Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/104
Sana06.06.2022
Hajmi2,21 Mb.
#642730
TuriУчебник
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

4.3. Корхонанинг молия ресурслари 
Корхонанинг молия ресурслари бу–корхоналар ихтиёрида бўлган 
пул тушумлари ва пул даромадларидан иборатдир. Уларнинг
қўлланилишини мақсади бўлиб давлат бюджети, тижорат банклари, 
суғурта ва бошқа корхоналар олдидаги молиявий мажбуриятларини пул 
маблағлари билан таъминлаш ҳисобланади. Молия ресурслари ишлаб 
чиқаришни барқарорлигини сақлаб туриш, уни кенгайтириш ва корхона 
ишчи-ходимларининг моддий рағбатлантириш учун асосий манба бўлиб 
хизмат қилади. Корхоналарнинг молия ресурсларини манбаи бўлиб 
уларнинг хусусий маблағлари ва турли манбалардан жалб этилган 
маблағлар ташкил этади. 
Молия ресурсларини бирламчи ресурсларини шакллантирилиши
корхонанинг 
ташкил 
этиш 
жараёнида 
унинг 
устав 
фондини 
шакллантиришда амалга ошади. Бунда корхона томонидан муомалага 
оддий ва имтиёзли акциялар чиқариб, улар акциядорлар орасида 
жойлаштирилади. Устав фондининг миқдори ташкил этилаётган 
корхонанинг мол-мулки, асосий ва айланма фондларнинг миқдорига 
бевосита боғлиқдир. 
Корхона молия ресурсларининг шакланишининг кейинги жараённи 
фойда ва амортизациядан ажратмалар ҳисобига амалга оширилади. 
Амалиётда 
ушбу 
ажратмалардан 
ташқари 
корхоналар 
молия 
ресурсларининг манбалари бўлиб қуйидаги хизмат қилади: 


204 
- ишлаб чиқаришга яроқсиз мол-мулкни сотишдан келган тушум; 
- қурилишда ички ресурсларни жалб қилиш; 
- хорижий валюта курс ўзгаришидан келадиган тушум; 
- бошқа тушумлар. 
Янги ташкил этилаётган корхоналар молия ресурслари таркибида 
молия бозорида муомалага турли қимматли қоғозлар чиқариш ёрдамида 
(облигациялар) маблағ жалб қилиш ҳам алоҳида ўрин эгаллаши мумкин. 
Корхона молия ресурсларини шакллантиришда жалб этилган маблағлар, 
яъни тижорат банкларидан олинган кредитлардан ҳам фойдланишлари 
мумкин. 
Биз юқорида таъкидлб ўтган молия ресурсларидан ташқари 
корхоналар ўзлари кирадиган ассоциациялар, концернлар, холдинглар 
ўртасида фойдани қайта тақсимланиши, суғурта компаниялар томонидан 
зарарни қоплаш учун тўловларни тўлаш орқали ҳам қўшимча маблағларни 
олишлари мумкин. Биз корхоналар молиясининг ресурслари ва 
манбаларини чизма ёрдамида ёритишга ҳаракат қиламиз. Чизмада халқаро 
амалиётда корхоналар молия ресурслар ва уларни ташкил этишнинг барча 
манбаиларини келтирамиз. 
Корхоналар турли манбалари ҳисобига жалб этилган молия ресурсларидан 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни техникавий қайта жиҳозлаш, илмий 
тадқиқот ишларини олиб боришда фойдаланадилар. 


205 
1-чизма
Корхоналар молия ресурсларининг тартиби ва унинг манбалари. 
Манба. Чизма муаллиф томонидан тайёрланган. 
Корхоналар ишлаб чиқариш харажатларини молиявий 
таъминлаш қуйидаги уч шаклда амалга оширилиши мумкин: 
1.
Ўз-ўзини молиялаштириш; 
2.
Кредитлаш; 
3.
Давлат томонидан молиялаштириш. 
Корхонанинг молия ресурслари 
Корхоналарнинг хусусий ва унга 
тенглаштирилган маблағлар 
Молия бозорида 
жалб этилган 
маблағлар 
Қайта 
тақсимланишдан 
тушумлар 
Даромад 
Тушумлар 
Асосий 
фаолиятдан 
фойда 
Амортиза-
ция 
ажратмаси 
Муомалага 
қимматли қоғозлар 
(акциялар, 
облигациялар) 
чиқариш ва уларни 
жойлаштириш 
Суғурта компания-
ларидан
тушум 
Молия 
операциялар
идан фойда 
Яроқсиз 
мулкни 
сотишдан 
тушум 
Бюджет 
субсидиялари 
Тижорат 
банкларининг 
кредитлари 
Турли
тушумлар 
Меҳнат 
жамоаси-
нинг пай ва 
бошқа 
бадаллари 
Бошқа турдаги 
тушумлар 
Турли тушумлар


206 
Ўз-ўзини молиялаштириш корхоналар ўз фаолиятини хусусий
ресурсларидан фойдаланишга асосланади. Ушбу ҳолатда корхоналар
маблағлар етишмай қолганда молия бозорида қимматли қоғозларни 
муомалага чиқариш орқали қўшимча маблағлар жалб этишлари мумкин. 
Кредитлаш шаклида корхоналар ўзларининг ишлаб чиқаришда юзага 
чиққан вақтинчалик молия ресурсларига бўлган эҳтиёжларини тижорат
банкларидан мақсадлилик, таъминланганлик, тўловлилик, қайтариб 
беришлик ва муддатлилик тамойиллари асосида кредит олиш 
натижасидан қондиришлари мумкин. 
Давлат томонидан молиялаштиришда корхоналар ишлаб чиқариш 
фаолиятини давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобидан 
қайтариб бермаслик асосида пул маблағлари билан таъминланиши амалга 
оширилади. Молиялаштиришнинг ушбу шакли ёрдамида давлат мақсадли 
равишда иқтисодиётнинг моддий ва номоддий соҳалари, тармоқлар,
худудлар, хўжалик субъектлари ва аҳолининг айрим тоифалари ўртасида 
молия ресурсларини қайта тақсимланишини амалга оширади. 
Амалиётда корхоналар молия ресурсларини ташкил этишда 
молиялаштиришнинг уч шаклидан бирданига фойдаланиш мумкин. Бундан 
асосий мақсад улар ўртасидаги оқилона мувозанатни сақлаш ҳисобланади. 
Бундай оқилона мувозанатга эришиш корхона молия хизматининг фаол 
молия сиёсатини олиб боришга бевосита боғлиқдир. 
Корхоналар молия ресурсларининг сарфланиши турли йўналишларда 
амалга оширилиши мумкин. Ушбу йўналишларнинг асосийлари 
қуйидагилардан иборат: 
- капитал қўйилмалар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техникавий қайта 
жихозлаш харажатлари; 
- молия ва банк тизимидаги ташкилотлар олдидаги молия
мажбуриятларини бажариш (давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари 


207 
фондларига солиқлар тўлаш, кредитдан фойдаланганлик учун тўловларни 
амалга ошириш); 
- молия бозорида қимматли қоғозларга инвестиция қилиш харажатлари; 
- корхона ишчи-ходимларига иш ҳақи, мукофотлар тўлаш; 
- молия ресурсларидан хомийлик учун маблағлар ажратиш ва бошқалар. 
Корхоналар 
ишлаб 
чиқариш 
фаолиятини 
узлуксизлигини 
таъминлашда молиялаштиришни амалга оширишда улар томонидан 
молиявий заҳираларни ташкил этишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Бозор 
иқтисодиёти шароитида молиявий заҳираларнинг аҳамияти янада ошади. 
Корхоналар фаолиятида кўзда тутилган омиллар натижасида йирик 
миқдорда зарар кўриш ҳолати юзага чиққанда ишлаб чиқаришни 
узлуксизлигини зарур молия ресурслари билан таъминлашда молиявий 
заҳиралар катта аҳамиятга эгадир. Молия заҳиралари корхоналар 
тамонидан фойдадан ажратмалар ҳисобига, юқори ташкилотларига 
норматив ажратмалар ҳисобига, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш 
ҳисобига ва давлат томонидан заҳира фондлари ташкил этиш ёрдамида 
шакллантирилиши мумкин. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини молия 
ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ва уларни оқилона бошқаришда 
молия хизмати фаолияти қандай савияда ташкил этилиши жуда муҳим 
аҳамиятга эгадир. Ўзлик ва жалб этилган молия ресурсларидан молия 
хизмати томонидан фаолияти халқаро амалиётда «молиявий менежмент» 
деб номланади. Корхонанинг молиявий барқарорлиги айнан молиявий 
менежментнинг қандай йўлга қўйилганлигига бевосита боғлиқдир. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish