Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
Ўн иккинчи фасл. «Зафарнома»дан кўчирма. Амир Ҳусайн ва Соҳибқироннинг
мўғул лашкари билан жанг қилмоқлари ва ғалаба қозонмоқлари баёни.
Амир Ҳусайн ва Ҳазрат Соҳибқирон Яратганнинг лутфу карамига шукрлар қилиб,
кўтаринки руҳ билан отланиб, эҳтиёткорликни эсдан чиқармасдан, лашкарни икки
қанотга тиздилар. Ўнг қанотни амир Ҳусайн бошқарди, Ҳазрат Соҳибқирон эса чап
қанотга ўз ғолибона байроғини тикди. Сафларни шу тахлит жойлаштириб, ишга
киришдилар. Тошариқда рақиб лашкари ҳам икки қанотга бўлинди: ўнг қанотни Илёс
Хожахон ва амир Ҳамиднинг ёғдуси, чап қанотни амир Туқ Темур ва амир Бекжакнинг
улуғворлиги безаб турарди.
Ҳар иккала тарафнинг лашкарлари саф тортиб, бир-бирлари томон юрдилар. 
Назм:
Жунбушга келдию замину замон
Гўё парчаланди бу ёруғ жаҳон.
Туёқлардан гардлар учди кўк томон
Тўзондан қуёшу ой бўлди пинҳон.
Иккала лашкардан чиққан дод-фиғон
Қиёмат қойимдан берарди нишон.
Икки тарафнинг лашкарлари Қуббаи Метин мавзеида учрашишди. Ноғоралар
гумбур-гумбури ва баҳодирлар қичқириғидан осмон ларзага келди. Дастлаб душман
лашкарининг илғор қисми кўпсон ва гўё енгилмасликларидан мағрур бўлиб, Ҳазрат
Соҳибқиронга қарши беллашмоқ учун отларини жанг майдони томон суришди. Ҳазрат
Соҳибқирон эса жойидан қўзғалмай, ўз давлатининг таянчи мисол устувор тураверди ва
музаффар узангига оёқларини тираб, қўлларига ўқ-ёйни олди-да, чап қўлини алифдек,
ўнг қўлини долдек қилиб абжирлик билан ўқ ота бошлади. 
Назм:
Ўқи алиф каби, ёйи долу нун,
Унга нишонадир ёв кўкси бугун. 
Жангчилар ҳам ўз ҳукмдорларига ўхшаб, баайни ой теварагидаги юлдузлардек душман
тарафга ёйлардан ёмғирдек ўқ ёғдиришди. Ўқнинг ўткир учи баҳодирлар қони билан:
«Уларни (жаннат йўлига) ҳидоят қилур ва ишларини ўнглар» (47.5) оятининг мазмунини
битар эди ва уларнинг ҳолати: «Улар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар» (12.100)
ояти мазмунини эслатарди. Душман лашкарининг жангчилари, ғазабдан бўғилиб,
ўзларини шамолдек у ёқдан-бу ёққа отишаркан, ерга тутдек тўкилишарди. Учқур
ўқлардан ҳосил бўлган яралар азобига дош беролмай йиқилганча қолишарди. Назм:
Лашкар ғурур елида ёқса уруш оловин,
Ярадан оққан қондек қўлдан берар яловин.
Бу урушда шаҳид бўлган таниқли кишилар орасида икки баҳодир бор эдиким, бири
денгиздаги жангда одамларни ютиб юборувчи наҳангдек, ўрмондаги жангда филга
ҳужум қиладиган шердек Думаса, иккинчиси – хоннинг яқинларидан, ҳукмдор қошида
ҳурмат-эътиборга эга Чанпу бўлиб, икковлари ҳам баҳрин қавмидан эдилар. Бундан
ташқари, шаҳид кетганлар ичида Туқ Темур баҳодир, Бекжакнинг иниси Давлатшоҳ,
тағин лашкарнинг ишонган таянчлари иккита шаҳзода ҳам бор эди. 
Назм:
22 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish