Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 0,54 Mb.
bet9/15
Sana16.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#557045
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Hazrati Umar

(Ибн $ажар, «Ал-исоба»)
Дирор жоҳилият даврида ашаддий мушрик бўлган бўлса, Исломни қабул қилгач, шу қадар яхши мусулмон бўлди. Оппоқ кўшкларга кўзи тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ хотираларни ёдга солувчи сўзларни айтиб юборди. Унинг гаплари қолганларнинг ғайратига ғайрат қўшди ва такбир садолари шаҳарни зир титратди. Мусулмонларнинг бир қисми шаҳарда қолдириб кетилган нарсаларни тўпларкан, яна бир қисми дарёнинг нариги қирғоғига ўтиш чорасини қидирар эди. Чунки одамлар ҳамма қайиқларни нариги қирғоққа олиб кетишганди.
Бир неча кундан кейин бош қўмондон ҳузурига келган одам Дажлани кечиб ўтиш учун энг яхши жойини кўрсата олишини билдирди. У ўша жойда сув белдан юқори чиқмаслигини айтди. Лекин Саъд қўшиннинг сувни кечиб ўтишига рози бўлмади. Чунки сувга тушган одам яхши суза олиши ҳам керак эди. Ҳолбуки, қўшинда яхши суза оладиганлар жуда кам эди. Мусулмонлар Дажлани кесиб ўтишни истарди, лекин бунинг иложи йўқ эди. Бу нарса ҳатто тушларга ҳам кира бошлади. Бир кун лашкарбошининг зиёратига келган одам: «Тушимда қўшин дарёни кечиб ўтганмиш», деди. Бошқа одамлар ҳам шунга ўхшаш туш кўрган эди. Ниҳоят, қўмондонлар йиғилиб, машварат қилишди. Машваратга тўпланганлар бу ерда ўтираверишдан фойда йўқлигини айтиб, Дажлани кечиб ўтиш керак, деган қарорга келдилар. Ҳалиги одам кўрсатган жойга бордилар. Бу ер ростдан ҳам кечув учун қулайлигини исботлаш керак эди. Одамлар сўзга эмас, кўзга ишонардилар.
Яна бир масала — нариги қирғоққа ўтилган тақдирда, у ерда кутиб турган душман билан дуч келиб қолиш мумкин эди.

    • Биринчи бўлиб ким ўтади?

Осим ибн Амр жавоб берди:

    • Мен!

    • Аллоҳ мададкоринг бўлсин.

Осим ёнига олти юз кишини олиб, оти билан сувга тушди. Кўпчилик ҳаётида биринчи бор дарёдан кечиб ўтаётган эди. Бундан ташқари, бу одамлар отлари қанчалик яхши сузишини билмасди. Арабистон шароитида ўсган, денгиз, кўл, дарё нималигини билмаган одамлар канақанги тажрибага суяниб отларининг сузишини била оларди? Аллоҳнинг қудрати билан биринчи марта сувга тушган отлар худди ҳар куни сувда юргандек суза бошладилар. Ярим дақиқадан кейин отлиқлардаги ҳаяжон босилиб, таҳликага ўрин йўқлиги уларни қувонтирди. Энди улар душман ҳақида ўйлашлари керак эди. Чунки нариги қирғоқда рақиб аскарлари уларни кутиб турарди.
Осим шерикларининг руҳини кўтарадиган гапларни айтиб борди. Рақибга яқинлашганда ёй ва найза билан уларнинг кўзини нишонга олиш кераклигини таъкидлади.
Сувдан қирғоққа чиқиб олиш, тахмин қилинганидек, осон кечмади. Чунки форслар дарё қирғоғида мусулмонларни қўлларидан тортиб сувдан чиқариб олиш учун турмаган эдилар. Улар ҳам қуролланган, улар ҳам ёй-найзага эга эдилар.
Кутилганидек қаттиқ олишув бўлди. Осим берган кўрсатмалар қўл келиб, мусулмонларнинг илк гуруҳи қийинчилик билан бўлса-да, қуруқликка чиқиб олди.
Саъд ибн Абу Ваққос сал хотиржам бўлди. Бош қўмондон уларни кўз узмай кузатиб турар, шу билан бирга дуолар қилиб, Парвардигордан мадад сўрар эди. Эндиги вазифа тезда нариги тарафга ўтиш ва Осим бошлиқ мусулмон аскарларини ёлғиз қолдирмаслик эди. Қўшин ҳаракатга келди. Бу иш унчалик хавфли эмаслигини кўрган мусулмонлар отлари устида бемалол дарёни кечиб ўта бошладилар. Саъд дуо қилишдан тўхтамас, жангчиларга
«ҳасбуналлоҳи ва неъмал вакил» («Алло бизга кифоя ва У энг яхши вакилдир»), деб дуо қилишни таъкидлар эди. Бир пайт Қаъқанинг одамларидан бири отдан йиқилиб, сув оқизаётган аскарни кўриб келди. Отини ўша тарафга бурди ва ҳалиги аскарни сувдан чиқариб олди. (Ибн Асир, «Ал-комил»)
Кечув давом этди. Бир оз муддатдан сўнг дарёнинг икки қирғоғи орасида инсонлардан иборат кўприк қурилгандек манзара ҳосил бўлди. Жангчиларнинг қўлларида тик тутилган найзалар чўлдаги қамишларни ёдга соларди.
Қирғоқдаги жанг эса, ҳамон давом этарди. Осим бошлиқ олти юз кишини қайтиб дарёга суриш ниятидаги форслар жиддий қаршиликка дуч келдилар. Жангнинг ортиқ бундай давом этиши мумкин эмасди. Чунки асосий қўшин ҳам қуруқлик сари тобора яқинлашиб келарди. Энди аста-аста чекинишидан ўзга чора йўқ эди. Форслар қарор қабул қилиб, қоча бошладилар.
Яздажирд эса, сал аввалроқ ҳаракат қилиб, оила аъзоларини олиб Ҳулвонга етиб олган эди. Унинг ҳеч нарса демай кетиб қолиши қолганларнинг ҳам қочишини англатарди. Бу билан у яхши бошлиқ эмаслигини кўрсатиб қўйди. Кемани энг охири тарк этиш керак бўлган вазиятда энг биринчи қочиб, номига ярашмайдиган иш қилди. Бу ҳаракатлари билан у халқининг ишончига сазовор эмасди.
Мусулмонлар шаҳарга кирдилар. Шаҳар бўм-бўш бўлиб, фақатгина Яздажирднинг оппоқ саройига яширинган бир ҳовуч одам қолган эди. Салмон розийаллоҳу анҳу уларга форс тилида ўзи ҳам форсий эканини, Исломни қабул қилсалар, барча хуқуқ ва мажбуриятларда мусулмонлар билан баравар бўлишларини гапирди. Исломни қабул қилмасалар, жизя тўлашларини айтди. У ҳам бўлмаса, тўртинчи кун ҳужумга ўтишларини айтиб огоҳлантирди. Уч кун мобайнида саройдан овоз чиқмади. Тўртинчи кун халқ эшикларини очиб, таслим бўлди. («Тарихи Табарий»)
Саъд шаҳарнинг, айниқса, саройнинг аҳволини кўриб, ушбу оятларни ўқиди: «Улар қанчадан-қанча боғларни, чашмаларни, экинзорларни ва улуғ гўзал жойларни қолдириб
кетдилар. Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни (қолдириб кетдилар). Шундай қилиб, Биз у (неъматларни) бошқа қавмга мерос қилиб бердик!» (Духон сураси, 25-28- оятлар)
Кейин фатҳни насиб эттани учун Аллоҳга шукрона қилиб, саккиз ракъат намоз ўқиди.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish