374
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ ТАШИШ
ШАРТНОМАСИ
_________________ шахри ____-сон 20___йил "___"____________
____________________________________________________________
(автотранспорт корхонасининг номи)
(кейинги ўринларда "Автокорхона" деб юритилади) номидан
_______________асосида ҳаракат қилувчи________________________
(Устав, низом) (вазифаси, фамилияси, исми)
бир томондан ва_____________________________________ ( кейинги
(юк олувчи, юк жўнатувчи корхона, ташкилотнинг номи)
ўринларда "Мижоз" деб юритилади) номидан ____________________
(Устав, низом)
асосида ҳаракат қилувчи______________________ иккинчи томондан,
(вазифаси, фамилияси, исми)
қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Автокорхона тасдиқланган режа асосида _______ тонна ва
_______ тонна-rилометр ҳажмдаги юкларни
турига ва чоракларга
тақсимланган ҳолда (1-илова) ташишга қабул қилиш, Мижоз эса
ушбу юкларни ташишга тақдим этиш мажбуриятини олади.
1.2. Вақтбай тарифлар бўйича ҳақ тўлаш шарти билан ташиш
ишларини бажариш учун Автокорхона Мижозга ________ минг
автомобиль-соат иш ҳажми билан ____________ та автомашина
ажратади.
1.3. Автокорхона шартномага мувофиқ ва
чораклик режа
доирасида ҳар чорак бошланишидан _________ кун олдин Мижоз
билан келишган ҳолда ойлик режаларни тасдиқлайди ва чоракнинг
биринчи ойида юкларни ташишга декадалик режа- топшириқларини
белгилайди. Чоракнинг иккинчи ва учинчи ойи учун декадалик режа
топшириқлар ҳам шу тартибда белгиланади.
1.4. Мазкур шартнома суммаси тахминий ______ минг сўм
миқдорда белгиланади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Автокорхона юкларни ташишни Мижоз томонидан ёзма
равишда бериладиган буюртмалар ёки
тарафлар махсус келишган
усул асосида бажаради (2-илова) :
375
а) шаҳар ичидаги ва шаҳар атрофидаги ташишда ташиш
арафасидаги куннинг _____ соатидан кечиктирмай;
б) ҳалқаро ташишда _____ кундан кечиктирмай.
Буюртмаларга тарафлар томонидан келишилган
юкларни
ташишнинг суткалик ва ўртача суткалик хажми кўрсатилган ҳолда
автомашиналарни ортиш жойларига келтириш жадвали илова
қилинади.
2.2. Автокорхонанинг мажбуриятлари:
а) ташишнинг ҳажми ва хусусиятларидан келиб чиқиб, юкларни
ташиш учун ажратиладиган автомашиналар ва уларнинг турларини
белгилаш, ҳамда уларнинг тарафлар томонидан келишилган жадвалда
кўрсатилган соатларда барча ортиш жойларига келтирилишини
таъминлаш;
б) ортиш учун шу турдаги юкларни ташишга яроқли бўлган ва
санитария талабларига жавоб берадиган техник жиҳатдан соз
автомашиналарни келтириш;
в) ушбу шартнома бўйича ташилаётган барча юкларнинг
сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш;
г) Мижоз томонидан ишониб топширилган
юкни тайинланган
жойга етказиб келиб, юкни қабул қилиш ваколатига эга бўлган
шахсга (юк олувчига) бериш. Юкларни топшириш-қабул қилиш
тартиби тарафларнинг келишуви билан белгиланади (3-илова).
2.3. Мижознинг мажбуриятлари:
а) қурилиш юклари ва бошқа юкларни ялпи миқдорда ташиганда
уларни бутун сутка давомида камида 2 сменада (шу жумладан дам
олиш ва байрам кунлари) қабул қилинишини таъминлаш ҳамда
ортиш-тушириш ишлари ҳажмининг пасайишига йўл қўймаслик;
б) ҳаракат хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳамда
юклар ва
автомашиналарнинг сақланишини таъминлаган ҳолда, ортиш ва
тушириш учун белгиланган вақт меъёрларидан ошиқ муддатга
автомашиналарнинг бекор туриб қолишига йўл қўймасдан ўз кучи ва
ўз воситалари билан юкларни ўзининг базалари ва омборларига соат
______ дан соат _____ гача тушириб олиш;
в) автомашиналар юкларни ортиш учун келгунга қадар юкларни
ташишга тайёрлаб қўйиш,
жумладан идишларга жойлаш, юкни
ташиш ҳужжатлари, ортиш ва тушириш жойларига автомашинага
ўтиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар ва ҳоказоларни тайёрлаб
қўйиш;
376
г) юкни ортиш олдидан автомашиналарнинг шу юкни ташишга
яроқлилигини текшириш;
д) Автокорхонанинг юкларни ташишдан бош тортишининг
олдини олиш мақсадида унга товар хусусиятига эга бўлган ташишга
тақдим этилаётган юк учун белгиланган
шаклдаги товар-транспорт
юкхатини тақдим этиш;
е) ортиш-тушириш жойлари ва ортиш-тушириш майдончаларига
ўтадиган йўлларни _______ тоннагача юк кўтариш қувватига эга
бўлган
автотранспортнинг
исталган
вақтда
ва
бемалол
ҳаракатланиши таъминлайдиган даражада соз ҳолатда сақлаш. Ортиш
ва тушириш учун зарур бўлган техник воситалар ва қурилмаларга эга
бўлиш;
ж) йўл варақалари ва товар-транспорт юкхатларини белгиланган
тартибда ўз вақтида ва тегишли ҳолда расмийлаштирилишини
таъминлаш.
2.4. Автокорхонани муҳри билан тасдиқланган йўл варақаси,
ҳайдовчи-экспедитор томонидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат
тақдим этилган тақдирда, автокорхонанинг
моддий жавобгарлиги
билан ҳайдовчининг юкни ташишга қабул қилиши учун асос бўлади.
2.5. Қўшимча шартлар: _____________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: