Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
бўлганлигидан унинг меросхўри Ҳазрат бўлиши керак эди. Шу боис у амир Ҳусайн
шарафига дабдабали зиёфат уюштириб, вилоятни ўз ихтиёрига олди. Ҳазратнинг
ишонган кишилари Соҳибқиронга иззат ва ҳурматлар кўрсатиб, базмда хушнудлик ва
масрурлик навосини тараннум этдилар. 
Назм:
Бу базммас шунчаки, бу ажиб гулшан,
Шунчаки гулшанмас, яшнаган чаман.
Тўкисдир ҳадяю, тортиқ, ҳаловат,
Йиғилган эл, сипоҳ, кибор, бадавлат.
Созлар кеча-кундуз чалар бахт куйин
Даврада айланар жомлар тинмайин.
Ҳазрат Соҳибқирон ҳар кимнинг мавқеига қараб илтифотлар кўрсатди, амир Ҳусайнга
эса ўзига муносиб ҳадялар қилди. 
Назм:
Хоназот отлару қиличу камар,
Ва унга муносиб ҳашам нарсалар.
Амир Ҳамид ва Соҳибқироннинг оталари илгари яқин дўст бўлганлари боис, «Оталарнинг
дўстлиги пайғамбарлар қариндошлиги билан баробар» деган ҳикматга амал қилиб, ўша
тўйда Ҳазрат ва амир Улжайту Абардий биргаликда амир Ҳамид билан Искандар
Ўғлонни озод қилиш ҳақида маслаҳатлашди. Амир Улжайту Абардийнинг ақл-заковати
кўзгуси турли синовлар натижасида йиллар давомида сайқаллашган эдики, ҳамма ҳар
хил ҳолатларда унинг қийинчиликларни енгиш қудратига суянар эди. Унинг маслаҳати
билан Соҳибқирон амир Ҳусайндан уларнинг ҳаётини сақлаб қолишни илтимос қилди.
Гарчи амир Ҳусайннинг ўз фикри қуйидаги шеър мазмунига мос келса-да:
Қўлга тушган ёвни оёғидан тут,
Йўқса, бармоқ тишлаб, қиларсан сукут.
Ҳазратнинг илтимосига кўнди ва уларни озод қилиш ҳақида буйруқ берди. Шунга
қарамасдан оятда «Ҳар бир вақт учун муносиб китоб – ҳукм бордир» (13.38) дейилган
бўлса-да, ҳеч нарса ёрдам бермади. Амир Ҳусайн Солисарой деб номланган ўз юртига
кетмоқчи бўлиб турганида Ҳазрат Соҳибқирон амир Довуд билан амир Сайфиддинни
жўнатиб, амир Ҳамидни қамоқдан бўшатиб, иззат-ҳурматини жойига қўйиб олиб келишни
буюрди.
Амир Ҳамидни олиб келаётган Боязид билан Эмин узоқдан келаётган икки амирни кўриб,
улар – Ҳамидни ўлдириш учун келишаяпти, деб ўйлаб, ўзлари шоша-пиша, бири гурзи
билан уриб, иккинчиси шамшир солиб амир Ҳамидни ўлдириб қўя қолишди. Шўрлик амир
Ҳамид озодлик боли ўрнига ажал заҳрини ютди. Зеро: «Аллоҳ ҳукм қилур, унинг ҳукмини
текширувчи бўлмас» (13.41) 
Ҳаёт ариғидан сув боғланса гар,
Хизр жомида ҳам ажал кўринар.
Бу ишдан воқиф бўлган амир Ҳусайн «Навкарнинг иши бекникидан яхшироқ воқеъ
бўлди» деди ва киши юбориб, Искандар Ўғлонни олиб келтирди ва ўлдирди.
Ўша қиш амир Ҳусайн билан Ҳазрат Соҳибқирон ҳар бири ўз юрти ва вилоятида дам
олиб, айшу ишрат сурдилар, тинчлик ва омонликда иқболу давлатлари янада зиёда
бўлди. 
Раҳмдил ва меҳрибон Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
25 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish