9. Газларни нотекис истеъмолини режалаштириш
Режа:
1. Йил давомида ва мавсумий газнииг сарфланиш тартиби.
2. Сарфланаётган газ миқдорини аниқлаш формулалари
Ойлар бўйича йил давомида ва мавсумий газнииг сарфланиш тартиби. Истеъмолчиларга сарфланаётган газнинг йиллик сарфланиш графигини тузишнинг аҳамияти шаҳар газ таъминоти тармоқларида жуда катта. Йиллик газ сарфи графигининг тузилиш, газ қазиб чиқаришни режалаштириш ва газ сарфининг нотекис тақсимланишини таъминлаш учун асос бўла олади. Газ сарфи нотекис тақсимланишини таъминлаш, газ таъминоти тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлайди ва газ таъминоти системаларининг иқтисодий тежамкорлиги ошиб боради. Йиллик газ сарфи графигини тузиш, газ таъминоти системаларидан тўғри фойдаланиш учун ҳам аҳамияти жуда каттадир. Ойлар бўйича газ сарфи миқдорини билиш, истеъмолчилар учун керакли бўлган газ сарфи микдорини бошқаришни осонлаштиради ва газ тармоқларини таъмирлаш ва қайта таъмирлаш ишларини режа асосида бажарилишини амалга ошириш мумкин.
Истеъмолчиларга сарфланаётган газнинг йиллик графигини тузишда 9.1-тасвирда келтирилган газ сарфининг йиллик графиги профессор А.А.Ионин ва унинг шогирдлари томонидан тузилган ва ўрганилиб чиқилган газ сарфининг йиллик графигининг билишнинг ахамияти каттадир.
Тасвирдан кўриниб турибдики, турли хил истеъмолчиларга газнинг сарфланиш тартиби турличадир. Йил давомида истеъмолчиларга иситиш учун сарфланаётган газ миқдори мавсумий характерга эгадир. Яъни, лойиҳаланаётган шаҳар (худудлар)нинг ташқи ҳароратига боғлиқ. Қиш пайтида ҳавонинг ташқи ҳарорати паст бўлганда газ сарфи энг юқори максимал қийматга, эга бўлса, ёз ойларида эса, газ сарфи биноларни иситишга умуман сарфланмайди.
Коммунал-маиший истеъмолчиларга сарфланаётган газ сарфи миқдори ҳам биноларни иситиш ва ҳаво алмаштиришдек бўлмасада мавсумий характерга эгадир. Аммо бу турдаги истеъмолчиларга сарфланаётган газ сарфи миқдори, умумий йил давомида сарфланаётган жами газ миқдорига нисбатан жуда кам миқдорни ташкил этади. Шунинг учун ҳам умумий йил давомида газ сарфининг нотекис тақсимланишига жуда кам таъсир этади.
Газ сарфининг текис таксимланиши хом ашё сифатида қайта ишлов бериш учун фойдаланилаётган заводларга кузатилади. Саноат печларида ҳам газ сарфининг бир оз бўлсада нотекис тақсимланиши мавжуд. Саноат корхоналари қозон курилмаларида, технологик жараён учун буғ ишлаб чиқаришда ҳам газ сарфининг нотекис тақсимланиши кам миқдорда бўлсада кузатилади.
Қозон қурилмаларига сарфланаётган газнинг умумий миқдорининг учдан икки қисми технологик жараёнларга, буғ ишлаб чиқариш учун, бир қисми эса биноларни иситиш ва ҳаво алмаштириш тармоқларига сарфланади. Саноатга сарфланаётган газ миқдорининг қарийиб 35% саноат печларига, қолган 65% эса қозон қурилмалари ва электр станцияларига сарфланади.
Газ сарфининг йиллик тасвирида (9.1-расм) газ сақлагич омборларга газнинг берилиши ва ундан қайтариб олиниши, бундан ташқари электр станцияларга йиллик графигини тўлдириш учун берилаётган мавсумий газ сарфи миқдори кўрсатилган. Тасвирдан кўриниб турибдики турли хил истемолчиларга сарфланаётган газнинг миқдори турлича бўлиб бир-биридан мутлоқ фарқ қилади.
Шунинг учун хам газ сарфининг нотекис тақсимланиш тасвири умумий йил даъвомида нотекис сарфланаётган истеъмолчиларнинг ҳиссасига боғлиқ.
Газ сарфининг энг катта фарқли нотекис тақсимланиши кузатилади, қочонки шаҳарда умумий сарфланаётган газнинг асосий қисми биноларни иситиш ва ҳаво алмаштиришга, аҳоли турмуши учун сарфланаётган бўлса, агарда технологик истеъмолчиларнинг миқдори кўп бўлганда газ сарфининг йиллик тасвири нисбатан текис тақсимланишга эга бўлади. Маиший хизмат кўрсатувчи корхоналарга газнинг сарфланишига иқлим шароитининг тасири каттадир. Ҳароратнинг пасайиши билан газ сарфи миқдори ошиб боради. Бунга сабаб қиш ойларида сув тармоқларида сувнинг ҳарорати пасаяди, сувни иситиш учун катта миқдорда иссиқлик талаб этилади.
Бундан ташқари қиш фаслида одамларнинг иссиқ овқатга талаби ҳам ошиб боради, ёз пайтида эса кўпроқ йирик шаҳарларда одамларнинг меҳнат таътили кўпроқ бўлганлиги сабабли аҳоли сони нисбатан камайиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли турмуши учун ёз ойларига нисбатан олинганда август, сентябр ойларида шаҳарларда бир оз газ сарфининг кўпайиши сезилади. Бунга сабаб одамларнинг уй шароитида консерва маҳсулотларнинг тайёрлашидир. Ойлар бўйича йил даъвомида аҳоли турмуши, коммунал-маиший корхоналар, ошхоналарга, нон ишлаб чиқарувчи корхоналар, ҳаммомларга газ сарфининг миқдори фоиз ҳисобида 9.1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |