Синов ва мустакил ишлаш учун саволлар
10.1. Нима учун илмий кадрларни тайёрлаш керак?
10.2. Илмий-тадкикот ишларига кандай умумий талаблар куйилади?
10.3. Республиканинг илмий-тадкикот мажмуи нималардан иборат?
10.4. Илмий кадрлар тайёрлайдиган тармокларни таoрифлаб беринг?
10.5. Фундаментал ва тадбикий тадкикотлар, шунингдек уларнинг таркибий қисмлари тугрисида кандай тушунчага эгасиз?
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тугрисида кандай тушунчага эгасиз ва унда илмий кадрлар тайёрлаш тугрисида нималар дейилган?
Фаннинг жамият тараққиётида ва янги техника яратишдаги роли нималардан иборат ?
Илмий-тадкикот ишлар кандай таснифланади ?
Фан билан ишлаб чиқаришнинг узаро богликлигини тушунтириб беринг
Узбекистонда кандай илмий даражалар ва илмий унвонлар бор ?
11-МАРУЗА
Мавзу: Илмий-тадкикот ишларини режалаштириш
( 2 соат )
Маoруза режаси:
11.1. Назарий-тадкикот асослари.
11.2. Экспериментал тадкикотлар асослари ва асбоблари.
11.3. Тадкикот натижаларини жамлаш, урганиш ва анализ қилиш.
Ишлаб чиқаришга жорий этиш.
Муаммоли савол
Назарий ва экспрементал тадыиыотлар щтказишнинг асосий маысади ва вазифалари нималардан иборат
11.1. Назарий-тадкикот асослари
Таянч иборалар:
назирий изланиш, тажрибани асослаш, фикран тахлил қилиш, илмий абстракция, тадкикот усули, анализ ва синтез, формализация, тажриба натижаларини тушунтириш, индуктив ва дедуктив усул, абстрация усули.
Назарий-тадкикотларнинг максади кўзатилаётган вокеа ходисаларни туларок умумлаштириш, улар орасидаги богликликларни урганиш, ишчи гипотезадан иложи борича купрок кўзатишлар олишдир. Бошқача килиб айтганда, назарий изланиш кабўл килинган гипотезани аналитик ривожлантиради ва урганилаётган муаммо назариясини ишлаб чикишга олиб келади. Бу назария урганилаётган муаммога тегишли факт ва холларни тушунтириб олдиндан айтиб бериш керак. Бу ерда хал килувчи фактор сифатида амалиёт критерияси келади.
Илмий тадкикот ишлари тартибсиз амалга оширилиши мумкин эмас, улар аник бир системага эга бўлишлари ва олдиндан ишлаб чикилган режага буйсинишлари лозим. Мабодо тадкикотчи кур-курона харакат килса, унинг бирон-бир натижага эришиши амри-махол. Унинг кулида узига хос компас бўлиши ва унга тугри йулни курсатиб туриши керак. Тадкикот усули худди шу компас вазифасини утайди.
Тадкикот усули - бу усул ёки усуллар туплами бўлиб, ундан кўзланган максадга эришиш, яҳни янги билимлар олиш ва уларни чукурлаштириш учун фойдаланилади.
Энг аввало тадкикотчи билишнинг умумий услубларидан бохабар бўлиши керак. Бу унга нафакат конкрет битта обҳектни урганишни, балки у билан боглик бўлган сохаларни урганишга ёрдам беради. Бундай умумий билиш усули - материлистик диалектика усулидир. Бу усул тадкикотчини моддий вакеликни билишнинг умумий принциплари билан куроллантиради.
Энг куп универсалликка эга бўлган ва техник фанлар буйича тадкикот ишларида кулланиладиган асосий услублар хакида кискача тухталиб утамиз.
Тахлил (анализ) - илмий билиш усули бўлиб, унда тадкикот обҳекти фикран тузувчи қисмларга бўлинади ёки унга хос бўлган белги ва хусусиятлар алохида урганиш учун ажратилади. Тахлил қилиш обҳектнинг алохида элементлари мохиятига тушуниб етиш, улардаги асосни аниклаш ва богликликларни топиш, узаро таҳсирлашишни аниклаш имконини беради. Масалан, машинанинг ишончлилигини урганишда бу хусусиятни 3 та соддарок қисмга ажратилади: узлуксизлик, умрбокийлик ва таҳмирлашга яроклилик. Сунг улардан хар бирини алохида урганиб чикилади.
Синтез - обҳект ёки обҳектлар гурухини бир бутун илмий текшириш усули бўлиб, урганилаётган обҳект ва обҳектларнинг тузувчилари ва узига хос белгиларини обҳектлар билан биргаликда тадкикот килади. Синтез усули мураккаб системаларни урганиш характерига эга. Анализ (тахлил) ва синтез усуллари узаро боглик бўлиб бир-бирини тулдиради.
Индуктив усулда алохида ёлгиз вокеликдан, умумий хулосаларга, алохида фактлардан - умумийлаштиришга утилади. Бу усул табиий ва тадбикий фанларда кенг таркалган бўлиб, унинг мохияти шундаки, аник факт ва обҳектларнинг хоссалари ва богликлари хали ноаник, урганилмаган факт ва обҳектларга хам таҳлукли килиб курсатилади. Масалан, куп сонли тажриба ва кўзатишларнинг курсатишича темир ва мис иссикдан кенгаяди. Бундан умумий хулоса: барча металлар иссикдан кенгаяди.
Дедуктив усул индуктив усулнинг тескариси бўлиб, умумий асослардан якка хулосалар чикарилади. Бу усул аник фанлардакенг кулланилади. Сабаби бу фанларда якка богликликлар умумий конунлар ва аксиомалардан чикарилади. Индукция ва дедукция хам узаро синтез ва анализ каби боглик.
Абстракция усули кўзатилаётган вокеликнинг алохида, баҳзан мухим бўлмаган томонларидан фикрни чалгитиб эҳтиборни унинг умумий, мухим томонларига каратиш учун кулланилади.
Назарий илмий тадкикот жараёнида, тадкикотчи, ажратилган хоссалар, хусусиятлар, богликликлар ва узаро таҳсирларни фикран анализ килиб, натижада илмий тушунчалар, конуниятлар ва бошқа умумий назарий билимларга эга бўлади, кайсики шулар илмий абстракцияни акс эттиради.
Формализация - илмий тадкикот усули сифатида шуни ифода этадики, урганилаётган обҳект, вокелик, жараён математик ибора ва формулаларда ифодаланади. Формализация математик абстракция мохиятини ташкил этади.
Тадбикий техник фанларда формализация ва умуман математик усуллар кенг кулланилади.
“Математизация” фан ёки илмий тадкикотни математизациялаш нафакат хисоблаш ишларини математик бажариш, балки математика урганилаётган топширикларни конкрет шакллаш, уларни ечилиш шартларини аник ва пухта аниклаб бериш учун хам хизмат киладиган усулдир. Математика тадкикотчининг фикрларини тартибга солади ва мулохазаларига мантик беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |