Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Корхоналар молиясининг ташкил этишнинг тамойиллари



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/104
Sana06.06.2022
Hajmi2,21 Mb.
#642730
TuriУчебник
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

 
4.2. Корхоналар молиясининг ташкил этишнинг тамойиллари 
Корхонанинг молиявий муносабатлари уларнинг хўжалик юритиш 
фаолияти асосида маълум тамойилларга асосан ташкил этилади. Ушбу 
тамойиллар қуйидагилардан иборат: 
- хўжалик юритиш фаолиятидаги мустақиллик; 
- ўз-ўзини молиялаштириш; 
- моддий манфатдорлик; 
- молиявий заҳиралар билан таъминланганлик. 
Хўжалик юритиш фаолиятидаги мустақиллик тамойили корхонанинг 
молия соҳасидаги мустақилликсиз амалга оширилиши мумкин эмас. Ушбу 
тамойил мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи 
субъектлар 
ўзларининг 
иқтисодий 
фаолият 
соҳасини, 
унинг 
молиялаштиришни манбаиларини, даромад олиш мақсадида пул 
маблағларини капитал қўйилмаларига йўналтиришни мустақил тарзда 
белгилашларида амалга оширилади. Ушбу фаолиятнинг асосий мақсади 
хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
ишчи-ходимларининг 
моддий 
фаровонлигини янада оширишдан иборат бўлади.
Бозор 
муносабатлари 
корхоналардан 
истеъмолчиларнинг
талабларига асосан самарадор ва оқилона ишлаб чиқаришни ташкил 
этишга, маҳсулот ва хизматларнинг сифатини оширишга ундайди. 
Корхоналар ўз фаолиятида қўшимча даромад олиш учун асосий 
фаолиятдан ташқари қимматли қоғозлар бозорида давлатнинг, бошқа 


200 
хўжалик субъектларининг қимматли қоғозларига қисқа ва узоқ муддатли 
инвестициялар қилишлари мумкин. 
Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналарнинг хўжалик юритиш 
фаолиятидаги мутлоқ мустақиллик тўғрисида фикр юритиш мумкин эмас, 
чунки ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг фаолият 
юритишларининг айрим томонлари қонун асосида тартибга солиниб 
турилади. Масалан, корхоналар ва турли даражадаги бюджетлар 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун асосида қатъий белгилаб қўйилади. 
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар ўз фаолияти асосида 
қонун асосида берилган солиқларни, ўрнатилган ставкаларда тўлаб бориб 
турли даражадаги бюджетларни шакллантирадилар. Давлат томонидан 
корхоналар учун амортизация сиёсатини белгилайди. Акциядорлик 
жамиятлари учун эса молиявий заҳираларни ташкил этиш ва уларнинг 
миқдори қонунан белгиланади. 
Ўз-ўзини молиялаштириш тамойилини амалга ошириш хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
тадбиркорлик 
фаолиятининг 
асосий 
шартларидан келиб чиқади. Ўз-ўзини молиялаштириш тамойили 
корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, ишларни 
бажариш ва хизматлар кўрсатиш харажатларини тўлиқ қоплаш, ишлаб 
чиқаришни шахсий пул маблағлари билан таъминлаш ҳамда зарур 
бўлганда тижорат банклари кредитларидан фойдаланишни англатади. 
Иқтисодиётни ривожланган мамлакатларида корхонанинг ўз-ўзини 
молиялаштириш соҳасида уларни шаҳсий маблағлари жуда юқори 
даражада яъни 70% дан ортиғини ташкил этади. Корхоналар фаолиятининг 
молиялаштиришни асосий шахсий манбаларига фойда, амортизация 
ажратмалари ва таъмирлаш жамғармалари киритилади. 
Моддий 
манфатдорлик 
тамойилининг 
объектив 
зарурлиги 
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналарнинг пировард 
мақсади бўлиб даромад топишлигинидан келиб чиқади. Корхоналар 


201 
томонидан ўз фаолиятининг ижобий натижаларига эришишликдаги 
манфатдорлик нафақат уни иштироқчилари учун эмас, шу жумладан 
давлат ҳам манфатдордир. Корхоналарнинг ишчи-ходимлари доирасида 
ушбу тамойил юқори даражадаги иш хақи миқдори билан амалга 
оширилади. Моддий манфатдорлик тамойили корхоналар миқёсида давлат 
томонидан оқилона солиқ сиёсатини олиб бориши натижасида уларнинг 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 
иқтисодий шарт-шароитлар яратиш ва пировард натижада даромадни 
кўпайтириш билан амалга оширилади. 
Корхоналар томонидан ушбу тамойилни амалга оширилиши янги 
яратилган қиймат, шаҳсий капитал ўртасида оқилона тақсимотни олиб 
бориш ва жамғарма ҳамда истеъмол фондларини шакллантириш асосида 
юзага чиқади. Давлатнинг манфаатдорлиги эса корхоналар фаолиятида 
рентабелликни таъминлаш, ишлаб чиқаришни ўсиши ва солиқ интизомига 
қатъий риоя этишликлари асосида юзага чиқади. Ушбу тамойилни амалга 
оширишда корхоналар фаолиятида молия-хўжалик юритиш ва унинг 
пировард натижалари ҳамда шаҳсий капитал сақлашлари учун моддий 
жавобгарликни мавжудлиги билан амалга оширилади. Моддий 
жавобгарлик учун молиявий усуллар республика қонунчилиги асосида 
тартибга солиниб турилади ва амалга оширилади. Хўжалик юритиш 
фаолиятида шартнома мажбуриятларини, тўлов интизомини, солиқ 
қонунчилигини бузган корхоналар учун турли молиявий чоралар 
қўлланиши мумкин. Рентабелсиз фаолият кўрсатаётган корхоналар учун 
эса улар ўз мажбуриятларига жавоб бера олмайдиган ҳолатларда давлат 
органлари томонидан банкротлик жараёни қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига асосан амалдаги солиқ 
қонунчилигини бузган корхоналарнинг рахбарларига нисбатан маъмурий 
жавобгарлик кўзда тутилган корхонанинг ишчи-ходимлари учун меҳнат 
интизомини бузган, ишлаб чиқаришда бракга йўл қўйилган ҳолатларда 


202 
мукофотдан маҳрум қилиш, иш ҳақидан ушлаб қолиш, зарур ҳолатларда 
ишдан бўшатиш кўзда тутилган. Ушбу йўналиш жуда кўп корхоналарда 
амалиётга киритилган. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг тадбиркорлик 
фаолиятида маълум қалтисликлар (рисклар) туфайли бизнес учун қўйилган 
маблағларни қайтмаслиги ҳолатларининг мавжудлиги улар томонидан 
молиявий заҳираларни ташкил этишларини талаб этади. Хозирги шароитда 
барча қалтисликлар ўз номидан ва ўз ҳисобидан ихтиёрий равмишда ўз 
фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар зиммасига тушади. Харидорлар 
учун иқтисодий рақобат шарт-шароитларида тадбиркорлар баъзи 
ҳолатларда ўз махсулотларини, хизматларини олдиндан тўловсиз етказиб 
берадилар. Корхоналар томонидан қимматли қоғозларга қилган капитал 
қўйилмалари нафақат даромад келтириши балки капитални йўқотиш 
қалтислиги билан боғлиқ. Ниҳоят, корхоналар томонидан ишлаб чиқилган 
иқтисодий дастурларда самарасиз ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд. Бу салбий 
ҳолатларни олдини олиш, жуда зарур ҳолатларда молиявий жиҳатдан 
қўллаб-қувватлаш учун молиявий заҳираларни ташкил этиш зарурияти 
юзага чиқади. 
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар бюджетга ва 
бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар, мажбурий тўловларни 
тўлагандан қолган соф фойда ҳисобидан молиявий заҳираларни 
шакллантиришлари мумкин. Акциядорлик жамиятлари учун эса имтиёзли 
акцияларга 
дивиденд 
тўлашлари 
учун 
молиявий 
заҳираларни 
шакллантириш қонунда белгилаб қўйилган. 
Ҳозирги вақтда амалиётда кўплаб корхоналар ўзларининг молиявий 
имкониятларини чекланганлиги сабабли барқарор молиявий ҳолатни 
сақлаб туришлари учун керакли миқдорда молиявий заҳираларни ташкил 
эта олмаяптилар. 


203 
Биз юқорида таъкидлаб ўтган корхоналар молиясининг ташкил 
этувчи 
тамойиллар 
доимий 
равишда 
ва 
узвий 
боғлиқликда 
ривожланишдадир. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ишчи кучларини 
ҳолати, 
иқтисодий 
шарт-шароитларнинг 
ўзгаришига 
асосан 
тамойилларининг турларини амалиётда қандай миқдорда, қайси шакл 
ҳамда усулларда қўлланишига бевосита таъсир кўрсатади.

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish