Саноат мулки обoектларини ҳуқуқий жиҳатдан мухофаза қилиш. Саноат мулки обoектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (муаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига тегишли бўлади ҳамда ихтиро ёки саноат намунаси патенти, дастлабки патенти ва фойдали модел гувоҳномаси билан тасдиқланади. Башарти, бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки обoектини яратган бўлса, патент, дастлабки патент ёки гувоҳномага бўлган ҳуқуқ Патент идорасига биринчи бўлиб талабнома топширган шахсга тегишли бўлади.
Обoект муаллифи, башарти ўзининг обoектига нисбатан ғайри ҳуқуқий равишдаги ўзлаштириш натижасида талабнома топширилган ёҳуд патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома олинган бўлса, суд тартибида патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома берилишига норозичилик билдириш ёки патент эгаси ёҳуд унинг ҳуқуқий эгаси (патент эгаси деб юритилади) сифатида патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома ўзига берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Дастлабки патент ёки гувоҳнома дастлабки экспертиза ўтказилганидан сўнг, патент эса, обoект моҳиятан экспертизадан ўтказилгандан сўнг берилади.
Ихтиро патенти - ихтиронинг янгилигини ихтирочилик даражасини, патентнинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Саноат намунаси патенти саноат намунасининг янгилиги ва ўзига хослигини, патентнинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг саноат намунасига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди. Патентнинг ҳуқуқий муҳафазаси бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси ҳақиқий эмас деб даoво қилаётган томон зиммасига юкланади ва суд тартибида амалга оширилади. Дастлабки патент ва гувоҳнома патент эгасининг саноат мулки обoектига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва унда фойдалидаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий-ахборотномасида эoлон қилинган санадан бошлаб амалда деб ҳисобланади.
Устуворлик (приоритет) санасидан бошлаб ёки ушбу Қонун 18-моддасининг қоидаларига мувофиқ белгиланадиган бошқа санадан эoтиборан ҳисобланганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти эса ўн йил мобайнида амал қилади. Дастлабки патент ва гувоҳнома устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланганда беш йил мобайнида амал қилади.
Саноат намунаси патенти ва фойдали модел гувоҳномасининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосига кўра Патент идораси томонидан тегишлича беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин.
Дастлабки патент билан муҳафазаланган саноат мулки обoекти патенти дастлабки патент эгасининг илтимосномасига кўра обoект моҳиятан экспертизадан ўтказилгандан сўнг берилиши мумкин.
Ихтиро патенти, дастлабки патенти ва фойдали модел гувоҳномаси билан таoминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти ва дастлабки патенти билан таoминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса, буюм (макет, расм)нинг фотосуратларида акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуи ёки уларнинг комбинацияси билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |