217
Иқтисодиётда бозор муносабатларининг
такомиллашиб бориши билан
корхоналар молия хизматининг муҳим вазифаси бўлиб нафақат давлат
бюджети, тижорат банклари, харидорлар,
мол етказиб берувчилар, бошқа
хўжалик юритувчи субъектлар ва ўзларининг ходимлари олдидаги
мажбуриятларини бажаришни амалга ошириш билан бир қаторда ўзларида
молиявий менежментни оқилона ташкил этиш ҳам ҳисобланади. Молия
менежменти ўз моҳиятига асосан олинадиган фойда кўпайтириш
мақсадида корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жараёнида юзага
келадиган пул оқимларини оқилона ва самарадорлик билан бошқаришни
англатади. Молия менежментида бошқарувнинг объекти бўлиб
корхоналарнинг пул айланмалари ҳисобланади.
Молия менежменти
молиявий ҳисоботларни чуқур таҳлил этиш, хўжаликнинг активлари ва
пассивлари таркибини ўзгаришига асосан пул оқимларининг (тушумлар ва
тўловлар) истиқболини белгилаш асосида корхонанинг молиявий
стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади. Ушбу омиллар маълум
корхонанинг умумий бошқаруви тизимида молия хизматининг таркиби ва
унинг аҳамияти тўғрисидаги тушунчага ўзгартиришлар киритади. Молия
хизматининг аниқ таркибий тузилмаси ва бажарадиган вазифалари аниқ
олинган корхонанинг хўжалик юритишдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклига,
корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми, пул айланмасининг миқдори ва ишчи
ходимларининг сонига бевосита боғлиқ.
Халқаро амалиётда корхоналарнинг молия хизмати қуйидаги асосий
вазифаларини бажарадилар:
- корхона бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва уни бажаришда иштироқ
этиш;
- асосий, молия ва инвестиция фаолияти натижасида
юзага келадиган пул
оқимларини бошқариш;
- корхонани ривожлантиришнинг молиявий дастурини ишлаб чиқиш;
- оқилона кредит сиёсатини ишлаб чиқиш;
218
- молиявий режалаштириш;
- мол етказиб берувчилар, харидорлар, бюджет, тижорат банклари ва
бошқа хўжалик субъектлари ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- молиявий ва бошқа қалтисликлардан (рисклар) суғурталашни таъминлаш;
- корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини доимий равишда чуқур таҳлил
этиш;
- пул маблағларидан мақсадли ва самарадор фойдаланишни қатъий
назорат қилиш ва бошқалар.
Корхоналарнинг миқдори,
ходимлар сони, тармоқ соҳаси, ишлаб
чиқаришда олдинга қўйилган мақсадлар асосида биз юқорида таъкидлаб
ўтган вазифалари кенгайтирилиши ва янада аниқлаштирилиши мумкин.
Корхоналарда молиявий қарорларни қабул қилишда кўплаб
ходимлар иштироқ этадилар. Энг муҳим молиявий қарорлар фақатгина
корхонанинг юқори бошқаруви раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
6 жадвал
Молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи мажбуриятларининг тақсимоти
№
Молия хизмати бошлиғи
Бош ҳисобчи
1
Тижорат банклари билан ишни
ташкил этиш
Бухгалтерия
ҳзисоби
ва
ҳисоботини олиб бориш
2
Пул
маблағлари
ҳисобрақамларини бошқариш
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш
3
Молиялаштириш
манбаларини
жалб қилиш
Ички аудитни амалга ошириш
4
Кредит ва валюта сиёстаини
олиб бориш
Иш ҳақини беришни амалга
ошириш
5
Дивиденд сиёсатини олиб бориш Сметаларни тузиш
6
Суғуртани амалга ошириш
Ҳисоботларни
тартибга соли шва
сақлаш
7
Солиқларни режалаштириш
Солиқларни тўлаш
Манба: Муаллиф томонидан тайёрланди.
219
Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналарда муҳим молиявий
қарорларни ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилишда энг фаол ходимлар
бўлиб молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи ҳисобланади.
Корхона молия-хўжалик фаолиятини
юритишда молия хизмати
бошлиғи ва бош ҳисобчи ўз ваколатлари доирасида вазифаларни ўзаро
тақсимлаб оладилар. Корхоналарда улар ўртасидаги вазифалар
тақсимотидан умумлаштирган ҳолда гуруҳларга ажратиш мумкин. Биз
буни юқорида келтирилган жадвалда келтириб ўтдик.
Биз юқорида таъкидлаб ўтган тақсимот ишлаб чиқариш хажми йирик
корхоналарда учрайди. Бундай корхоналарда ўз хизмат мажбуриятини
амалга оширишда бош ҳисобчи молия хизмати бошлиғига бевосита
бўйсунади. Амалиётда ишлаб чиқариш
хажми кичик, ходимлар сони кам
бўлган кичик бизнес субъектларида молия хизмати ташкил этилмайди.
Молия-хўжалик фаолиятини юритишдаги барча молиявий вазифаларни
бажариш бош ҳисобчи зиммасига юклатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: