95
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2012-йилда республикани ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013-йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор
вазифалари”га бағишланган мажлиси тўғрисида
” ги мажлиси маълумотлари, Тошкент,
Ўзбекистон, 2013 йил 18 январ.
2. Атабаева Х.Н. Соя экинини етиштириш бўйича тавсиянома. Т., ҚСХВ, 2003, 8 б.
3. Анарбаев И., Саттаров М. Соя-сердаромад экин. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, 2012,
№5, 11 б.
4.
http://www.ntpo.com
(patentc harvest Способы возделывания сои на зерно
на орошаемых землях)
5. Соя: технология выращивания, вредители и сорта -//http.urozhana-gryadka narod.ru.
НАВ НАМУНАЛАРНИНГ НАВ ЯРАТИШ БОСҚИЧЛАРИДАГИ БИОМЕТРИК
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Қаландаров Б.И., Хайитов М.Й., Сайдахмедова М.Э., Саттаров М.А., Мелиев С.
Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институти
Мамлакатимизда йил сайин қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб,
аҳолини мўл-кўл озиқ-овқат махсулотлари билан етарли даражада таъминлаш иқтисодиётимизнинг муҳим
масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу масалаларни амалга ошириш учун муайян шароитда дехқончилик
талабларига мос келадиган серҳосил, дон сифати аъло навлар яратишга катта аҳамият қаратиш талаб
этилади. Шу вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институти Нав яратиш ва
физиология бўлими илмий ходимлари тасдиқланган давлат дастурлари доирасида бир қатор ишлар амалга
оширмоқдалар. Шолининг бир нечта нав ва намуналари нав яратиш жараёнининг босқичларида тадқиқ
қилиниб келинмоқда.
2012 йилда нав яратиш жараёнидаги тадқиқотлар бўйича тажрибалар дала шароитида, яъни
коллекция кўчатзори, намуналарни дурагайлаш, бошланғич манбалар кўчатзори, назорат кўчатзори, нав
танлов синови кўчатзори босқичларида амалга оширилди.
Назорат синови кўчатзорида 30та (эрта, ўрта, кечпишар) нав намуналар; нав танлов кўчатзорида
эса 15та (эрта, ўрта, кечпишар) нав-намуналар уруғлари 12 май муддатда 200 кг/га меъёрда экиб
ўрганилди. Барча пайкаллар N
150
P
120
K
120
меъёрда минерал моддалар билан озиқлантирилди. Пайкаллар
майдони 50 м
2
, ҳисобли майдон 36 м
2
4 қайтариқда. Жойлаштириш усули системали бир ярусли.
Вегетация даврида барча пайкалларда фенологик кузатувлар олиб борилди. Вегетация даври
охирида модел боғламлар олиниб лаборатория шароитида биометрик тахлилдан ўтказилди (1,2,3,4-
жадваллар).
Рўвак донадорлиги, рўвак оғирлиги ва 1000 дона дон массаси бўйича нав танлов синови
кўчатзорининг эртапишар 6-09, 205-01, 1142-93 намуналари; ўртапишар 21-00, 28-95, Тантана намуналари;
кечпишар 47-09, Тарона намуналари андоза Нукус-2, Авангард ва УзРОС 7-13 навларига нисбатан
устунлиги кузатилди.
Назорат синови кўчатзоридаги эртапишар 216-09, 242-00; ўртапишар 229-01, 94-06; кечпишар 123-
06, 208-09 намуналари рўвак оғирлиги ва донадорлиги, 1000 дона дон вазни бўйича назорат навига
нисбатан юқори натижа берди.
Назорат синови кўчатзоридаги эртапишар 216-09, 242-00 намуналари андоза Нукус-2 навига
нисбатан 3,1 ва 5,3 ц/га; ўртапишар 229-01,94-06 намуналари мос ҳолда андоза навига нисбатан 2,1 ва 1,7
ц/га; кечпишар 123-06, 208-09 намуналари мос ҳолда андоза УзРОС 7-13 навига нисбатан 2,0 ва 1,7 ц/га
ҳосилдорлиги кўп бўлди. Юқори ҳосилга эга бўлган ушбу намуналар пишиш даврларига мос ҳолда нав
танлов синовига тадқиқотларни давом эттириш учун ўтказилди.
Нав танлов синови кўчатзоридаги 6-09, 205-01, 1142-93 намуналари андозага нисбатан 1,3-2,6 ц/га;
ўртапишар 21-00, 28-95, Тантана намуналари андоза навига нисбатан 1,4-4,0 ц/га; кечпишар 47-09 ва
Тарона намуналари андоза навига нисбатан 2,1-4,5 ц/га юқори ҳосил берди.