Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


МАҚСАД ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
МАҚСАД ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР 
 
Бундай гапларнинг мазмуни воқеалар ўртасидаги мақсад муносабатидан ибо|рат 
бўлади. Шартланганлик муносабатларининг сабаб ва шарт турларида, айтиб 
ўтилганидай, келтириб чиқарувчи вокеа (1-воқеа)нинг табиати асосий бўлса, мақсад 
муносабатида келиб чикувчи (2-воқеа)нинг табиати муҳимдир. Қиѐс: Деҳқонлар 
астойдил меҳнат қилдилар, шунинг учун озиқ-овқат мўл бўлди. Бунда 1-воқеа, яъни 
«Деҳқонлар астойдил меҳнат қилдилар» келтириб чиқарувчи ва у ўз табиатига кўра 
сабабни билдиради. Озиқ-овқат мўл бўлсин деб, деҳқонлар астойдил меҳнат қилдилар. 
Бу гапда иккинчи воқеа, яъни «Озиқ-овқат мўл бўлсин» келиб чикувчи ва у ўз табиатига 
кўра мақсадни билдиради. Кўринадики, сабаб эргаш гапли ақўша гапларда эргаш гап 1-
воқеани, бош гап 2-воқеани ифодаласа, мақсад эргаш гапли қўшма гапларда аксинча, 
эргаш гап 2-воқеани, бош гап 1-вокеани ифодалайди. Айтиш мумкинки, мақсад 
муносабатида шартланганглик муносабатларининг бошқа барча турларидагидан фароқли 
ўлароқ, всиқеалар ўртасидаги муносабат йўналипш бошқача, яъни бошка турларда ―1-
вокеа 2-воқеа» тарзида, демак, тўғрй йўналиш, маоқсад муносабатида эса «2-воқеа
1-воқеа» тарзида, демак, унга тескари йўналиш. Ана шу иккинчи воқеани амалга 
ошириш биринчи воқеани амалга оширишдан кузатилган мақсад бўлади. Шунинг учун 
ҳам мақсад эргаш гаплар мазмунан мақсад ҳолига тенглашади. Қуйидаги гапларда буни 
кўриш мумкин: Уруш-жанжал кўпаймасин деб, бутун дардимни ичимга ютаман (Ойбек). 
Амуни дуо қиламан, токм биздек ошиқларни... учраштирадиган эзгу дарѐ бўлсин (А. 
Мухтор). У... савдолашаѐтганда харидор зерикмасин деб, дурбин билан сурат ҳам қилиб 
қўйибди (Ғ. Ғулом).. Одамлар ишдан қолмасин деб, маросимни соат беш яримга тайин 
қилганмиз (Саид Ахмад). 
Бу мазмун муносабати ҳам турли субъектив маъно нозикликлари билан 
мураккаблашуви мумкин. Масалан, мақсад муносабати алоҳида таъкидланиши мумкин, 
бунда турли лексик грамматик воситалардан фойдаланилади. Айтайлик, бош гап 
таркибида атайлаб каби сўзлар (мақсад ҳоли) келтирилиши мумкин: Кўпроқ одам 
эшитсин деб, атайлаб дўриллаган овоз билан баланд гапиряпти (X. Тўхтабоев). 
Мақсаднинг тахминийлигини таъкидлаш учун, масалан, эргаш гаининг кесимини -(а)р 
шаклли сифатдош орқали ифодалаш мумкин: Бирор киши учраб қолар деб, у катта 
йўлдан юрди («Тош,. оқш.»). 
Бу ўринда мақсад муносабатининг яна бир мазмуний-мантиқий жиҳатини 
таъкидламоқ лозим. Сабаб муносабатида ҳар икки воқеа ҳам, асосан, реал бўладиган 
бўлса, шарт муносабатида ҳар икки воқеа ҳам ирреал, фаразий бўлади. Буни айтиб ўтдик. 
Мақсад муносабати бу жиҳатдан улардан фарқ қилади, яъни мақсадни ифодалайдиган 
воқеа, аеосан, ирреал, фаразий, асосий воқеа эса деярли ҳамиша реал бўлади. Мантиқан 
амалга ошиб бўлган нарса мақсад, ният бўла олмайди. Шунинг учун ҳам мақсаднинг 
ирреал, асосий воқеанинг реал бўлиши табиий. Айтиш керакки, мақсад вокеанинг 
ирреаллиги айни қўшма гапнинг ичида, холос. Уидан бошқа матнда, матннинг давомида 
у реаллашуви мумкин. Қиѐс: Бирор киши учраб қолар деб, у катта йўлдан юрди. Нияти 
холис экан, қараса, дўсти келяпти.. 
Қисқаси, мақсад эргаш гапли қўшма гапларда икки денотатив воқеа ифодаланади. 
Шунга кўра гапда мазмуний-синтактик мувофиқлик сакланади. Бош гап ҳамиша 
мазмунан эркин, эргаш гап эса боғли бўлади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish