Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда



Download 0,62 Mb.
bet12/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

II боб бўйича хулоса
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ўрганилди. Мактабларда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятини ташкил этишда Республика ва хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди, таҳлил қилинди, муаммо
ва камчиликлар аниқланди. Таҳлилий хулосалар асосидаги ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш йўллари аниқланди
ва муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.
III БОБ. “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” КЎНГИЛЛИЛАР КЛУБИНИНГ
ХАВФСИЗЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЭМПИРИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

3.1.“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубининг ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш бўйича ҳаракатланиш дастури ва уни амалга ошириш механизми
Ҳаммамизга маълумки йилдан йилга замонамизнинг шиддат билан ривожланиши, янги техника технологияларининг яратилиши билан биргалаикда хавфларнинг ҳам янги турлари пайдо бўлмоқда. Бу ўз навбатида фавқулодда вазиятлар сони ва қамровини ошишига сабаб бўлмокда. Халқаро амалиётда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва оқибатларини камайтиришда уларда тўғри ҳаракат қилиш чораларини қўллаш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдан бир неча баробар арзон ва самарали экани ўз тасдиғини топмоқда. Бундай вазиятларнинг чуқурроқ таҳлили, фавқулодда вазиятларда аҳолини тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга эътибор берган давлатларда камроқ талофат кўраётганлигига амин бўламиз.
Бунда аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, уларнинг бу борадаги билим ва малакаларини мустаҳкамлаш, куч ва воситаларнинг доимий шайлигини ошириш борасида олиб борилаётган тадбирларни алоҳида қайд этиш лозим.
Шундай экан ҳозирги даврда аввало одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш – уларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш керак. Бунинг энг самарали йўлларидан бири мактабларда ташкил қилинган
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларига ўқувчиларни кўпроқ жалб қилиш орқали амалга оширишдир [34].
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби – умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда Касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этиладиган ёшларнинг ижтимоий кўнгилли бирлашмасидир. Клуб ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро муҳофазасига оид билим, малака, кўникмаларни шакллантириш, фавқулодда вазият
юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, қутқарувчи касбига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилади [6].
Дунё миқёсида бўлаётган янгиликларни ўрганар эканмиз ҳар куни сайёрамизнинг турли ҳудудларида фавқулодда вазиятлар содир бўлаётганлиги тўғрисида малумотларга эга бўламиз. Бундай вазиятларни чуқурроқ таҳлили, фавқулодда вазиятларда аҳолини тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга эътибор берган давлатларда камроқ талофат кўраётганлигига амин бўламиз.
Кўпгина мамлакатларда табиий офатлардан сўнг вайроналар орасидаги жабрланган инсонларнинг қарийиб 50%ни яқин кишилари
ва кўнгиллилар қутқарадилар, тахминан 30%ни жамоат кўнгилли қутқарувчилари қутқарадилар. Бошқача қилиб айтганда, офатдан кейинги дастлабки дамларда қутқарув тадбирларининг 80%ни кўнгилли қутқарувчилар томонидан амалга оширилади.
Республикамиз таълим муассасаларида ўқувчиларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашга қаратилган уч босқичли “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар мусобақаларини тайёрлаш ва ўтказиш белгиланган. Республикамиз ва хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб мактабларда бир ўқув йили учун “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурини ишлаб чиқдик.
Дастурнинг асосий мақсади қуйидагиларга қаратилган:
- ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;
- ёшларда юз бериши мумкин бўлган вазиятларда жабрланганларга ёрдам бериш ҳиссини шакллантириш;
- ёш қутқарувчиларнинг аҳлоқий ва руҳий ҳолатларини мустаҳкам шакллантириш, бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш;
- ёш қутқарувчиларда қутқарув воситалари ва асбоб-анжомларини ишлата билиш кўникмаларини шакллантириш;
- ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини шакллантириш;
- фавқулодда вазиятларда, мураккаб (руҳий, иқлим) шароитларда, авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда тўғри ва аниқ ҳаракат қилишга ўргатиш.
I. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби ўқув машғулотлари ҳисоби
(кўнгилли қутқарувчиларни ўқитиш)

Т/р

Машғулотлар номланиши

Машғулотлар вақти, соат

1.

Меъёрий-ҳуқуқий тайёргарлик

2

2.

Тиббий тайёргарлик

12

3.

Топографик тайёргарлик

2

4.

Руҳий тайёргарлик

5

5.

Омон қолиш асослари ва қутқарувчиларнинг ҳаёт фаолияти

5

6.

Қутқарув ишлари тайёргарлиги

26

7.

Ёнғин хавфсизлиги асослари

8

ЖАМИ:

60

1.Меъёрий-ҳуқуқий тайёргарлик


Меъёрий-ҳуқуқий тайёргарлик дарслигида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби шахсий таркиби Аҳоли ва ҳудудларни табиий
ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари ва Фавқулодда вазиятларда қутқарувчининг ўрни ва унга қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумотга эга бўладилар. Шу билан биргаликда қайси меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб
ўз фаолиятларини олиб боришлари бўйича тушунчага эга бўладилар.

Т/Р

МАВЗУЛАР НОМИ


Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish