Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
6.2-жадвал
Россиядаги интернет-дўконлар ассортиментида энг кўп таклиф 
этилувчи товар гуруҳлари (манба SpyLOG) 
Товарлар гуруҳлари 
Дўконлар сони, дона
Компьютерлар ва бутловчи қисмлар 
40 
Совға ва сувенирлар 
26 
Китоб магазинлари 
24 
Универсал дўконлар 
23 
Аѐллар ва болалар учун товарлар 
22 
Портатив техника 
15 
Уяли алоқа телефонлари 
13 
Спорт товарлари 
10 
Маиший техника 

Мебель ва уй учун товарлар 

Мусиқа, видео 

Дорихона товарлари 

Озиқ-овқат маҳсулотлари 

Бошқалар 
20 
Умуман, бугунги кунда Интернет бозорининг ҳолати етарли 
даражада талабнинг йўқлиги билан тавсифланади. Бунинг асосида 
Интернетнинг 
кўплаб 
мамлакатларда 
етарли 
даражада 
тарқалмаганлиги, у ѐки бу товарларни Интернет орқали харид қилиш 
одатининг шаклланмаганлиги, Интернетда битим тузиш ва молиявий 
транзакция 
операциялари 
хавфсизлиги 
муаммоларининг 
ҳал 
этилмаганлиги каби бир қатор сабаблар ѐтади. Бундай шароитларда 
ҳаракатлантириш ва сотиш учун Тармоқ анъанавий каналларга 
нисбатан катта устунлик берувчи товарларга талаб жуда катта 


138 
бўлади. Хусусан, қуйидаги имкониятлар бу йўлда катта аҳамият касб 
этади: 

Интернет орқали максимал ҳажмда ахборот бериш; 

минимал саъй-ҳаракатлар билан турли интернет-дўконларда 
таклиф этилаѐтган нарх ва товар тавсифномаларининг солиштирма 
таҳлили; 

сотувдан олдин ва кейинги хизмат олиш; 

товар учун анъанавий дўконга ташриф буюриб ўтирмасдан 
ҳақ тўлаш, рақамли маҳсулотларни эса бевосита Интернет орқали 
олиш. 
Иккинчи гуруҳдаги товарлар таркибига ишлаб чиқариш-техник 
йўналишдаги товарлар — хусусий шахслар ѐки ташкилотлар 
томонидан кейинчалик қайта ишлаш ѐки бизнесда фойдаланиш 
мақсадида харид қилинувчи товарлар киради.
Интернетда ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги товарлар 
сотиб олиш ва сотиш, одатда В2В бозорларида амалга оширилади. 
Бу турдаги савдони амалга оширишда фирмалар ўртасида 
алоқани ташкил қилишнинг иккита асосий йўли мавжуд: 
1- йўл — компаниялар ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш. Бу йўл 
бугунги кунда энг тарқалган бўлиб, алоқанинг барча босқичлар 
Интернет хизматлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу усулнинг 
афзаллиги кенг доирадаги товарларни сотиш имконияти, камчилиги 
эса кўп сонли стандартлашмаган алоқа жараѐнларини қўллаб-
қувватлаш зарурати билан боғлиқ катта харажатлар ҳисобланади. 
2- иккинчи йўл — электрон савдо майдончалари асосида ўзаро 
алоқа ўрнатиш. Бунда асосий чеклов контрагентлар алоқаси барча 
жараѐнларини автоматлаштириш учун биржа орқали таклиф этилувчи 
товарларни стандартлаштириш зарурати ҳисобланади. Бироқ савдо 
майдончасида 
фирмалар 
сонининг 
кўплиги 
ўзаро 
алоқалар 
самарадорлигини анча оширишга имкон беради. Ҳозирги пайтда 
савдо майдончалари металлургия, машинасозлик ва кимѐ саноатида 
ишлаб турибди. 
Товарнинг моддийлиги
Товарларни моддийлигига қараб икки гуруҳга ажратиш мумкин: 

моддий 
товарлар 
— 
Интернет 
уларни 
сотиш, 
ҳаракатлантириш, сотувдан олдинги ва кейинги хизмат кўрсатиш 
канали сифатида фойдаланилиши мумкин, бироқ бу товарларни 
етказиб бериш анъанавий воситалардан фойдаланишни талаб этади; 


139 

номоддий товарлар 
˗
бу табиий тавсифномага эга бўлмаган 
товарлар: ахборот, дастурий таъминот, рақамли форматда ѐзилган 
мусиқа ва б. Номоддий товарларнинг моддий товарлардан асосий 
фарқи уларни бевосита Интернет орқали етказиб берилишидадир. Бу 
ушбу маҳсулотларни кўпайтириш ва тарқатиш таннархини сезиларли 
даражада пасайтириш ҳисобига маркетинг-микс тадбирлари ўтказиш 
харажатлари тақсимотини ўзгартиришга олиб келади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish