94
Қишлоқ хўжалигида барча экинлардан юқори ҳосил етиштиришда ва уларнинг сифат даражасини
кўтаришда навларни тўғри танлаш ҳамда уларга агротехник тадбирларни мос равишда қўллаш барча
омиллар ичида асосий ўринни эгаллайди. Бундай ҳолат дуккакли- дон экинлари соҳасига ҳам таъаллуқли
бўлиб, улар деҳқончиликда дон етиштиришни кўпайтириш, ем-хашак заҳирасини мустаҳкамлаш ҳамда
тупроқ унумдорлигини ошириш борасида катта аҳамиятга эгадир.
Соя ер юзи деҳқончилигида муҳим ўринни эгаллаган мойли, оқсилли дон-дуккакли экиндир.
Донининг таркибида 30-52 % оқсил, 17-27 % мой ва 20 % карбон сувлари мавжуд. Ундан 300 дан ортиқ
турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Соя донидан мой, маргарин, пишлоқ, сут, ун, қандолат
маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва тайёрланади. Соя маҳсулотлари қандли диабетда истеъмол қилишга
тавсия этилади. Ер юзида ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойининг 50% га яқинини соя мойи ташкил
қилади.
Республикамизининг тупроқ-иқлим шароити соя навларини етиштиришга қулай ҳисобланади.
Сояни асосий экин сифатида баҳорда ва кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида етиштириш
мумкин. Бунинг учун соя навларини тўғри танлаш ва уларнинг ривожланиши, ҳосил шаклланиши, юқори
ҳосил ва сифатли дон олишни таъминлайдиган етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш зарур.
Тошкент давлат аграр университети Ўсимликшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари
томонидан бир неча йиллардан буён Соя ўсимлиги бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Республикамизнинг марказий минтақасини суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида соя
навларини экиб уларни ҳосилдорлигига ва уруғ сифатини таъминлайдиган муқобил ясмиқ нави ҳамда
маъдан ўғит меъёрини тадқиқот қилиш мақсадида 2012 йилда ТошДАУнинг кичик тажриба станциясида
илмий тажрибалар олиб борилди.
Тажриба хўжалиги тупроғи қадимдан суғорилиб келинадиган типик бўз тупроқ бўлиб, таркибида
1,0 - 1,3 % чиринди, 0,089 % - 0,102 атрофида азот, 0,141 - 0,184 % га якин фосфор ва 1,70 - 1,80% калий
мавжуд. Бу эса ўсимлик ўсув даврида фойдаланадиган озука унсурларининг етарли эмаслигидан далолат
бериб турибди. Бундан ташқари бу тупроқлар сув ўтказувчанлиги, юмшатишнинг мураккаблиги билан
фарқ килади. Суғоришдан ва бўлиб ўтган ёғингарчиликдан кейин қатқалоқ ҳосил бўлади. Ер ости сувлари
3 м дан чуқуроқ қатламда жойлашган. Маъдан ва органик ўғитлар қўлланилса дала экинларидан юкори
ҳосил етиштириш мумкин.
Тажрибалар дала ва лаборатория шароитида бажарилди. Тадқиқотларда кузатиш, ҳисоблаш ва
таҳлиллар қабул қилинган услубиятлар бўйича амалга оширилди.
Тажрибада соянинг 3 та нави эртапишар Орзу, ўртакечпишар Ўзбекистон-2 ва кечпишар
Ўзбекистон-6 навлари 5 хил ўғит меъёрида экилди ( 1- ўғитсиз; 2- Р50; 3- Р50К50; 4-Р100К50; 5-
Р150К100).
Тажриба дала усулида 4 та такрорланишда олиб борилди. Дала тажрибасининг агротехникаси
хўжаликнинг табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилди.
Такрорий экилган соя навларининг ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари анча фарқ қилди.
Агротехник тадбирлар ўсимликни ўсишига маълум таъсир қилди. Тажрибамизда озиқа билан
таъминланганига боғлиқ бўлди. Ўғит меъёри юқори бўлганда соя ўсимлиги кўринишларда поя баландлиги
64,0-78,0 см га етди. Ўғит эвазига сояни эртапишар Орзу нави 11,0 см га, ўртакечпишар Ўзбекистон-2
нави 10,5 см га, кечпишар Ўзбекистон-6 нави 8,0 см га назоратга нисбатан юқори бўлди. Кўкат ҳосилини
миқдорига пояни ўсиши бевосита таъсир қилади. Соянинг эртапишар Орзу нави 69-71 кунда пишиб
етилди. Ўртапишар Ўзбекистон-2 нави эса 86-88 кунда пишди. Кечпишар Ўзбекистон-6 нави пишиб
етилмади. Бу кўрсаткичларга маъдан ўғитларнинг таъсири сезиларли даражада таъсир қилмади. Ўсув
даврининг фарқи 2 кунга тенг бўлди, бу фарқни аҳамияти йўқ деб ҳулоса қилиш мумкин.
Тажрибадан олинадиган асосий натижа - бу ўсимликдан олинадига ҳосил ҳисобланади.
Бизнинг тажрибамиздан олинган ҳосил қуйидагича бўлди. Етиштириш шароитига қараб соянинг
эрта пишар Орзу навида дон ҳосили 12,4 ц. дан 19,8 ц. гача, Ўзбекистон-2 навида эса дон ҳосили 13,0 ц.
дан 23,1 ц. гача бўлди.
Бунда маъдан ўғитлар таъсирини яққол кўриш мумкин. Маъдан ўғит меъёри Р150 К100 бўлган
кўринишда ҳосил Орзу навида назоратга нисбатан 7,4 ц. га, Ўзбекистон- 2 навида эса 10,1 ц. га ошди.
Кечпишар Ўзбекистон-6 навида дон ҳосили етилмади, фақатгина 226,5- 317,5 ц. га кўкат ҳосили олинди.
Маъдан ўғитларни таъсиридон ҳосилидан ташқари яна сифатида ҳам кузатилди. Олинган янги
ҳосилдан уруғ лаборатория шароитида экиб сифати аниқланди. Ҳамма такрорланишларда ўғит эвазига
уруғнинг унувчанлик даражаси 9-18 % юқори бўлди.
Республикамизнинг суғориладиган шароитида кузги дон экинларидан кейин такрорий экилган соя
навларининг ҳосилдорлигига ва уруғининг сифатига маъдан ўғитларнинг ижобий таъсири кузатилди.
Маъдан ўғитлар меъёри Р
150
К
100
бўлганда такрорий экилган соя навларидан юқори сифатли уруғ
етиштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: