Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
аксини кўрганлари боис, унинг «Хонга (Туғлуқ Темурхон) итоат этмоқ керак», деган
сўзларини бажонидил қабул қилишди. Беклар Шаҳрисабз вилояти доруғалигини ҳамда
Қарочорбек вилоятини бутун атроф туманлари билан унга бердилар ва унинг ақл билан
иш юритиши туфайли ўша вилоятлар бошига ёғилган бало-қазолар дафъ бўлиб, эл-улус
умидини ҳам узиб қўйган марҳамат ёмғири ёға бошлади. 
Рубоий:
Ғам сенинг туфайли шодмонлик бўлсин,
Умр назарингдан мангулик бўлсин.
Даргоҳинг хокин ел элтса дўзахга
Оловлари оби ҳаёт – ичимлик бўлсин.
Узоқни кўролмайдиган кишилар Соҳибқироннинг елкасига бахт қуши қўнди, деб
ҳисобласалар ҳам, аммо тақдир қуйидаги байт маъносини минг хил йўсинда кўрсатиб
туради:
Исингни сабо таратмади элга ҳали,
Сен бўл жаҳонда сабо сенга эсгали.
Ҳазрат Соҳибқирон мўғул беклари билан мулоқот қилгандан сўнг, вилоятлари сари
қайтди ва бутун диққат-эътиборини давлатни бошқариш ва ҳимоя қилишга қаратди.
Шаҳрисабздан то Жайҳун дарёсигача бўлган ерлардан барча сипоҳийларни йиғишга
буйруқ берди, тез орада катта қўшин тўпланди. У ердан отланиб Амир Хизр Ясурий
билан бирлашди. Бу маҳалда Мўғулистон беклари орасида келишмовчилик пайдо бўлиб,
у ердан кўчиб, Туғлуқ Темурхоннинг ўрдасига боришди. Боязид жалойир эса ўз одамлари
билан ҳазрат Соҳибқирон ва Хизр Ясурий қошига келдилар.

Олтинчи фасл. «Зафарнома»дан кўчирма. Туғлуқ Темурхоннинг Мовароуннаҳр
вилоятига иккинчи маротаба лашкар тортмоғининг баёни.
Туғлуқ Темурхон Мовароуннаҳрни ўз тасарруфига олиш иштиёқи билан иккинчи навбат у
ёққа юриш қилишни ихтиёр қилиб, сон-саноқсиз қўшин тўплади ва етти юз олтмиш
иккинчи йил жумодил аввал ойи (март 1361), сигир йилида ўша ўлкага лашкар тортди.
Хўжандга етганида Амир Боязид жалойир итоат камарини белга боғлаб, хонни кутиб
олишга чиқди ва Амир Баён сулдуз ҳам итоат йўлига кирди, унинг истиқболига чиқиб
Самарқандгача борди. Амир Ҳожи барлос биринчи гал унга итоат этмаганига қарамай,
таваккалига – Аллоҳ карамидан умид қилиб, хонга пешвоз чиқди.
Шунда хон, Амир Боязидни тутиб ўлдиринглар, деб буюрди. Бундан қўрқиб кетган Ҳожи
барлос қочмоқликни ихтиёр қилди ва Шаҳрисабз вилояти сари жўнади. Ўзига тобе
одамларнинг бир қисмини Жайҳун дарёсидан ўтказди. Мўғул лашкаридан кўпчилиги
унинг изидан қувди, етиб олгач, жанг бўлди. Жуғом барлос бу урушда шаҳид бўлди. Амир
Ҳожи эса Хуросонга кетди. У Сабзавор вилояти кентларидан бири Харошага етиб
келганида, Жувайн шаҳридаги бир гуруҳ безорилар уни укаси Идигу барлос билан
қўққисдан тутиб олиб, икковини ҳам ўлдирдилар.
15 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish