Ихтиро |
Рационализаторлик таклифи
|
1
|
2
|
Топшириқ
|
(Топшириқ)
|
Ечиш
|
Ечиш
|
Ечимнинг техник характери
|
Ечимнинг техник характери
|
Дунёвий янгилик
|
Махаллий янгилик (корхона ва ташкилотлар учун)
|
Асосий фарқлари
|
(фарқи)
|
Ижобий эффекти
|
Фойдалилиги
|
Ихтиро деб ҳалқ хўжалигининг барча сохасида ижтимоий маданий қурилиш, мудофаа ва бошқаларда ижобий фойда келтирувчи, топшириқнинг техник ечими эскилардан фарқ қилувчи кашфиётга айтилади. Ёки ихтиро қисқача ҳалқ хўжалигининг турли сохаларида ижобий натижалар бера оладиган янги, мавжудларидан жиддий фарқланадиган техник ечим.
Рационализаторлик таклифи деб корхона учун янгилик ва фойдали бўлган ишлаб чиқариладиган буюм конструкциясини ўзгартирадиган, ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартирувчи, қўлланаётган техника ва материал таркиби ўзгаришига олиб келувчи техник ечимга айтилади.
Шундай қилиб, ихтиро 6 та критерияга (топшириққа, ечимга, ечимнинг техник характерига, янгиликка, олдингисидан фарққа, ижобий эффектга) мувофиқ бўлиши керак.
Рационализаторлик таклифи эса 5 та (топшириққа, ечимга (қарорга), қарорнинг техник характерига, янгиликка, фойдалиликка) критерияга жавоб бериши керак.
Рационализаторлик таклифида «топшириқ» критерияси кўрсатилмайди. Лекин «ечим» (қарор) критериясидан олдин «топшириқ» бор деб назарда тутилади.
Ихтиронинг мухофаза хусусияти ва рационализаторлик таклифнинг номланиши бўйича ўхшаш ёки мос келадиган критериялари бир хил эмас, лекин қиёслаб кўриш мумкин. Уларни қиёслаб кўриш шуни кўрсатадики, улар ўртасидаги фарқлари қуйидагича:
ихтиро янгилиги албатта оламшумул бўлиши, рационал таклиф эса фақат корхона ва ташкилот ичида бўлиши етарли;
ихтиронинг олдингисидан фарқи анча катта бўлиши, рационал таклифда эса фақат бирор қисмнинг фарқ қилиши етарли;
ихтиро ижобий эффект бериши, рационал таклиф эса фойдали бўлиши керак.
Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини яратиш, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси қонуни ва ҳамда бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Патент Идораси ушбу қонунга мувофиқ (ихтиро, фойдали моделлар ва соаноат намуналари) обoектларини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Патент идораси саноат мулки обoектларига талабномаларини кўриб чиқиш учун қабўл қилади, улар бўйича давлат илмий техник экспертизасини ўтказади, уларни давлат рўйхатига олади, муҳофаза хужжатларини беради, расмий ахборотнома нашр этади, ушбу Қонуннинг қўлланилишига оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Патент идораси тўғрисидаги Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |