134
Интернетда товар сиѐсати хусусиятларига ўтишдан
аввал товар
ва товар сиѐсати тушунчаларини кўриб чиқамиз.
Товар жонли меҳнат маҳсули, фойдали самара ѐки фойдали
нарсани ифодалайди, уни харид қилиш ва ундан фойдаланиш
истеъмолчининг муайян эҳтиѐжларини қондиради.
Товар сиѐсати деганда рақобатли
устунликни шакллантириш ва
товарни истеъмолчи учун доимий тўлақонли қилувчи ҳамда у ѐки бу
эҳтиѐжни қондириб, фирмага мос келувчи фойдани таъминловчи
товар тавсифномасини яратиш бўйича стратегия ва чора-тадбирлар
мажмуасини режалаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ
маркетинг фаолияти тушунилади.
Товар сиѐсатининг асосий мақсадларига эришиш иккита асосий
соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш йўли билан амалга оширилади:
янги товар яратиш —
янги товарни излаш, яратиш,
ривожлантириш ва бозорга чиқариш;
товарга ҳамроҳлик қилиш — товар сифатини тартибга солиш,
бозорда товар хулқ-атворини назорат қилиш, сервис хизмати
кўрсатиш ва ҳоказо. Янги товар яратишдан фарқли ўлароқ товарга
ҳамроҳлик қилиш товарнинг бутун ҳаѐтийлик даврида давом этади.
Товарнинг маркетинг муҳити
Товарнинг
асосий
вазифаси
истеъмолчи
эҳтиѐжларини
қондириш саналади. Шу аснода
фирманинг асосий вазифаси
товарнинг асосий қимматини тўғри белгилаш, диққат-эътиборни у
қониқтирувчи эҳтиѐжларга қаратишдан иборат.
Бироқ товарнинг асосий истеъмол қиммати етарли даражада
эмас. Уни товар жозибадорлигини шакллантирувчи атроф-муҳит
тавсифномаси тўлдиради: товар ва унинг ўрови сифатини таъминлаш,
имидж яратиш,
товар маркаси, сотувдан олдин ва сотувдан кейин
сервис хизмати кўрсатиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва
харидорнинг
мазкур
маҳсулотни
харид
қилиш
ва
ундан
фойдаланишдан қониққанлигини яратиш.
Шу тариқа товар ўзининг асосий тавсифномаси элементларини
ҳам, харидор учун қўшимча самара яратувчи атроф-муҳит
тавсифномасини ҳам бирлаштирса, у истеъмолчи учун қимматли
нарса сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Атроф-муҳит тавсифномаларининг асосийлари қаторида харид
қилиш имконияти, товар қиммати, нархи, сифати, хизмат кўрсатиш
муддати, шакли, ўрови, имижи ва маркасини ажратиб кўрсатиш
мумкин.
135
Интернетда товар сиѐсатини муваффақиятли амалга ошириш
кўп жиҳатдан товар жозибадорлиги ва унга талабни шакллантирувчи
тавсифнома яратиш билан боғлиқ бўлади.
Товарни Интернет орқали таклиф этишда товар муҳитини
шакллантиришнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш
мумкин:
товар ҳақида ахборот ва уни бошқа
товарлар билан
солиштирма таҳлил қилиш учун воситалар тақдим этиш. Бу йўналиш
қуйидагиларни қамраб олиши мумкин: харидорнинг товарни
танлашига имкон берувчи, унинг эҳтиѐжларини энг тўлиқ
қониқтирувчи
воситалар;
товарнинг
максимал
сондаги
тавсифномалари билан танишиш имконияти;
Интернет коммуникатив
воситалари ѐрдамида сотувчидан маслаҳат олиш ва б.;
товарни Интернет орқали харид қилиш имкониятини тақдим
этиш;
сотувдан олдин ва сотувдан кейинги хизматни ташкил этиш;
товар маркаси ва имижини яратиш, интернет-брендни
ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шаклантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: