93
ва эволюциянинг баъзи саволларини ҳал этиш каби назарий тадқиқотлар амалга оширилганлиги билан бир
қаторда ўнлаб юқори тола сифатига эга бўлган, тезпишар ғўза навлари яратилиб, Республикамизнинг
турли вилоятларида ишлаб чиқариш синовларидан муваффақиятли ўтмоқда.
Ғўза селекцияси
бўйича ҳозирда давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ва унинг
мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини эътиборга олиб селекция фанининг кейинги ютуқларини янада
мустаҳкамлаш; сув танқислиги, тупроқ шўрланиши, сўрувчи ва кемирувчи ҳашаротларга, қора илдиз
чириш, гоммоз, вертициллез ва фузариоз вилтга бардошли, барқарор нав популяцияси даражасига
етказилган ғўзанинг селекцион тизма ва навларини яратиш ҳамда улардан узоқ муддатли фойдаланиш;
тезпишар, серҳосил ва тола сифати юқори ғўза навларини яратишдаги селекция жараёнига мазкур
белгилар бўйича юқори донорлик қобилиятига эга шаклларни жалб этиш; дунё пахта бозори талабларидан
келиб чиққан ҳолда тола узунлиги 37 кодга мансуб, микронейр кўрсаткичи 3,6-4,5 бўлган ўрта толали ғўза
навларини яратиш мақсадида ушбу кўрсаткичларга эга бўлган селекцион материалларни кўпайтириш;
беданинг протеинга бой, кўк массаси юқори ва ўсиш суръати тез бўлган истиқболли тизма ва навларини
яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш каби ишлар олиб борилмоқда. Институт навлари сўнгги
йилларда Республикамиз пахта экиладиган майдонларининг асосий қисмини эгаллаб келмоқда. С-6524,
С-4727, «Наманган-77», «Омад», С-6541, “Султон” 529.9 минг гектар майдонда, истиқболли С-2610,
«Сурхон-14» С-8284, С-8290, С-8292, С-6771, С-9085, С-6775 навлари 20 минг гектардан ортиқ майдонда
экилган.
Ғўза уруғчилиги ва уруғшунослиги бўйича коллекцион ғўза намуналарининг уруғлик сифатига
эътибор; турли экологик шароитларда ғўзанинг янги навларини барқарорлигини аниқлаш; тезпишар ғўза
навларида уруғлик фондини ошириш мақсадида асосий поянинг юқори ҳосил шохларидан сифатли
уруғлик пахта хом-ашёсини териб олишни илмий асослаб бериш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш;
қишлоқ хўжалик экинлари уруғлик сифатини аниқлаш усулларини янада такомиллаштириш; беда навлари
уруғликларини тезкор кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари амалга
оширилмоқда.
Бугунги кунда, биз - аграр университет талабалари учун ҳар томонлама илм-фан чўққиларига
эришишимиз, ва айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимларимизни оширишимиз асосий вазифа
ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот
институтининг заҳматкаш олимлари олиб бораётган ишлари бизда катта қизиқиш уйғотди. Илмий амалиёт
даврида биз келажакда шу олимлар сингари илмий изланишлар олиб бориб, жонажон Ўзбекистонимизга
хизмат қилишни мақсад қилиб қўйдик. Бунинг учун албатта, олийгоҳда муносиб тарзда ўқиб, ўз
билимларимизни ошириб борамиз ҳамда олдимизга қўйилган юксак мақсадларга эришамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: