Шоиста содщова мактабгача педагогика



Download 13,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/227
Sana16.04.2022
Hajmi13,8 Mb.
#556265
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   227
Bog'liq
Мактабгача педагогика Содиқова Ш

556265

ШОИСТАСОДИКОВА
Ш4ШШГАШ
Щ Ш 1 Ш Ш


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ШОИСТА СОДЩОВА
МАКТАБГАЧА ПЕДАГОГИКА
(Дарслик)
Тулдирилган кайта нашр 
(5111800 - “М актабгача таълим” мутахассислиги учун)
ТО Ш КЕН Т-2 0 1 7


Мазкур дарслик “Мактабгача педагогика” укув фан дастури 
асосида ёзилган булиб, Мактабгача педагогиканинг умумий асослари, 
мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш мазмуни ва 
методикаси хамда мактабгача таълим ёшидаги болаларни укитиш 
мазмуни ва методикасига дойр масалаларни уз ичига камраб олган. 
Шунингдек, дарсликда МТМ менежменти хам ёритиб берилган.
Дарсликдан педагогика олий таълим муассасаларининг мактабгача 
таълим 
ва 
педагогика-психология 
бакалавриат 
таълим 
йуналишларида асосий укув адабиёти сифатида фойдаланиш тавсия 
этилади.
Масъул мухаррир: 
Такризчилар:
Педагогика фанлари докгори, 
профессор У Л . Иноятов
Педагогика фанлари доктори 
Ш.Мардонов
Педагогика фанлари доктори 
Ш.Шодмонова
Ушбу дарслик Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика 
университета илмий Кенгашининг 2012 йил 21 июндаги 10-сонли 
карори билан нашрга тавсия этилган.


СУЗБОШИ
Узбекистон Республикаси хукукий демократик жамият куриш 
й^лидан борар экан, уз фукарсшаригашг, айникса, янги жамият барпо 
этишга 
бел 
боглаган, 
ушб 
келаётган 
авлод 
ва 
булажак 
мутахассисларнинг баркамол булиб вояга етишларига алохида 
эътибор каратмокда. Баркамол шахе тарбиясини ташкил этиш барча 
даврларда хам ижтимоий жамиятнинг мухим талаби ва 
асосий 
максади булиб келган. Табиийки, хозирги таълим ислохатлари 
шароитида хам баркамол шахе тарбияси мухим ахамият касб этмокда. 
Юртбошимиз И.А.Каримов хам баркамол авлод тарбияси хакида 
гапирар эканлар “Ватанимгонинг келажаги, халкимизнинг эртанги 
куни, мамлакатимизнинг жахон хамжамиятидаги обру-эътибори 
авваламбор фарзандларимизнинг униб-усиб, улгайиб, кандай инсон 
б^либ хаётга кириб боришига бошикдир.”1- деб алохида таъкидлаган.
Жамият ривожининг хозирги боскичида юз бераётган ижтимоий, 
иктисодий, маънавий-маърифий узгаришлар таълим сохасини тубдан 
ислох килиш, уни утмишдан колган мафкуравий карашлар ва 
саркитлардан тула хал ос этиш, ривожланган демократик давлатлар 
даражасида, юксак маънавий ва ахлокий талабларга жавоб берувчи 
юкори мал акали кадрлар тайёрлаш хамда таълим - тарбия жараёнини 
такомилл аштириш 
оркали 
самарадорликни 
оширишни 
такозо 
этмокда.
Таълим 
тизими 
олдидаги 
давлат 
буюртмаси 
Узбекистон 
Республикаси “Таълим тугрисида”ги Конуни ва “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури”нинг асосий гояларида уз аксини гояларида уз 
аксини топтан. Мазкур хужжатларда узлуксиз таълим болаларни укув 
фанлари буйича муайян билимларни эгашшшгари баробарида, 
уларнинг билим олишга булган эхтиёжи, мустакил ва ижодий 
фикрлаш, ташкилотчилик кобилиятлари, амалий тажриба ва мехнат 
куникмаларини 
ривожлантириш, 
миллий 
ва 
умуминсоний 
кадриятларга асосланган маънавий - ахлокий фазилатларни, атроф- 
мухитга онгли муносабатни таркиб топтириши лозимлиги кайд 
этилган. Шунингдек, болаларни маънавий-ахлокий тарбиялаш ва 
таълим-тарбия ишларининг самарали шакллари ва усулларини ишлаб 
чикиш, уларни амалиётга жорий этиш курсатилган. Бу вазифаларни
1 Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Тошкент: “Маънавият”, 2008.


амалга ошириш узлуксиз таълим тизимида педагогик фаолият 
курсатадиган тарбиячилар зиммасига юкланади.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” юксак умумий маданиятга ва 
касб-хунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаоликка, сиёсий 
хамда ижтимоий хдётда тугри йул топа билиш махоратига эга булган, 
истикбол вазифаларини илгари суриш ва хал этишга кодир 
кадрларнинг янги авлодини шакллантириш, 
шунингдек, 
хар 
томонлама камол топтан, жамиятда, давлат ва оила олдида уз 
жавобгарлигини хис этадиган фукароларни тарбиялашни назарда 
гутган педагогик гояни илгари суради.
Ушбу недагогик гоя таълим тизими оядига:
- таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга 
оширилаётган янгиланиш, ривожланган хукукдй-демократик давлат 
курилиши жараёнларига мослаш;
- кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг 
ижтимоий-иктисодий 
таракдиёти 
истикболларидан, 
жамият 
эхтиёжларидан, фан.маданият, техника ва технология нинг замонавий 
ютукларидан келиб чиккан холда кайта куриш;
- таълим 
олувчиларни 
маънавий-ахлокий 
тарбиялашнинг 
самарали шакллари ва услубларини ишлаб чикиш хамда жорий; 
этишни хал этиш вазифаларини кундаланг килиб куйди.
Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисвда”ги Конуннинг 
30-модцаси оркали -фарзанддар тарбияси ва 
таълим олишлари, 
уларнинг конуний хукуклари ва манфаатлари химояси борасида 
ота-оналарнинг урнива жавобгарлиги оширилди.
“Узбекистон 
Республикасвда мактабгача таълим тугрисида,’ги 
Низомга мувофик бола мактабгача таълимни оилада, мактабгача. 
таълим муассасаларида олади.
МТМда таълим-тарбияни тарбиячи ггедагоглар амалга оширади. 
Хар бир ота-она уз фарзандини билимдон, юксак махоратли, одобли 
педагог-тарбиячи кулида таълим-тарбия олишни хохлайди.
Жамият тадаби даражасидаги тарбиячи-педагогларни етиштириш 
педагогика олий Укув юртларининг мактабгача таълим йуналиши 
зиммасига тушади. Мутахассислик фани 
булган “Мактабгача- 
педагогика” фанининг назарий аосолари, таълим-тарбия беришнинг 
тартиб коидалари, Урта Осиё ва жахон маърифатпарвар, мутафаккир 
олимларнинг асарларига суянган холда/ комил инсонни тарбиялашга 
асосланади.
4


“Мактабгача педагогика” фани оркали талабалар илк ёшдан егги 
йшгача булган болаларни оилада ва МТМда таълим-тарбия ишлари 
мазмуни, 
методлари, уни ташкил этиш шакллари ва болаларни 
мактабга тайёрлашнинг самарали усулларини билиб олади,
Маълумки, Узбекистон Республикаси Президентининг 2Q11 йил 20 
майдаги ПК;-1533-сонли хамда 2011 йил 4 июлдаги “2011-2012 укув 
йилида Узбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кабул 
тугрисвда”ги ПК,-1564-сонли карорлари асосида янгиланган олий 
таълим йуналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 
мувофик 2011 йилнинг 16 сентябрида Узбекистон Республикаси 
Олий 
ва 
урта 
махсус 
таълим 
вазирлиги 
томонидан 
модернизациялашган давлат таълим стандартлари ва укув режалари 
тасдикланди. Янги давлат таълим стандартлари ва укув режалари 
асосида 
барча укув 
курслари 
фан дастурлари 
хам 
кайта 
такомиллаштирилди. Сунгги йилларда республикада мактабгача 
таълим тизимида туб ислохотлар амалга оширшшб, “Мактабгача 
таълим концепцияси”, “Болажон” таянч дастури каби катор меъёрий- 
хукукий асослар яратилдики, буларнинг барчаси “Мактабгача 
педагогика” фани буйича яхлит дарслик яратиш эхтиёжини юзага 
келтирди. Мазкур эхтиёж мутахассис педагоглар олдига бу борада 
аник вазифани, яъни, “Мактабгача педагогика” фани буйича янги 
авлод Укув адабиётларини яратиш вазифасини куяди.
Дарсликнинг таркибий тузилмаси беш булиман иборат булиб, унда 
“Мактабгача педагогика” фанининг умумий асослари, мактабгача 
таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш хамда укитиш мазмуни ва 
методикаси, МТМ менежменти, МТМ ва оила хамкорлигига дойр 
масалалар тизимли, изчил ва кетма-кетликда ёритиб берилган.



Download 13,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish