Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


6.Ўқув жамоасини бошқаришнинг психологик асослари



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

10.
6.Ўқув жамоасини бошқаришнинг психологик асослари 
Ўқитувчилик касби - ахлоқий характерга эга бўлган инсонпарвар 
касблардан бири бўлиб, ўқувчиларга инсоний муносабатда бўлиш ўқитувчи 
фаолиятининг асосий тамойили ҳисобланади. Бу ўқитувчидан болаларни 
севиш, уларни қадр-қимматини ҳурмат қилиш, шўхликларига бардошли 
бўлиш, уларни жисмоний ва ахлоқий мажруҳ этувчи нарсаларга муросасиз 
бўлишни талаб этади. Муаллимнинг одоб-ахлоқи, инсонпарварлиги – 
болаларнинг келажаги учун ғамхўрлик қилиш, уларни ҳаётга ижтимоий ва 
меҳнат фаолиятига тайёрлашга интилишида намоён бўлади. Хушёрлик, 
педагогик муомала, диққат-эътиборли бўлиш, болаларни севиш, уларга 
яхшилик қилиш, ўқитувчилик бурчини англаш, масъулиятли, талабчан ва 
адолатли бўлиш, билимдонлик, ҳалоллик, ростгўйлик кабилар ўқитувчига 
хос касбий ахлоқий фазилатлардир. 
Шунинг учун ҳам ўқитувчилар тайёрлайдиган олий таълим 
муассасалари олдида муҳим вазифа - инсонпарварлик тамойилини рўёбга 
чиқарувчи, юксак маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берувчи, педагог 
одоби фазилатларини эгаллаб олган бўлажак ўқитувчиларни тарбиялаш 
вазифаси туради. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-ахлоқий сифатлари ҳар 
томонлама ўсишига эришиш учун 
талабалар 
шахсини 
ривожлантиришнинг барча жиҳатлари, 
соҳаларига эътибор қаратиш зарур. 
Ахлоқий тарбиявий таъсир ўтказиш 
соҳалари: 
Ватанга 
муносабат, 
туғилган жойи, атрофдаги табиатга
меҳнатга, 
ишлаб 
чиқариш 
ва 


турмушда одамларга; педагогик жараён иштирокчилари: ўқувчилар, ота-
оналари, касбдошларига, ўз-ўзига бўлган муносабати соҳаларидан ташкил 
топади. 
Тарбиявий жараённи самарали ташкил этиш, уни олдиндан ва у билан 
боғлиқ, илмий-ташкилий, тадқиқот маълумотлари билан таъминлашни талаб 
этади. Тарбия ахлоқий-тарбиявий мақсадга йўналтирилганлик тавсифига эга 
бўлади, кўплаб талабалар тарбиясига индивидуал ёндошиш мумкинлигини 
ўзида мужассамлантиради. Шу билан бирга педагогик амалиёт олдидан 
илмий-тадқиқот ўтказиш тарбиячи-педагоглардан бундай ишни бажара олиш 
малакасига эга бўлишни талаб этади, уларда бундай кўникма ва малакаларни 
махсус ўстириш ва такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. 
Бўлажак ўқитувчилар ўқув фаолияти (амалиёт, ўқув жараёни) давомида 
қуйидагиларни амалга оширмоғи мақсадга мувофиқдир: 
1) ўқитувчи инсониятнинг бугунги авлоди учинчи минг йилликда 
халқларнинг мустақиллик, демократия, эркинлик, тинчлик, барқарорлик каби 
умуминсоний қадриятлар устивор бўлган жамият қуриш учун жаҳон 
аҳамиятига молик турмуш тарзини юзага келтириш эҳтиёжи кучайишини ўз 
ўқувчиларига, тарбияланувчиларига тушунтиришлари лозим. 
2) ҳозирги даврда кечаётган жараёнлар кишиларнинг қадриятларга бўлган 
муносабати, ишончини ўзгартирмокда. Улар билан боғлиқ эҳтиёжлар, 
талаблар, қизиқишларнинг ҳам ўзгариб боришига сабаб бўлмокда. Бундай 
шароитда фанларни ўқитишда умуминсоний қадриятларга садоқатли 
бўлишини амалий жиҳатдан ўқувчиларга етказиш асосий вазифалардан 
бирига айланиши зарур. 
3) умуминсоний қадриятларга оид мавзуларни тарғибот қилишда юртимиз 
цивилизацияси тараққиёти ва маданияти ривожининг асосий даврлари ҳамда 
ютуқларига, Ал Хоразмий, Ал Фаробий, Ал Беруний, Ибн Сино, Ал Бухорий, 
Ат Термизий, Яссавий ва Нақшбандий, Жомий, Улуғбек, Навоий, Бобур ва 
Машрабларнинг буюк меросларига аосланмоқ лозим. Булар Ўзбекистонда 
умуминсоний қадриятларнинг ривожланишида энг асосий тарихий манбалар 
бўлиши шубҳасиз. 
Бирор касбнинг хақиқий устаси бўлиш учун табиий қобилият,
маълум жисмоний ва руҳий ҳислатлар жонли бўлиши керак. Педагоглик
фаолиятида ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш ишини самарали бажариш,
ота-оналар ва талабаларнинг иззат - ҳурматига сазовар бўлиши учун
кишида бу ишга лаёқат, қобилият, маҳорат, қизиқиш бўлмоғи лозим.
Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик
маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф
қилиб катта натижага эришади. Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори бўлади. 
Педагогик ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик маҳорат 
бўлиши мумкин. Юксак маҳоратли педагог энг аввало қобилиятли,
малакали ва уддабурон бўлиши керак. Қобилият фаолият жараёнида
пайдо бўлади ва ривожланади. Қобилият малака ва уддабуронликдан
фарқ қилади. Малака ва уддабуронлик машқ, ўқиш натижаси ҳисобланса,
қобилиятнинг ривожланишида истеъдоднинг ўрни беқиёсдир. Ана


шундагина қобилият деб аталувчи руҳий хусусияти тараққий этади.
Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун педагогда қобилиятнинг
қўйидаги турлари мавжуд бўлиши лозим. Билим қобилияти, тушунтира 
олиш қобилияти, кузатувчанлик қобилияти, нутқ қобилияти, ташкилотчилик 
қобилияти, обрў орттира олиш қобилияти, келажакни кўра билиш 
қобилияти, диққатни тақсимлай олиш қобилияти ва ҳ.к. Маҳоратли педагог
талабалар руҳиятини, билим ва даражасини ҳисобга олади. Баъзи
педагогларга ўқув материали тушунарли ва қандайдир алоҳида изоҳни
талаб этмайдигандек туюлади. Бундай педагоглар талабаларни эмас, 
балки ўзларини назарда тутадилар. Қобилиятли, тажрибали педагог ўзини 
талабанинг ўрнига қўя олади. У фаннинг илмий-назарий асосларини
талабаларга тушунтириш мақсадида иш тутади. Шунинг учун у баён 
этишнинг характер ва шаклини алоҳида ўйлаб чиқади. Маҳоратли педагог 
дарс материалини баён этиш жараёнида талабаларнинг қандай 
ўзлаштираётганларини талабаларни кузатиш асосида пайқаб олади ва зарур
ҳолларда баён қилиш усулини ўзгартиради. Шунингдек, педагог 
талабаларни саводли ўзлаштиришлари учун замин тайёрлаб, уларни дам 
олишдан ишга ўтишлари, бўшашини, ланжлик, чарчашларига барҳам
бериш учун минимал даражада фойдаланиш учун вақт ажратиш зарурлигини 
ҳисобга олади. У тегишли вазият юзага келгунга қадар иш бошламайди.
Педагогнинг одоби, маданияти юксак бўлсагина, одамларга
нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. 
Педагог умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиб, таълим тарбия 
жараёнига татбиқ этиши лозим. Шу билан бирга миллий ўзига
хослигимизни, асрлар синовидан ўтган анъаналаримизни, ҳамиша иймон-
эътиқод билан яшаш каби ҳаётий тамойилларимизни ҳам сақлаб, ҳам
юксалтириб бориши ва уларни талабалар қалбига сингдириш зарур.
Педагог фаолияти ўз моҳиятига кўра ижодий характерига эга.
Педагогик ижодкорларнинг асосий моҳияти фаолиятининг мақсади
ва характери билан боғлик. Педагогик фаолият киши шахсини, унинг
дунёқараши, эътиқоди, онги, хулқ-атворини шакллантиришдек умумий 
мақсадга бўйсунган сон-саноқсиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир.
Педагог фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, 
уларни ҳал қила олиш йўлларини қидириб топа олишида ифодаланади. 
Педагогик ижодкорлик манбаи - бу педагогик тажрибадир. Педагогик 
тажриба - муаммоли вазиятларга жуда бойдир. Илғор педагогик тажриба 
деганда, биз педагогнинг ўз педагогик вазифасига ижодий ёндошишини
талабаларнинг таълим-тарбиясига янги, самарали йўл ва воситаларни
қидириб топишини тушунамиз. Ижодий ишлайдиган педагог фақат 
талабаларни муваффақиятли ўқитиш ва тарбия бериш, илғор иш 
тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан тадқиқодчилик 
кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиш зарур. Ҳозирги замон фан ва
техника тараққиёти педагогнинг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим 
муаммолари юзасидан эркин фикр юрита билиш, фан ютуқларини
талабаларга етказа олиши, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. 


Тарбия жараёнида педагогик таъсир кўрсатиш талабага у ёки бу юксак 
ахлокий сифатларининг моҳиятини англатиш жараёнида қўлланиладиган 
педагогнинг иш усулларидан биридир.
Ҳар бир шахсга таъсир этиши тарбиячининг педагогик
маҳорати ва обрўсига боғлиқдир. Бунда:
Кишилик жамоаси пайдо бўлган даврдан бошлаб инсон ҳеч қачон ёлғиз 
яшай олмаган. Жамоаларни ташкил қилиш ва унинг тарбиявий
таъсирини назарий ва амалий асослари мутафаккир ва олимлар томонидан 
ўрганилиб, илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Тарбиячининг
навбатдаги вазифаси талаба-ёшлар жамоасини ташкил қилиш, тарбиялаш
ва жипслаштириш борасидаги назарий билимларни ўзлаштириб, илғор 
тажрибаларга суяниб, уларни тарбиявий жараёнида ўртоклик, дўстлик,
ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ўз-ўзини тарбиялаш ва бошқариш
каби жамоатчилик сифатларини шакллантириш маҳоратини ўзлаштиришдан 
иборат. Улар:

Ҳар бир талаба шахсида ўзаро муносабат алоқаларини яратиш;
-
талабалар кундалик фаолиятларининг ҳамма қирраларини жамоада
жипслаштириш;

шахсий манфаатдан жамоа манфаатини юқори қўйишга ўргатиш; жамоада
бир-бирига меҳр-оқибатли, мурувват ва сахийлик дўстона ҳамкорлик 
мавжуд бўлса, у катта тарбиявий кучга айланади.
Касб-ҳунар таълими коллежи талабалар жамоаларини ташкил
қилишда педагогдан турли-туман усул ва воситалардан маҳорат билан
фойдаланиш талаб қилинади:
1. Педагог жамоа аъзоларини янги шароитга мослаштириш жараёнида 
уларга ишонч, ҳурмат, хушмуомалалик, талабларни тўғри қўя билиш, шу
билан бирга талабани тушуниш ва эшита билиш маҳоратига эга бўлиши 
керак.
2. Талабалар жамоасидаги етакчи куч-таянч ўзагини танлаш.
3. Жамоа аъзоларининг ҳар бирининг кучига, кобилиятига караб
талабанинг ижобий хатти-ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги
талаблари аниқ ва тушунарли бўлиши
қўйилган талаб ва вазифаларнинг натижасини билиш
талаб очиқ чеҳра, самимий бир оҳангда берилиши, илтимос, маслаҳат, 
яхши ниятга чорлаш 
талаб талабаларнинг ёши, билими савиясига мос бўлиши
талабларда кесатиш, луқма, миннат қилиш бўлмаслиги ва 
бошқаларга эътибор бериш лозим


топшириқлар бериш.
4. Жамоада янги анъана, қонун-қоидаларнинг дастлабки куртагини 
яратиш ва унга амал қилиш.
5. Жамоа истиқболини давр талаби билан мослашган ҳолда белгилаш талаб
қилинади.
Ҳар бир педагог педагогик фаолият юритар экан, бераётган
таълим-тарбиясининг янада самарали бўлиши учун ўз устида муттасил 
ишлаши, билимини, маҳоратини ўстириши, талабалар билан бўладиган
муносабатларни пухта ўйлаб, уларнинг кўнглига озор етказмасдан иш олиб 
бориши лозим. Муомала маданияти, ўзини тута билишини назорат қилиши
керак. Ҳар бир тарбиячининг дунёқараши унинг муомаласида намоён
бўлади. Муомаланинг асосий воситаси - тилдир. Шундай экан, тарбиячи
муомала жараёнида жуда эҳтиёткор бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish