512
Демак, низоларни давлат судлари (фуқаролик ишлари бўйича
судлар, хўжалик судлари) орқали ҳал қилишдан ташқари барча
усуллар, шу жумладан ҳакамлик судлари ҳам низоларни муқобил ҳал
қилишга тааллуқлидир.
Сўнгги йилларда низоларни муқобил ҳал қилиш институти
сифатида кенг миқёсда ривожланиб бораётган ҳакамлик
судлари
фаолиятини тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинди.
Хусусан, 2006 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикасининг
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу
қонунда ҳакамлик судлари фаолиятининг асосий принциплари,
уларни ташкил этиш ва ҳисобини
юритиш тартиби, мазкур судлар
томонидан ҳал этиладиган низолар, ҳакамлик
битими шакли ва
мазмуни, ҳакамлик судьясига қўйиладиган талаблар, ҳакамлик
судининг таркибини шакллантириш, низони ҳакамлик судида ҳал
қилиш билан боғлиқ
харажатлар, ҳакамлик муҳокамаси, ҳакамлик
судининг ҳужжатлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори
юзасидан низолашиш ва уни ижро этишга оид нормалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30
октябрдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳакамлик судлари
ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида” ги Низом билан доимий
фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан
ўтказишни ва муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш,
ҳакамлик суди таркибини ўзгартириш тартиби белгиланган.
Мазкур
қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-
сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги тўғрисидаги Низомга вазирлик "доимий фаолият
кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва
муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади"
деган мазмундаги норма киритилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган
Давлат
божи ставкаларига ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек
ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан -
энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида
давлат божи
ундирилишига оид қўшимча киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг
ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган ҳакамлик
судларида ҳам фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган
513
низоларни ҳал этиш бўйича муайян тажриба тўпланди. Тадбиркорлик
субъектлари ва фуқароларнинг ҳакамлик судларига бўлган ишончи
тобора ортиб бормоқда ва шу сабабли уларнинг мурожаатлари сони
йилдан йилга кўпаймоқда.
Шунингдек, 2011 йил февраль ойида Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат палатаси ҳузурида Халқаро тижорат арбитраж
(ҳакамлик) суди ташкил қилинган бўлиб, унда ташқи савдо ва
халқаро иқтисодий алоқаларнинг бошқа турларини амалга оширишда
шартномавий ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатлардан келиб
чиқадиган низолар кўриб чиқилиши белгиланган. Суд муҳокамасида
иштирок этадиган тарафлардан бири Ўзбекистон Республикасидан
ташқарида рўйхатдан ўтганлиги, чет эл инвестицияси иштирокидаги
корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар бўлиши
лозимлиги кўрсатилган.
Ушбу қўлланмада тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга
юридик ёрдам бериш мақсадида ҳакамлик (халқаро тижорат
арбитраж) судларига оид қонун ва локал ҳужжатлар, ҳакамлик
сударига тақдим қилинадиган ҳужжатлар намуналари келтирилган.