Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартлари. Ихтиро сифатида кўрсатилган обoект, башарти у янги ихтирочилик даражасига эга бўлса, ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жихатдан мухофаза қилинади.
Ихтиро, башарти у техника тараққиёти даражасидан маoлум бўлмаса, янги деб хисобланади. Ихтиро, башарти у техника тараққиёти даражасидаги ҳақидаги маълумотлардан ққол айён бўлмаса, ихтирочилик даражасига эга бўлади. Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жохонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади. Ихтиронинг янгилигини аниқлаш чоғида бир мунча олдин устуволикка эга бўлган ҳолда топширилган ва қайтариб олинган талабномлар ҳам ҳисобга олинади. Ихтиро, башарти у саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда қўллаш мумкин бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади. Башарти, ихтирога оид талабнома, шу ихтирога таалуқли маълумот муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёҳуд билвосита ушбу маълумотни олган бошқа ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор қилинган санадан бошлаб олти ойдан кечиктирмай Патент идоарсига топширилган бўлса, бу холат ихтиронинг патентга лайёқатлилигини тан олишга таpсир кўрсатадиган вазият сифатида эpтироф этилмайди. Бундай ҳолда ушбу фактни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади. Қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штамплари, ўсимликлар ва ҳайвон хужайраларининг турлари, илгаридан маoлум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг микроорганизмлар штампларининг янги мақсадда қўлланилиниши ихтиро сифатида эoтироф этилади. Қуйидагилар ихтиро сифатида эoтироф этилмайди:
илмий назариялар, ва матемматика усуллари.
ҳўжаликни ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
ақлий операциаларни бажариш қоидалари ва усуллари;
ЭХМ учун алгоритмлар ва дастурлар;
бинолар, иншоотлар, худудларни режалаштириш лойихалари ва схемалари;
эстетик талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, махсулотларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
Фойдали моделнинг муҳофазага лаёқатлилик шартлари. Фойдали модел сифатида кўрсатилган обoект, башарти янги бўлса уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Фойдали модел башарти унинг муҳим аломатлари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маoлум бўлмаса, янги деб ҳисобланади.
Талабнома топширилган фойдали модел амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги ҳамма фойдалана оладиган барча маълумотлар, шунингдек уларни қўллашга доир маълумотлар техника тараққиёти даражасига киритилади.
Фойдали модел, башарти ундан амалда фойдаланиш имкони бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади. Амалиётбоп қилиб тайёрланган ишлаб чиқариш воситалари ва истемол буюмлари, уларнинг таркибий қисмлари фойдали моделлар жумласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |