Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
Ҳазрат Соҳибқироннинг қалбида ғайрат ёлқини аланга олиб, Аллоҳ мадад бериб турган
бақувват қўллари билан.
Назм:
Пўлат қиличини сермади дадил
Гўё олов кесиб, тўсди қуёшни. 
Бўкирик шер каби отилди шахдам,
Оти аждар каби силтарди бошни.
Ўн еттита қўшини билан душман устига ташланди ва ҳужум ёлқинини уларнинг матонат
хирмонлари устига йўллади.
Бундан даҳшатга тушган амир Шамсиддин отининг бошини жанг майдонидан четга буриб,
қочишга тушди. Назм:
Соҳибқирон ҳужумин кўргани сайин,
Ҳар банданинг мадори кетиши тайин.
Соҳибқирон ғалабасидан амир Ҳусайннинг умиди куч олиб, чекинган лашкарини
йиғиштириб, бир жойда турди. Назм:
Ғанимни қақшатиб қилди тантана,
Сипоҳ томирида қон жўшди яна.
Ҳазрат Соҳибқирон навкари Табан баҳодирни амир Ҳусайн ёнига қуйидаги сўзларни
тайинлаб юборди: «Ҳозирги пайт учун энг тўғри йўл амирнинг бизга яқинлашишидир,
агар бирлашсак, душманга ғавғо солган бўлардик, негаки уларда на биз билан юзма-юз
бўлишга, на қаршилик кўрсатишга куч йўқ». 
Амир Ҳусайннинг бахт юлдузи Соҳибқирон юлдузининг чарақлаши олдида хиралаша
бошлагани боис унинг ҳокимияти куни ҳам омадсизлик шоми томон яқинлашар ва Қуръон
оятида: «Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини
ўзгартирмас» (13.11) дейилганидек, унинг руҳияти ўша кунлари ўзгариб қолди. У ножоиз
хатти-ҳаракатлар содир қилди. Табан баҳодир унга яқин келганида, у сўкиниб, уни
шундай урдики, йиқилиб тушди. Ҳазрат Соҳибқирон тағин унинг ёнига амир Ҳусайн
баҳодирларидан бўлган Малик ва Ҳамидларни юборди ва бу сўзларни тайинлади:
«Қулай пайтни қўлдан чиқармаслик учун у албатта келиши керак». Бу сўзларни эшитган
заҳоти амир Ҳусайн ғазаб отига миниб уларни урди ва «Мен қочиб кетдиммики, у мени
чақирсин? Агар сизлар ғалаба қилсангиз яхши, агар ғалаба душманга насиб этса, улар
менинг қасосимдан омонлик топишмайди», дея уларга дўқ-пўписалар қилди. 
Кўнгиллари лат еган Малик билан Ҳамид Ҳазрат Соҳибқирон қошига келиб, унинг
жиловига ёпишиб: «У ярамасдан ортиқ мадад кутманг, бунга энди ортиқ уринманг»
дейишди. Ҳазрат уларнинг фикрини рад этмади ва мақсад қўлини ундан тортди. Ҳар
икки тарафнинг чап қанотларини душманнинг қарама-қарши қанотлари тарқатиб
юборгани оқибатида ҳар иккала лашкар ҳам бошлари қовушмай, душман манзилига етган
жойда тўхтади. 
Назм:
Қуёш чавандози тушганда отдан,
Лашкар ҳам тўхтади қирғин-баротдан.
Неча минглаб лашкар тун бўйи ётиб,
Токи тонг отгунча ухлади қотиб.
Ўша кечаси амир Ҳусайн бир неча бор ҳазрат Соҳибқирон қошига одам юбориб, уни ўз
ёнига чорлади. Унинг нолойиқ қилиқларидан дили оғриган Ҳазрат бу таклифни
жавобсиз қолдирди ва илтимосини бажармади. 
28 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish