Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети


Ер остидан ётқизилган газ қувурлари



Download 1,49 Mb.
bet17/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

Ер остидан ётқизилган газ қувурлари: Ер остидан ётқизилган газ қувурларнинг чуқурлиги, истеъмолчиларга етказиб берилаётган газнинг таркибига, иқлим шароитига, динамик юк қийматларига боғлиқдир. Ер остида ётқизилган газ қувурлари ёпиқ иншоот ҳисобланади, шунинг учун ҳам ётқизилишдан олдин қувурларининг пайвандланиш иш сифати, арматураларнинг ўрнатилганлиги текшириб кўрилади. Юқори босимли газ қувурлари шаҳар газтаъминотидааҳоли сийрак жойлашган ва турли хил ер ости коммуникация тармокдари кам бўлган жойлардан ўтказилиши тавсия этилади. Газ қувури билан иншоотлар ва коммуникапия тармоқдари орасидағи масофалар 6.2-жадвалда келтирилган. Бир неча газ қувурларини битта траншеяда ётқизилишига рухсат этилади. Улар оралиғидаги масофалар, пайвандлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун етарлича бўлиши керак. Турли хил босимдаги ер ости газ қувурларида улар оралиғидаги масофалар 0,2метрдан кам бўлмаслиги керакдир. Газ қувурларига ўрнатилган арматуралар, бошқа коммуникациялар ва иншоотлардан оралиқ масофаси 2метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Газ қувурларининг ётқизилиш чуқурлиги газ кувурининг устки қисмидан ер устигача 0,8метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Ер ости газ қувурларининг қулай томонларидан бири нисбатан бир хил ҳароратли режим ҳосил қилинади.
Ер устидан ётқизилган газ қувурлари: Ер устидан ётқизилувчи газ қувурлар, бино ташқи девор бўйича алоҳида калонналар ва эстакадалар ёрдамида ўтказилади. Газ билан таъминланувчи турар жой бинолари ва умумжамоа бинолари деворлари бўйлаб ётқизилишга газнинг босими 0,3МПа бўлган газ қувурларига рухсат этилади. Юқори босимли газнинг босими 0,6МПагача бўлганда газ тармоқларининг ётқизилиши ёпиқ деворлар орқали, ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар биноларининг юқори қаватлари деворлари бўйлаб ўтказилади.
Бино ички газ қувурларининг жойланиши:Бино ички газ қувурлари учун пўлатдан тайёрланган, қалинлиги 2 ммдан кам бўлмаган, диаметри 15-50ммгача бўлган қувурларидан фойдаланилади. Бино ичида газ қувурлари очиқ кўринишда бино деворлари бўйлаб ётқизилади. Вақтинча қурилиб фойдаланишга топширган бинолар ички деворлари бўйлаб қувурларининг диаметри 40ммгача бўлганлари деворларга ҳомутлар ва қувурларни тутуб турувчи илгак қозиқлар ёрдамида ёки дюбел михлар ёрдамида маҳкамланади. Газ қувурларининг диаметри 40ммдан катта бўлса, бино деворларига (кронштейн) илгаклар ёки осма боғланмалар ёрдамида маҳкамланади. Бино ички газ қувурлари ўрнатилишида ҳар 2-3метр узунликда ва газ қувурларининг қайрилиш жойида беркитгич газ кранлари ўрнатилган жойларда ва албатта ускуналарга газ қувурлари туширилган жойларда қувурлар маҳкамланган бўлиши шарт. Газ қувурларинингзанглаш таъсирида емирилишдан сақлаш учун бино қаватлари орасидан газ қувурлари ўтишида металдан тайёрланган ғилоф (футляр)лар ўрнатилади.
Бино ички газ қувурларининг боғланиши фақат пайвандлаш ёрдамида амалга оширилади. Резба ёрдамида боғланишлар, бошқарув кранлари ўрнатилган жойларда, газ ускуналарининг қувурлари билан боғланишда амалга оширилади. Бино ички газ тармоқпарида газ қувурларининг ётқизилиши баланлиги бўйича 60-70см кам ва 2 метрдан баланд бўлмаслиги тавсия этилади. Газ қувуридан бино (потолок) тепасига бўлган оралиқ масофаси 10см кам бўлмаслиги керак. Газ қувурларининг устунлари тик кўринишда бўлиши, ҳар бир метр баландликда вертикал ўқ йўналишидаги фарқ 2ммдан ошмаслиги керак. Бино ички газ қувурлари пайвандланиш жараёнларида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак.
а) агарда газ қувурининг диаметри 40ммдан ошмаса, қувурларни газ пайвандланувчи ускуналар ёрдамида кесишга рухсат берилмайди. Бундай ҳолда қувурлар, қувур кесувчи асбоб ёрдамида ёки қувур кесувчи станокда бажарилади.
б) газ қувурининг диаметри 40ммгача бўлганда, уларга боғланадиган қувурлар боғланишдан олдин, махсус ускунага тешилиши ва пайвандланиши керакдир. Тешикнинг диаметри, боғланиш керак бўлган қувурнинг ички диаметридан кичик бўлмаслиги керакдир. Бу жараёнда газ ёнганида кесилувчи асбобдан фойдаланиш тавсия этилмайди.
в) қувурда чиқарилган бурама резба тўғри ва тоза бўлиши талаб этилади.
Бино ички газ қувурларида жойланишида қиялик бурчаги бўлиши шарт эмас. Газ қувурларининг ваннахоналарида, хожатхоналаридан, турар жой хоналари ичидан ётқизилишга рухсат этилмайди. Агарда эски типдаги беш қаватгача бўлган биноларда марказлашган иссиқсув таъминоти бўлмаганда, газ қувурларини ваннахоналарда ёткизилиши лозим бўлганда, резбали боғланиш бўлмаслиги керак, пайваноланиш орқали боғланишлар сони имкон дажарасида кам бўлиши керак. Бино ички газ қувурларида резбади боғланишдаги пробкалар қўйиш қатъиян ман этилади.
Ташқи бино деворлари орқали ётқизилган деворлар, биноларнинг ташқи кўринишига таъсир этмаслиги керак. Ер усти газ қувурларининг баландлиги, уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун қулай бўлиши керак. Ер усти газ қувурлари хаводан ўтувчи электр тармоқларидан паст бўлиши ва электр тармоқларининг газ қувури устига тушишдан ҳимояланган бўлиши керак.
Ер усти газ қувурларини лойиҳалашда ҳароратнинг ўзгариши таъсирида қувурларнинг ҳарорат кенгайишини таъминловчи (ўз-ўзини таъминловчи) турли хил компенсаторлардан фойдаланилади. Сальникли компенсаторларни газ қувурларига ўрнатиш мумкин эмас.
Газ қувурларини ер устидан ўтказишда уларни кўтариб турувчи таянч устунлар оралиғидаги масофалар, қувурнинг ўз оғирлигига, қувурдан ўтаётган газнинг оғирлигига ва қувурдаги ички газ босимининг таъсири, шамолнинг босими, ҳарорат таъсири ва ҳ.к.га боғлиқдир.
Газ қувурларининг ер устидан ётқизилишини бир қатор устунликларга эга:

  • ер қазиш ишларининг бўлмаслиги;

  • ер қувурларининг электромеханик занглашлардан холислиги;

  • қурилиш пайвандлаш ишларининг нисбатан кам харажатлиги;

  • пайвандлаш ва ер.қазиш ишларининг бир-бирига боғлик эмаслилиги;

  • авария ҳолати бўлганда уларни тузатиш тезкорликда бажарилиши ва ҳ.к.

Ер усти газ қувурларининг ётқизилиши қуйидаги камчиликларга эга:

  • биноларнинг ташқи меъморий кўринишига таъсир этиш;

  • иқлим шароити совуқ бўлган ҳудудларда қувурларининг бино деворлари бўйлаб ўтишидаги қийинлилиги;

  • турли хил йирик ўлчамли машина ва механизмлар ҳаракатланиши таъсирида авария сонининг кўп бўлиши.

Ўзбскистон Рсспубликаси иқлим шароитида шаҳар, қишлоқ ва аҳоли пунктларини газ билан таъминлаш лойиҳаларини тузишда паст ва ўртача босимли газ қувурларининг асосий қисми ер устидан ўтказилади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish