Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Фан билан илмий-тадыиыот орасидаги щзаро боьлиылик ва унинг ривожланиши



Download 2,73 Mb.
bet75/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Фан билан илмий-тадыиыот орасидаги щзаро боьлиылик ва унинг ривожланиши


Таянч иборалар :



  • машинасозлик, иқтисодиёт пойдевори, техник даража, ўзаро боғлиқлик,техник ғоя, ижодий қарор, рақобатбардош кадр, миллий модел, илмий асосланган;

  • фундаментал, тадбиқий, бошланғич гипотеза, муаммони қўйиш, илмий иш предмети, назарий, экспериментал, натижа таҳлили, хулоса ва тавсия, натижаларни ўзлаштириш, замонавий йўналишлар;

  • фанлар академияси, илмий – текшириш, илмий-ишлаб чиқариш, тажриба корхонаси, тадқиқот бўлими, миллий дастур, аспирантура, докторантура, фан номзоди, фан доктори, академик.



10.1. Фаннинг жамият тараққиётида ва янги техника яратишдаги роли.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX-сессиясида мамлакатимиз Президентининг “Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори мавзусида” ги маoрузаси ва шу сессияда қабўл қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таoлим тўғрисидаги қонуни” ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” мамлакатимиздаги барча таoлим муассасалари, шу жумладан “фан” олдига катта талаблар қўйди.


Инсон, унинг хар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таҳсирчан механизмларини яратиш, эскирган техника ва технология андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислохотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели салмоқли элемент сифатида “фан” ни ўз ичига олади, бу соҳада: жаҳон андозалари даражасидаги, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлган, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш амалга оширилади;
“фан” нинг жаҳон илм-фанига интеграцияси содир бўлади, замонавий илм-фан ва технологияларнинг мухим муаммоларини хал этишда халқаро миқёсдаги илмий ютуқлардан фойдаланилади;
рақобатбардош буюмлар ишлаб чиқарувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашни самарали таoминлаш юзасидан илмий-тадқиқот ишлари асослари ўрганилади;
юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, талабаларни илмий ишларга йўналтириш ва уларни илмий-ижодиётини хар томонлама қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.
Ушбу “Фан” юқорида қўйилган талабларни жамият тараққиётига ва янги техника яратиш жараёнида тадбиқ қилишда алоҳида рол ўйнайди.
Машинасозлик мамлакат иқтисодиётининг энг мухим аҳамиятга эга бўлган пойдевори бўлиб, у халқ хўжалигининг барча тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштиришда моддий база сифатида хизмат қилади.
Ҳар кандай давлатнинг техник даражаси, маҳсулот сифати, иш унумдорлиги, моддий ва иқтисодий тежамкорлиги ва бошқалар шу мамлакатда машинасозликнинг қай даражада ривожланганлигига боғлиқ.
Фан ва техниканинг мукаммаллашиш жараёни чексиз, чунки у инсон цивилизациясининг тараққиёти ҳамда камол топиб бориши билан боғлиқдир. Шундай экан, бу жараёнда яoни замонавий машина ва жиҳозларни яратишда иштироқ этиш, ёшларимизнинг фан ва ишлаб чиқариш тараққиётига ўзларининг бор куч ва қобилиятларини сарфлаш учун энг олий меoзондир. “Машина яратишнинг техник асослари” фани юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда оммавий негиздир.
Ушбу “Фан” алоҳида фанлардан олинган билимларни ва энди кашф этилаётган қонуниятларни бир бутун холда боғлаб системали равишда қўллаш мақсадида системали тахлилнинг асосий йўлларини ўрганиш; қарама-қаршиликларни ечиш йўлларини аниқлаш; кўп вариантли топшириқларни топиш ва оптимал конструкция вариантини танлаш; машиналар яратишнинг асосий босқичлари; прогнозлаш, лойиҳалаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва ўзлаштириш; стандартлаштириш, унификациялаш; бадиий конструкциялашнинг асосий тамойилларини ўрганиш; эргономика ва техника эстетика; ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти; илмий-тадқиқот асослари; машиналар яратишда меҳнат ва атроф мухит муҳофазаси ва бошқалар тўғрисида маълумот беради. Бу эса жаҳон андозалари талабларига жавоб бера оладиган халқаро иқтисодиёт ютуқлари асосида тайёрланадиган янги машина ва жиҳозларнинг сифатли конструкцияларини яратишда мухим аҳамиятга эга.
Халқ хўжалиги 200 дан ортиқ турдаги тармоқларни ва 1000 дан ортиқ маҳсулот ва хизмат кўрсатиш турларини ўз ичига олади. Бундай мураккаб халқ хўжалигини бошқариш ва уни техник воситаларини янгилаш муаммоси ўткир муаммо бўлиб келаяпти. Шунинг учун илмий асосланган машиналар яратишда фаннинг аҳамияти ортиб бормоқда.
Фаннинг аҳамияти Олий таoлим ўқув юртларида янада юксакдир. Бир томондан ўқитувчиларнинг илмий фаоллигини ошириб илмий билимлар системасининг умумий ривожига янгиликлар олиб кирса, иккинчи томондан талабалар кафедраларнинг илмий-тадқиқот ишларида қатнашиб, илмий иш асосларини ўрганади ва машиналар яратиш тўғрисидаги билим даражаларини ривожлантиради.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish