Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Аслиддин МУСТАФО
КОНВЕРТ
«У хонасида ёлғиз ўтирибди. Бир йигит кириб келди ва саломлашиб, қўлига конверт тутқазди. Кейин хонани тарк этди. У кон
-
вертни тортмасига ташлаб қўйди...»
Экранда ўзини кўрган кишининг чап кўксида оғриқ турди. Қўли билан кўксини тутмоқчи эди, иложи бўлмади. Хонада кишан
-
нинг шиқирлаган товуши ва маҳбуснинг ихрангани эшитилди.
СЎНГГИ СУРАТ
У кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада турар, «мана шу уйларнинг биттаси меники бўлса эди» деб орзу қиларди. 
Орзусига етиб, бир хонали уй сотиб олди. Кейинчалик уни ҳовлига алмаштирди.
Ва ниҳоят, катта ер майдонини сотиб олиб, баланд бино қурди.
Соч-соқоли оқариб қолган кунларининг бирида у зерикканидан мана шу уйининг энг юқоридаги қаватига чиқиб, атрофни кўз
-
дан кечирди. Қўлидаги фотоаппарати билан бепоён шаҳарни суратга ола бошлади. Ниҳоят, навбат уйи ёнидаги болалар майдон
-
часига келди...
Фотоаппарат ерга тушиб, «ширқ» этди. Суратга бўм-бўш майдонча муҳрланди.
НАФС
У бир нуқтага узо-оқ тикилиб қолди. Сўнг ўша нуқта томон юра бошлади. Йўлда кўзига кўринган нарсаларни олиб, елкасидаги 
қопчиққа солиб борди. Юрди, юраверди. Ҳориб бир жойда тўхтади. Бу ер сарҳадсиз чўл эди. Ниҳоят, ҳолсизликдан ерга йиқил
-
ди...
Оҳ чекди. Аммо уни ҳеч ким эшитмади...
Орадан асрлар ўтди. У ҳамон ётарди. Уни бир бадавийнинг ўғли топиб олди ва бош чаноғига қум тўлдириб ўйнай бошлаганида 
онаси чақириб қолди. Бола уни барханлар ортига улоқтириб, чопиб кетди.
ХАЁЛ
«Мана шу бўз ерда илгари бир туп кўсак олма бўларди. Ҳар пишиқчилик вақтида болалар билан тош отиб, шохларини қайириб, 
мевасини ер эдик...»
Яйдоқ, ажриқдан бўлак ҳеч вақо кўкармаётган заминга қараб шуларни ўйлаб тургандим хотиним хаёлимни бўлди:
– Апельсин ейсизми? 
САДАҚА
У бобосининг «Садақа муҳтож кишиларга, бева-бечораларга берилади» деган сўзларини эслади. Сўнг «мана шу кафтимга қўй
-
ган пулингизни қандай кўтариб турсам, дунё сизни ҳам шундай кўтариб, ардоқласин», дегандек умидвор ҳолда садақа сўраёт
-
ган лўли қизга қаради. Унга пул беришни ҳам, бермасликни ҳам билмай иккиланиб қолди. «Бу муҳтожларданми? Бечорами?» 
– ўйлади у. Кейин шимининг орқа чўнтагидан икки юз сўмлик чиқариб узатди. Худдики унинг садақа бериб бўлишини кутиб 
тургандек автобус келиб тўхтади. 
Бу воқеа манзилга етиб боргунига қадар унутилган эди. Бекатга етиб, йўл ҳақини тўлаш учун чўнтагига қўл суқди. Киссавурлар 
«тозалаб кетган» ва гўё раҳмлари келгандек қолдириб кетган беш юз сўмни олганидан сўнг...
– Яна икки юз сўм, – деди паттачи йигит унинг қўлидан пулни оларкан.
«ТАНИШАМИЗ»
Ўй-хаёли бузилган эркак янги хонимчалар билан танишиш мақсадида интернетда «сайр» қиларди. Аввалига «Танишамиз» саҳи
-
фасига кирди. Кейин ўзи яшайдиган шаҳар манзилларини кўздан кечира бошлади. Ўндан зиёд суратлардан сўнг акс этган сиймо 
унинг бошига совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди. Мониторда хотини кулиб турарди. 
ЁЛҒОН БИТИК
Ёшлигимда ўжар ва дангаса эдим. Акаларим оғил қуришаётганида ёрдам бермаганим эсимда. Ўшанда девор орасига бир шиша 
қолдиришган эди. Унинг ичида хат бор. Хатда шу оғилни қурган кишиларнинг исми ёзилган. Албатта улар орасида менинг 
номим йўқ. Кичик акамнинг айтишича, ўшанда хатга «Ўрозбой укамиз лой ишларига ёрдам бермасдан бир чаккада олма еб 
ўтирарди. У қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган ўжар. Дадамиз исмини Ўжарбой қўйса яхши бўларкан» деб ёзишган экан...
Оғилни буздириб ўрнига каттароқ, замонавий қилиб қурдириш ниятида уста қўйганимда ўша хотиралар тинчлик бермай қўйди. 


Усталар кетгач, кечқурун ўша бўлакни буздим ва шишани олдим. Агар бирор ким ўқиб қолса аниқ «Ўжарбой» бўлишим тайин 
эди. Шишани топганимдан хурсанд бўлиб, уни боғ тўрига олиб ўтдим ва синдириб хатни олдим. Унда шундай сўзларни ўқидим: 
«Бу оғил 19.. йил ака-ука Худойназаровлар томонидан қуриб битказилган. Лой қорувчи: катта акаси. Ғишт қуювчи: кичик акаси. 
Ғишт терувчи: отамиз Муҳаммад Худойназаров. Чой келтирувчи укамиз Ўрозбой, яъни шу ҳовлининг бўлажак эгаси».
ИМТИҲОН
– Ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт келди, – деди домла. 
Маънавий заиф талабалар «кўтарма кран» учун пул йиғишга тушишди.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish