www.ziyouz.com кутубхонаси
52
Eнди йиллар ўтиб Оишани ачиниш ила эслардим. Мен олчоқ кўппак, у эса покиза, масъум,
ёш аёл эди. Турдим, жаҳл билан камзулимни аҳтардим. Топиб қўлимга олиб, шошиб Тупқояга
жўнадим... .
Оишаларнинг қишлоғига борадиган автобусга чиқдим. Оишадан узр сўрамоқчи эдим.
Турмушга чиқмаган бўлса олиб қайтмоқчи эдим. Истаса оёқларига йиқиламан. Ё турмушга чиқб
кетдимикин? Наҳотки? Турмушга чиқса ҳаққи! Не дея олардим. "Пушаймонлар чекканингда
вақт аллақачон ўтган бўлади", - деганди. Наҳотки, кечикдим? Қишлоққа кириб келганимда
юрагим чиқиб кетгидек урарди. Бироздан кейин Оишани кўраман. Мени кўриб севинармикин,
нафратланармикин. Ким билсин. Шундай ўйлар билан қишлоқ булоғига яқинлашганимда,
Оишага ўҳшаган бир аёлга кўзим тушди. Унга қараб чопдим, лекин у Оиша эмас экан. Ҳамма
менга қаради, уялдим. Нега уайлдим. Бундан баттар ишларни қилиб уялмаган одам энди
нимадан уялардим? Аёллар шошиб сўрашди.
- Кимни излаяпсиз?
-Оишани... - дедим.
-У булоққа келмайди...
-Нега?
-У ўлган...
Ишонолмадим. Ўлмаслиги керак эди. Нега ўлади? Мен ундан кечирим сўрашим лозим эди.
Турган жойимда чўкиб, ўтириб қолдим. Бир пайт елкамда бир қўлни сездим.
- Сиз қайдан билардингиз, раҳматлини?
- Ҳотиним эди... - деёлдим ҳолос. У қўлини тортиб олди.
-Сенинг китобингда ҳотин шу қадар ҳақсизмиди?
Кетди. Ўн беш, йигирма қадам юриб овоз берди.
- Эй, ғўр нуша! Қара рўпарада ўйнаб юрган анави қизча раҳматлининг қизи - Шуҳадо.
Отаси сенмисан, йўқми билмайман. Асл отаси бу қизалоққа эга чиқмаган дейишади.
Бу дунёда бундай машаққат - аччиқ ҳижолат, шармандалик борми?
Секин туриб қизимга қараб юрдим. Кўзларимдан биринчи бор ёшлар оқди. Унга қараб
юрарканман, ўнг томондаги қабристонга кўзим тушди... .
Бир қабр тошига:"Оиша Зилўғли", - деб ёзилганди. Яқинлашдим. Умрим бўйи англаёлмаган
бир ачиниш билан қабр тошидаги ёзувларни ўқидим:
Ёш чоғи зулмат бўлди,
Оқибат ғамга тўлди,
Кун кўрмасдан у сўлди,
Оиша бир дуо истар.
Ёлғиз қўлимга суяниб, тош устига бош қўйдим. Йиғладим, йиғладим... . .
Камзулимдан тутган бола қўлини пайқаб қарадим - Шуҳадо.
- Амаки! Онамнинг мозорида нима қиляпсиз?
Уни қучиб йиғладим. Ўпдим. У саволларини давом эттирди.
- Нега йиғлайсиз, амаки?
Ҳўнграб йиғларканман, жавоб беролмасдим. Зўрға ўзимни тутиб сўрадим.
- Болам, кимлигимни биласанми?
- Ҳа. Амаки...
- Отанг қайда?
- Отам йўқ.
- Отанг менман. Қизим ҳеч суриштирмасдан бўйнимдан қучди.
- Унда сизни ўпай. Ўпди. Эркалади. Кейин:
- Ота! - деди. Нега биззи уйда эмассиз?
Чидаёлмадим. Уни олиб бобосиникига, Оишанинг отасиникига бордим. Тортиниброқ
қўлларини ўпдим. Онаси қўлини бермади.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |