Назорат саволлари.
1.Автомобил йўлларини лойиха-қидирув ишлари жараёнида, қурилиш материалларни аниқлашда неча хил усуллардан фойдаланилади.
2.Геофизик усулубда қандай текширувлар ўтказилади.
3.Доимий музликлардаги тупроқлар таркиби қандай аниқланади.
4.Қандай шароитларда бурғилаш ишларини хажмини ва мухандислик геологик текширувлар нархини камйтиришга эришилади.
5.Геофизик маълумотларга қандай эришилади.
6.Қаршилик услубида қандай ишлар бажарилади.
7.Ер қобиғи қатламларини қаршилик усулида текширишда қандай усуллардан фойдаланилади.
10-Маъруза. (2-соат).Йўл қурилиш материаллари карерларини қидириш.Далада бажариладиган тупроқ-грунт ва геологик текширувлар.
Режа:
1.Йўл қурилиш материаллари карерларини қидириш.
2.Далада бажариладиган тупроқ-грунт ва геологик текширувлар.
Йўл қурилишида жуда кўп миқдорда тош материаллари ва қумлар талаб этилади. Қурилаётган йўл бўйлаб атрофдаги унумдор ерларни ва шудгорланган ерларни сақлаб қолиш мақсадида, йўлни ер пойни қуриш учун фойдалнишга яроқли бўлган қурилиш материаллари карьерини қидириб топиш талаб этилади.
Республикамиз бўйича тош ва шағал матеиралларни жойлашуви хар хил тақсимланган. Шунинг учун хам автомобил йўўларини дала қидирув ишларини бажариш даврида махаллий жойлардаги карьерлани топиш мухим ахамиятга эга. Йўл бўйи бўйлаб топилган карерлардан ва йўл қурилишида фойдаланиши мумкин бўлган саноат ишлаб чиқариш корхоналари махсулотларидан фойдаланиб,узоқ масофадан ташиб келтириладиган қурилиш материалларидан фойдаланилмаслик, ўз навбатида қурилаётган йўлни қурилиш нархини анчагина камайтириш имкониятини яратади.
Шуни такидлаш кераки махаллий жойлардан мустахкамлиги кам бўлган тошли материалларни топишга эътибор қаратиб,уларни йўл қурилишида цемент билан ёки бошқа органик боғловчилар билан , хар хил турдаги шлаклар, иссиқлик электростанцияларида ишлатилгандан кейинги золлар ва бошқа материаллар билан ишлов берилиб,йўл қопламаси ва ер пойини қурилишига яроқли бўлганда фойдаланиш мумкин.
Қурилиш материалларини топилмалар жойини топишдан олдин, уша жойларни геологик ва топографик хариталарини ўрганишдан бошланади. Қумни топилма жойларини текшириш ишлари трасса томон 10 км кенгликда,тош ва шшағаллар 40 км ва ундн катта кенгликда олиб борилади.
Ўзоқ муддатга ажратилган топилмалар (месторожденях) жойида, қидирув ишлари олиб борилиб, ер қобиғи ва тупроқ қатламларини қалинлиги материаллар сифати аниқланади. Бунинг учун бир нечта жойлардан ер ковланади.Топилган материаллардан наъмуналар (взяти проб) олиш учун 1 метр чуқурликда 2-3 жойдан шурфлар очилиб, чуқирликга жойлаштирилади. Топилма топилган жойлари майда деталларгача разведка қилиниб, урганиб чиқилиб ишланади. Топилма жойи майдонига квадрат бўйича ишланган сеткалар 200-300 метр масофада жойлаштирилади. релефи оғир бўлган жойларда 50 метргача қисқартирилади. Шунинг билан бир вақтда сетка нуқталарига боғлаш учун топографик (топографическую съемку) съемка қилинади. (23.12 расм)
Тош карьерига ишлов беришда тош тури (породу камня) хисобга олинади. Бир хил турдаги чиққан материаллар қобиқ қатлами қуввати ва қатлам қалинлиги аниқланади.Охакли тошлар топилмаси жойида тошлар бир хил бўлмалиги билан ажралиб туарди, ишлов бериш орасидаги масофа 100 метр кўп бўлмаслиги керак. Материалар захираси қўйидаги формула бўйича хисоблана ди.
V = hсрS, (23.8)
Бу ерда S-Топилма (месторождение) участкасининг майдони,(которую целесообразно исползовать для разработки; определится наиболее выгодным соотношением толщины слоя вскрытия и разрабатываемого материала); hср-материални ўртача қалинлиги (определяемая как среднее арфиметическое из всех выработок на площади).
Do'stlaringiz bilan baham: |