www.ziyouz.com кутубхонаси
50
билан қарадим. Онамнинг мени кўргандаги чинқириғини ҳали ҳануз унутолмайман. Виждон
азобида қолдим. Буни Журналигизда ёритинг, ёшлар, ёш қизлар ўрнак олишсин. Балки ўқиб
ёмон йўллардан қайтишар. Гарчи кўпларнинг боши тош деворга урилмагунча кўзлари
очилмайди. Кўплар катта зарба емагунча ўнгланмайди. Аммо нашрдан умидим катта. Чунки
инсонлар ҳаммаси бирдек эмас-ку, ақллик кишилар ёмон йўлдан қайтишни биладилар.
БИР ПИЁЛА ЧОЙГА ИНТИҚЛИК
- Тўҳтанг! - деди у. - Майлими бир пиёла чой ичиб олсак, қишлоққа қайтишга юзим
чидамаяпти.
Мени шунчалар ғазаб қоплаб олган эдики, у йиғлаган сайин мен қутурардим. У ёлборган
сайин мен кўпроқ урардим... . "Аллоҳингдан топавер", - деб оғзимдан чиққан куфр сўзларни
ўзим эшитмасдим. Ўз ҳотиним менга асло гап қайтаролмасди.
У оч қоларди, мен буни билардим. Онам иплик сотиб унга бир неча қуруш берарди. Пулни
бераётганларида:"Бу ўғилни туққунча илон туғсам бўлмасмиди. Мен унга ёмонлик
ўргатмаганман. Ўғлимнинг ортида кимдир бор, лекин ким у? " дея изтироб чекарди. Ҳотиним
эса мени ардоқлар, аммо мен уни кўришни ҳам истамасдим, чунки у Сузан каби, Сарпил каби
жозибадор эмасди. Онам уни менга қишлоқдан олиб берганди. У қандай масъум эди оҳирги
кўрганимда... . .
Мен оша куни ҳам ичгандим. уни мени кутаётган ҳолда кўрдиб:"Мени таъқиб этаяпсанми
ҳали? " дея сочларини тутамлаб, кўтариб ерга урдим. Ердан турганида оғзидан қон келарди.
- Биласизми, сизни дунёларга алмашмасдим, - деди у қонини арта туриб, кейин яна давом
этди, - аммо энди бу қийинчиликлардан, бу азоблардан қутулиш учун ўзингизни ўзингизга
қолдириб, бироз ҳузур излаб кетаман.
- Кошки кетсанг, - дедим, - кошки кетсанг.
- Кетмоқчиман, - деди кўзларимга тик қараб, бу гал оҳирги қарорим, ишонинг.
Ҳаёлга толдим. Бейўғлининг ҳамма қўрқадиган одами, балоси бўлмоқчи эдим, остимда
сўнгги русумдаги машина, қизлар"айлантиринг"дея ялинган...
Мана, ниҳоят ҳотинимни ҳолдан тойдирдим. Қишлоғига кетмоқчи... .
- Келинг, рўбарў ўтириб бир пиёладан чой ичамиз. Қиз пайтларимда филмларда юзма-юз
ўтириб чой ичган эр-ҳотинларни кўриб ҳавас қилардим. Бир мартагина, лоақал бир марта
ҳаёлим ҳақиқатга айлансин, илтимос, - деди.
- Мен чой ичмайман, ароқ, вино, раки ичаман, - дедим.
- Дастурҳон тузаб сизни бир ҳурсанд қилиш учун эътиқодимдан воз кечолмайман, - деди.
Дастурҳон тайёрлади. Лабларидан оққан қонни сидириб қўяр, менга қарар ва:
- Бу қилмишингизни мен кечирсам Аллоҳ кечирмас, - деди. - Бу зулмнинг бадалини Унинг
ҳузурида ўтайсиз.
- Севиняпсанми? - дедим.
- Ман аҳмоқман, - деди, - ўлай агра аҳмоқнинг ўзиман. Шунча қийнаганингизга қарамай,
яна қийналишингизни ҳоҳламайман. Оқибатда барибир ачиниб ҳафа бўламан. Балки аксинча
бўлар, ким билсин... .
Хотиним билан бир зумгина яҳши суҳбатлашганимни тушундим. Ўрнимдан туриб:"Бўлди,
вайсашни бас қил" дедим. Ва эшик томон юрдим. Ортимдан овоз келди:
- Бир пиёла чой ичсак бўлмайдими? Бир ҳўплам чой ичгунчлик вақтга ролга киринг, сизни
шу ҳолда эслаб юрай, тушларимга шундай киринг... .
Юрдим, Тингламадим. "Қачон? "дедим. "Нима қачон? деди. "Қачон даф бўласан? Қачон
жаҳаннам бўласан? "дедим. "Eртага"деди. Шу онда юрагимга ботган қилдай бир нарсани ҳис
қилдим.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |