130
иштирок этган гапларни бир ҳавола бўлакли сабаб эргаш гапли қушма гаплар дейиш
тўғри бўлади. Бундай ҳолатларда бош гап мазмунаи боғли, эргаш гап эса эркин бўлади.
Ҳавола бўлаксиз бўлганда эса хилма-хил ифода воситаларига кўра қўшмш гап қисмлари
нисбий мустақиллик жиҳатидан турли мақомга (эркин, боғли) эга бўлиши мумкин.
Сабаб эргаш гапли қўшма гаплардаги сабаб муносабати субъектив
мураккаблашуви ҳам мумкин. Ўзбек тилида бундай мураккаблашув кўпроқ нутқ эгаси
наздида келтирилаѐтган сабабнинг аниқ ѐки ноаниқлиги, умумга маълум ѐки
номаълумлиги, тахминийлиги каби субъектив маъоно нозикликларини
гап мазмунига
киритига ҳисобига юз беради. Масалан, Мажлис эрта бошланди, фақат шунинг учун у
кеч қолди гапида бош гапдаги воқеанинг юз беришига олиб келган сабаб айни эргаш
гаидаги воқеанинг бир ўзи эканлиги, бунинг аниқ эканлиги таъкидланган, бу билан сабаб
муносабати субъектив мураккаблашган. Бу мураккаблашув фақат юкламаси орқали
шаклан ифодаланган.
Сабабнинг аниқ эмаслиги, сўзловчи муайян воқеани
сабаб деб тахмин
қилаѐтганлиги маъноси билан сабаб муносабатининг субъектив мураккаблашуви
нисбатан кўпроқ учрайди. Бу кўпинча -ми юкламаси орқали таъкид-ланади. Масалан:
Кетмон эзворгани учунми, елкаси хўккайиб чиққан (Н. Қиличев). Юраги бир нимани
сездими, овозининг борича бақирди (С. Барноев), Унинг эти уюшдими, ижирғаниб
ўрнидан турди (Е. Яквалхўжаев). Баъзан тахминийликни яна ҳам
таъкидлаш учун -ми
дан ташқари бошқа лексик восита, масалан, негадир сўзи ҳам келтирилади: Ҳамон
хотини тикилиб тургани боисми негадир дудуқланиб изоҳ берди (Н. Қиличев).
Тахминийлик жуда кучли бўлганда, баъзан айни ҳолатдаги бирдан ортиқ сабаб эргаш гап
тарзида келтирилиши ҳам мумкин: Билими саѐзлик қилдими ѐ омади чопмадимиу
ишқилиб, қора чамадонни даранглатиб яна Қорасувга Қайтди (С. Сиѐев). Сабабнинг
тахминийлиги яна бошқа воситалар орқали ҳам ифодаланади: Аммо ортиқча
хурсандчилик кўнгилларига сиғмади, чамамда, яна жимиб қолишди (Ч. Амирэжиби).
Олчинбек... аллақандай нохуш хабарни эшитди, шекилли, ... ранги ўзгарди (К. Яшин).
Рус тили унга ғалати
эшитилса керак, ... астойдил қулоқ соларди (А. Мухтор).
Ҳукуматнинг бир далзарб иши бордирки, зудлик билан олиб кетган (А. Мухтор).
Айрим ҳолларда сабабнинг умумга маълумлиги таъкидланади, бунда сабаб билан
натижанинг узвий боғлиқлиги ҳам умумга маълум тагбилим сифатида англашилиб
туради. Шунинг учун ҳам сабаб воқеа ифодаланган эргаш гапнинг иредикати
бўлишсиз шаклда бўлиб, -ми юкламасини олган бўлади: Саратон қуѐши еру кўкни
ѐндириб, атрофга олов пуркаѐтган бир палла эмасми, катта-кичик ўзмни чойга уради (X.
Тўхтабоев).
Сабаб эргаш гапли ҳўшма гаплардаги сабаб мазмунининг субъектив
мураккаблашуви яна бошқа кўринишларда ҳам бўлиши мумкин. Шуниси муҳимки,
бундай гап-ларда, асосан, икки (ѐки ундан ортиқ) денотатив воқеа ифодаланади. Шунинг
учун ҳам асосий ҳолларда уларда мазмуний-синтактик номувофиқлик юзага келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: