Илмий кадрлар тайёрлаш. Узоқ ўтмишдаёқ ўзбек халқнинг илгор мўтафаккирлари олиб борган тадқиқотлари, уларнинг амалга оширган кашфиётлари, жаҳон, умуминсоният фани ва маданиятнинг олтин хазинасини ташкил этади. Билимлар хазинасини очган буюк аждодларимизнинг номлари бутун дунёда машхур. Бўлар буюк математик ва астрономлар ал-Хоразмий, ал-Фаргоний, Жавхарий, Марвазий, Улуғбек; комусий олимлар Беруний, Ибн Сино ва бошқа кўпгина улуғ зотлардир.
Олимларимиз энг яхши анoаналарни ўзлаштириб, тарихий меросимизни чуқур ўрганиб буюк аждодларининг ишларини муносиб давом эттиришмоқдалар. Илмий кадрларнинг мухим фазилати ҳамма вақт билимга, илғор илмий тафаккурнинг олдинги марраларида бўлишга интилишдан иборат. Улар янги, кам ўрганилган, долзарб муаммоларни тадқиқ қилишга дадил киришиб, уз меҳнатлари билан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, инновация салохиятини мустаҳкамлашга сезиларли хисса қўшмоқдалар
Ўзбекистон инновацион ривожланиш турининг ҳозирги замон моделига ўтиш учун ҳамма зарур шароитларга эга. Бу моделp вужудга келтирилган илмий-техникавий салохиятдан кенг ва самарали фойдаланишга фундаментал ва амалий фаннинг ютуқларини, чуқур илм талаб қиладиган технологияларни амалиётга кенг жорий этишга, юқори малакали, иқтидорли илмий кадрлар сонини кўпайтиришга асосланади. Бу - мамлакатимиз жаҳондаги саноати ва иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторига кириб боришининг шарти ва мустахкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.
Фан соҳасида 46 мингга якин киши банд бўлиб, шулардан 2,8 минги фан доктори ва тахминан 16,1 минги фан номзодидир.
Биринчи марта Ўзбекистон Республиканинг Олий аттестация комиссияси тўзилди. Унинг вазифаси ёш илмий кадрлар тайёрлашдир. Айни вақтда фаннинг 20 тармоғи бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрланмоқда.
Республикада қарийб 4 минг аспирант бўлиб, улардан 69 фоизи олий таoлим тизимида ва 31 фоизи илмий-тадқиқот институтларида таoлим олмоқда. Жами илмий ва илмий-педагог кадрларнинг 8 фоизини фан докторлари ва 37 фоизини фан номзодлари ташкил этади.
“Таoлим тўғрисида” ги Қонунга мувофиқ магистратура босқичи олий таoлим тизимида олий таoлим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлайди.
Олий ўқув юртдан кейинги таoлим жамиятнинг олий малакали илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
Олий ўқув юртидан кейинги таoлимни олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адoюнктура, докторантура, мустакил тадқиқотчилик) олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |