www.ziyouz.com кутубхонаси
46
Бир неча соатдан кейин жаноза машинасида Бушро эрининг жасадини олиб кетарди.
Тинимсиз йиғлаётган Бушро унга қараб тинмай сўзларди:
- Бу маҳкама сўнггиси, уйга бирга кетамиз, деган эдингиз, Ҳоруним! Ҳақиқатда айтганингиз
бўлди...
ҚИМОР
Ассаламу алайкум!
Бугунгача бир қанча мусулмон биродарларимизга қўл чўзиб, суяб, виждон азобларидан
озми кўпми фориғ бўлишларига кўмаклашдингиз. Менинг ҳам ичимни кемираётган виждон
азобим бор. Илтимос қиламан мени ҳеч бўлмаса бир сира тинглаб кўринг ва ибрат олинг.
Одам боласининг бошига балолар ёғдирадиган иллатлардан бири ҳеч шубҳасиз, қимордир.
У қанча оилаларни бузиб нобуд қилган. Аммо мен йўлиққан нарса - таърифлаб бўлмас виждон
азобидир. Суйган касбим, оилам бор эди. Бир фарзандимиз - оиламизнинг, кўнглимизнинг
чироғи, қуёши эди. Дўстларим туфайли қиморга берилишим мени йўлдан оздирди. Шундай
кунларда ёлғиз фарзандимиз ҳасталаниб қолди. Уни ҳакимга олиб бордик. У дори дармон
буюрди, албатта бунинг учун пул керак эди... Ишҳонам боламни даволатишим учун пул берди.
Лекин лаънати шайтон бу пулни кўпайтиришни васваса қилиб, қимор ўйна, деди. Ўйнадим.
Ютқаздим. Ўғлимнинг тузалисдҳига аталган пулдан ажралдим. Ва ўзимни айбдор ҳис
қилмадим. Уйдагиларга индамадим, чалғитдим. Ишдан қайтиб кўрган манзарам мени адо
қилди. Болам - ёлғиз фарзандим ўлганди. У билан изма-из ўлмоқ истасам-да, буни ҳам
эплолмадим. Ўшандан бери бу виждон азобининг қиқноқлрига тасалли тополмадим. Шундай
тасалли борми ўзи? Ҳудо ҳаққи айтинг!Мана, қимор. Уйимизнигина эмас, руҳимни,
инсонлигимни, ҳамма нарсамни вайрон қилди, ҳор-зор қилди. Лутфан буни ўқинг, ёшларимизга
ўқитинг, ўзингиз ёш бўлсангиз, тенгдошингизга ҳам ўқиб беринг. Виждон азоби - бу
дардларнинг энг аччиғи ва ёндирувчисидир!
Х. К. Истанбул.
ТАВБА КЎЗЁШЛАРИ
Орадан шунча йиллар ўтишига қарамай, қлабимнинг тубида қолган эски яра эсга тушади... .
Муаллим бўлиб ишга шўнғиган илк йилларим оила қурдим. Қишлоқнинг энг гўзали Асмога
уйландим, ўзимни саодатли ҳаёт ичида кўрдим. Бу орада икки фарзанлик бўлдик. Ўғлим Умар 7
ёшга чиқди. Қишлоқдаги сокин, ҳузурли ҳаётимизга. шаҳарга ишга тайинланишим раҳна солди.
Янги муҳит, янги дўстлар, касбдошлар ва ҳоказо. Аввал эркак аёл аралашиб ўтиришлар,
кейинроқ эса ичкилик балоси... Йиллар менга ҳизмат қилишда камчиликка йўл қўймаган
вафодор, жафокаш жуфти ҳалолимнинг ҳар бир ҳаракати қусурли бўлиб кўринарди. Бўлмасам,
мен ҳам мусулмон эдим, жума, байрам намозларидан қолмас эдим. Борган сайин йўқолаётган
ўзлигим, заифлашаётган иродам туфайли жума намозларини ҳам тарк қила бошладим.
Улфатлар ҳафа бўлмасин дея ичар, заққум эса ўз кучини кўрсатар, ачиниш билан табассум
қилиб қараган Асмони ҳеч айби бўлмаса ҳам ҳақорат қилардим, урардим. Кошки шу қўлларим
синсайди... Қилган зулмим, урган таёғимга жавобан кўзларидан аччиқ ёшлар сирқиб чиқарди.
Эрталаб пушаймон бўлар, яна бир оздан кейин ҳаммасини унутар эдим. Дўст ниқобидаги
душманларим заиф иродамдан фойдаланишарди. Тўнғич ўғлим Умар 10ёшга тўлди. Йиллар
давомида ақлу ҳушимни ёғиш ўрнига тобора йўқотардим. Болаларимни қон қусдириб, едирган
ичирганларимни ҳам бурнидан чиқарардим. Аллоҳга итоатли аёлим ёқмас, унинг рўмоли,
камсули, палтоси учун жаҳл қилардим. Нега? Бошқа муаллималар каби пардоз- андозли,
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |