек тоғ олдиларига сув чиқариш учун сув чиқариш асбобларидан кенг фойдаланилган. Янги ўзлаштирилган ерларда зодагон деҳқонларнинг қалин ва катта-катта хом ғиштдан уриб чиқилган ҳамда мустаҳкам асос (фундамент) устига қурилган қўрғонлари, истеҳкомлари юзага кела бошлаган. Истеҳкомларнинг тўрт бурчаги баланд миноралар билан мустаҳкамланиб, девору йўллари бир неча қатор камондан ўқ узгич нишон туйнуклари билан таъминланган. Қалин мудофаали қўрғонлар илк ўрта асрнинг ўзига хос меъморчилик намуналаридан бўлиб, Наҳшаб воҳасидаги Заҳоки-Морон қалъаси, Бухородаги Шаҳри Вайрон, Хоразмдаги
Фир қалъаси шулар қаторидандир. Воҳаларни ташқи душмандан ҳимоя қилиш мақсадида бир неча чақиримлаб узунликдаги қалин деворлар барпо этилган. Самарқанд воҳасидаги 12 та дарвозага эга бўлган "Девори қиѐмат", Бухоро воҳасидаги узунлиги 336 километрли "Кампирак", Тошкент воҳасидаги "Кампирдевор" истеҳком деворлари шулар жумласидандир.
Бу давр меъморчилигида қасрлар қурилиши айниқса аҳамиятли бўлган. Қасрлар одатда 2 қаватли, шипи текис, гумбазсимон ва равоқсимон ѐпилган бир неча хонадан иборат бўлган. V асрдан сарой, қасрлар қурилишида пахса ва хом ғишт билан бир қаторда пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилина бошланган. Сарой ва ибодатхоналар деворлари одатда рангдор тасвирлар билан безатилган. Бундай тасвирий санъат намуналаридан бири Болаликтепа (Сурхондарѐ) қасри деворларида қайд этилган. Бу нодир тасвирий санъат асарида башанг кийинган аѐл ва эркакларнинг зиѐфат тасвири туширилган расмлар катта дид ва маҳорат билан ишланган. Шу давр моддий маданият ѐдгорлиги сифатида Хоразмдаги Тупроққалъа харобасини ҳам кўрсатиш мумкин. Бу қалъа ўзининг истеҳком деворига эга бўлиб, қалъа ичидаги тўғри йўналтирилган кўчалар шаҳарни 10 та мавзега бўлиб турган. Шаҳарнинг шимолий-ғарбий қисмида кўтарма супа устига хом ғиштдан сарой қурилган. Унинг ѐнида арк биноси бўлган. Шунингдек 100 га яқин турар жой, хўжалик бинолари, 8 та сарой зали харобалари, қадимги хоразмий ѐзувидаги 80 тадан ортиқ ҳужжатлар топилган.
Эфталитлар меъморчилигининг ажойиб намуналаридан бири Бухоро яқинидаги Варахша саройидир. Бу қўрғон улкан квадрат шаклдаги тепа устига қурилган. Деворлари ганч қилиниб, деворий суратлар билан безатилган. Хоналар кенг-кенг бўлиб қалин деворлар билан бир-биридан ажралиб турган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, VI-VII асрларда бу ерда бухорхудотларнинг қароргоҳи бўлган. Шунингдек Тошкент воҳасидаги Оқтепадан, Жўнариқ яқинидан, Пойкентдан ва бошқа бир қатор жойлардан эфталитлар даври ѐдгорликлари топиб тадқиқ қилинган.
Эфталитлар даврида ҳунармандчилик ҳам ривож топган. Айниқса кулолчилик, шишасозлик, чилангарчилик, бўзчилик, заргарлик, қуролсозлик касб-ҳунарлари равнақ топган. Чочда ясалган ўқ ва ѐй "камони чочий" номи билан машҳур бўлган. Катта-кичик шаҳарлар сони кўпайган. Биргина Зарафшон воҳасида Ривдод, Кушония, Хариман, Арқуд, Ромитон, Варахша, Пойканд каби савдо ҳунармандчилик шаҳарлари мавжуд эди. Айрим маълумотларга кўра Пойканд шаҳри эфталитларнинг пойтахти бўлган (хитойликлар уни Би деб, араблар кейинчалик "Мадинат-ут-тужжор" деб аташган). Пойканд шаҳри айниқса зирҳли пўлат қуроллар ишлаб чиқариш билан ҳам машҳур бўлган. Шунингдек шу даврда рангли ойналар ишлаб чиқариш ҳам кенг тарқалган. Эфталитлар ҳалқаро савдо соҳасида Эрон, Византия, Ҳиндистон, Хитой билан савдо-сотиқ муносабатларини олиб боришган.
Эфталитлар "Ипак йўл" савдо йўлини назоратда тутишга ҳаракат қилганлар. Ипак йўл савдосида ва умуман савдогарлар ичида сўғдийлар
етакчи ўринни эгаллашган эди. Бу пайтда Ўрта Осиѐдан ўтин, кумуш, Бадахшон лаълиси, рангли шиша ва шиша буюмлар, турли хил мевалар, ип- газлама, қоракўл, зотдор тулпорлар олиб чиқилиб савдо қилинарди.
Аввал бошда эфталитлар сосонийлардан бўлган Варахран V ва Перознинг кумуш тангаларидан ўзаро савдо-сотиқда фойдаланар эдилар.
Кейинчалик эфталитлар Эрон шоҳи Варахран V Баҳромгўр тангаларига тақлид қилган холда кумуш тангалар зарб қилдилар. Бундан ташқари Бухоро, Пойканд, Самарқанд, Хоразмдаги маҳаллий ҳокимлар томонидан чиқарилган чақа тангалар ички савдода кенг муомалада бўлган.
V-VI асрларда диний эътиқод ва тасаввур билан узвий боғлиқ бўлган тасвирий санъат-коропластика-маъбудаларнинг сопол ҳайкалчаларини ясаш ва уларга топиниш кенг ѐйилади. Сопол ҳайкалчалар ҳудудларга кўра турлича бўлиб, кийим-кечаклари, юз сиймолари, тақинчоқлари жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқланган.
Улкан ҳудуддаги эфталитлар давлати жуда кўп халқларни ўзида бирлаштирганлиги сабабли ундаги диний эътиқодлар ҳам турлича бўлган. Сўғдда зардўштийлик кенг тарқалган бўлса, Тоҳаристон ва Шарқий Туркистонда буддизмга эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этган. Шаҳарларда христиан ва яҳудий жамоалари ҳам мавжуд эди. Монийлик ва Маздак таълимоти тарафдорлари ҳам пайдо бўлаѐтган эди. Зардўштлар Ноҳид, Митра, Сиѐвуш каби маҳаллий маъбудаларга ҳам сиғинганлар. Наврўз куни Бухоро оташпарстларлари Сиѐвуш қабри устида хўроз сўйиб, қурбонлик қилар эдилар. Жанубда буддизмнинг таъсири кўпроқ бўлган эди.
Чорвадор аҳоли туркийча сўзлашар, туркий тил тобора кўпроқ ѐйила бошлаган эди. Ўтроқ аҳолининг катта қисми сўғдий тилида сўзлашар эдилар. Сўғдий тили ва ѐзуви Еттисув, Фарғонадан ўтиб Шарқий Туркистонга қадар етиб боради. Унинг хусусий сўғд-"самарқанд усули" кенг ѐйилган эди. Бундан ташқари хоразм, кхароштий, бухоро ѐзувлари ҳам мавжуд бўлган. Эфталитлар ѐзуви бақтрия ѐзуви асосида пайдо бўлган. Сюан Сзаннинг ѐзишича у 25 та ҳарфдан иборат бўлиб, хат чапдан ўнгга қараб кўндалангига ѐзилган. Бундай ѐзув намуналари Зангтепа, Қоратепа, Афросиѐб харобаларидан, Кофирқалъадан топилган.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish