Йил давомида ойлар буйича сарфланаётган газнинг миқдори фоиз ҳисобида.
9.1.-жадвал
Истеъмолчилар
|
O й л а р
|
1
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
VI
|
VII
|
VIII
|
IX
|
X
|
XI
|
XII
|
Жами
|
Турар жой бинолари. xoнадонларга
|
10.3
|
9,6
|
10
|
9.3
|
8.6
|
7
|
5
|
5,2
|
7
|
8,7
|
9,4
|
9.9
|
100
|
Комунал-маиший хизмат кўрстувчи корхоналар
|
10.6
|
9,6
|
9,8
|
9,2
|
9
|
7,8
|
4.6
|
4,8
|
7,9
|
8,8
|
8,9
|
9,6
|
100
|
Ошхоналар вa pecторанлар
|
9,5
|
8.6
|
9,5
|
8,6
|
8.2
|
7.7
|
6.8
|
6.8
|
7,7
|
8,5
|
8.6
|
9,5
|
100
|
Нон заводлари ва нон пиширувчи корхоналар
|
10,2
|
8.7
|
9,8
|
8.7
|
7.6
|
7.2
|
6,4
|
6.6
|
7,1
|
8,5
|
8.8
|
10.4
|
100
|
Ҳаммомларга
|
11,5
|
10,4
|
10
|
9,2
|
6.6
|
6.1
|
5.4
|
4.9
|
6.1
|
8,2
|
9.6
|
12
|
100
|
Кир ювиш корхоналари ва кийим тозаловчи камерераларга
|
9,4
|
8.5
|
8,9
|
8.5
|
7.4
|
8
|
7.5
|
7,5
|
8,3
|
8,5
|
8.2
|
9,3
|
100
|
Биноларни иситиш ва ҳаво алмаштириш тармоқларига сарфланаётган газнинг тартиби ҳудудларнинг иқлим шароитига боғлиқдир. Биноларни иситиш учун сарфланаётган газ миқдори ташқи ҳароратга қараб қуйидаги формула орқали аникданади.
Q=c(tH-tT)n
Бу ерда Q-ташқи ҳароратнинг n-вақт туриши даъвомида биноларни иситиш ва ҳаво алмаштириш учун сарфланаётган газ микдори; С-ўзгармас қиймат; tH-ички ҳарорат; tТ-ташқи ҳарорат, ўртача n-вақт давомида n-ташқи ҳарорат (tT)нинг туриши вақтидаги соатлар ёки сутка сони;
Бино ички ҳарорати ўзгармайди 18-20°С деб қабул қилинади.
Ташқи ҳароратнинг ўртача қиймати қурилиш меъёри ва қоидалари (ҚМ ва Қ)дан қабул қилинади. Ой давомида сарфланаётган газ фоиз ҳисобида қуйидаги формула орқали ҳисобланади.
Q=с(tи-tТ)n
Бу ерда; Q-ташқи хароратнинг n-вақт туриши даъвомида биноларни иситиш ва ҳаво алмаштириш учун сарфланаётган газ миқдори; С-ўзгармас қиймат; tи-ички ҳарорат; tТ-ташқи ҳарорат, ўртача n-вақт давомида n-ташқи ҳарорат (tТ)нинг туриши вақтидаги соатлар ёки сутка сони;
Мавсумий (ойлар) бўйича сарфланаётган газнинг нотекис сарфланиш қиймати ой қуйидаги нисбатликдан яъни, ҳисобланаётган ой давомидаги газ миқдорининг, йил давомидаги ўртача ойлик миқдорга нисбати орқали ҳисобланади.
Бироқ бундай усулда ҳисобланиш бир оз бўлсада аниқроқ эмас, бунга сабаб ойлардаги кунлар сони бир хил эмас, яъни 28-31 кунгача ўзгариб туради. Аниқроқ ҳисоблаш учун, ҳисобланаётган ой учун йил давомидаги ўртача суткалик миқдорга нисбати олинади. Бундай ҳолда ойлардаги жами кунлар сони ҳисобга олинади.
Мисол учун аҳоли эҳтиёжи учун сарфланаётган газнинг ойлик нотекис сарфланувчи қийматини 9.2.-жадвалдан фойдаланиб қўйидагича ҳисоблашимиз мумкин:
К1ой= январ ойи учун
K"ой= феврал ойи учун
КIVой= апрел ойи учун
КVIIIой= август ойи учун
Юқоридаги ҳисоблардан кўриниб турибдики, аҳоли эҳтиёжи учун хонадонларда сарфланаётган газнинг нотекис сарфланиш киймати феврал ва август ойларига тўғри келади. Бу қийматлардан кўриниб турибдики, ёз ойларида қиш ойларига нисбатан газ сарфи миқдори икки маротабадан ортиқ камайиб кетади.
Сутка давомида соатлар бўйича истеъмолчиларга газнинг сарфланиш тартиби. Шаҳар газ тармоқтлари максимал соатбай газ ўтказувчанлик қувватга мўлжалланади. Максимал соатбай миқдорини аниқлаш учун, соатлар бўйича газ сарфининг ўзгариб туриши ҳақида етарлича ишончли маълумотлар бўлгандагина аниқлаш мумкин. Суткалик газ сарфининг тартибини билиш, газ тармоқлари ва газ курилмаларидан тўғри фойдаланиш ва суткалик газ сарфининг нотекис тақсимланишни таъминлаш учун керакли бўлган йиғма сиғимни ҳисоблаш учун ҳам керак. Шаҳар газ истеъмолчиларининг ҳар бир турида соатбай газ сарфланишнинг нотекислиги кузатилади. Энг катта газ сарфининг нотекис тақсимланиши, аҳоли турмуши, маиший ва коммунал истеъмолчиларда бўлади. Биноларни иситувчи ва ҳаво алмаштирувчи йирик қурилмаларда газ сарфи сутка давомида қарийиб бир хилда тақсимланади. Майда иситувчи курилмаларда доимий ишловчи иситувчи печларда сутка давомида газ сарфи нотекис сарфланади. Саноат корхоналарида газ сарфининг тартиби асосан уларнинг иш сменасига боғлиқ. Корхоналар уч сменада ишлаганда газ сарфи деярлик бир хилда бўлади. Газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг сони ошиб борган сари газ сарфининг соатбай нотекис таксимланиши камайиб боради. Турар жой биноларида, хонадонларда суткалик газ сарфининг тартиби, аҳолининг турмуш тарзига, ҳафта кунларига, иш куни дам олиш, байрам олди кунларига ва газлаштирилган хонадонлар сонига боғлиқ.
Суткалик истеъмолчиларга сарфланаётган газнинг тартиби эрталабки ва кечки юқори сарфланиш билан характерланади. Эртатабки истеъмол соат 8-11 оралиғига, кечки истеъмол эса соат 18-21 оралиққа тўғри келади. Ҳафта давомидаги оддий иш кунларида газнинг суткалик тартиби деярлик ўхшаш бўлиб, дам олиш, байрамолди кунлар мутлоқ фарқ қилади.
Газнинг нотекис тақсимланиш қиймати соатбай газ сарфланиш миқдорининг, ўртача сутка давомидаги соатбай миқдорга нисбати орқали аниқланади.
Истеъмолчиларга сутка давомида соатбай газ сарфининг нотекис тақсимланиши максимал қиймати шаҳар ёки қўрғонлардаги хонадонларда газ таъминотининг ҳажмига ва газ жиҳозларининг характерига қараб қуйидагига тенг бўлади, яъни: Кмак соат.сут=1,6÷2,2;
Коммунал-маиший ва маоаний хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар учун эса бу қиймат Кмак соат.сут=2,62.
Сутка давомида соатлар бўйича газнинг энг фарқли нотекис тақсимланиши қуйидагича:
Ҳаммомларда - Кмак соат.сут=1,65;
Кир ювиш корхоналарида - Кмак соат.сут=2,25;
Иситувчи печларда - Кмак соат.сут=2,4;
Do'stlaringiz bilan baham: |