Ихтиро учун хужжатлар тайёрлаш коидалари
Ихтирога талабноманинг расмийлаштириш тартиби. Ихтиро, рационализаторлик таклифи учун хужжатлар тайёрлаш коидалари Президент хузуридаги Вазирлар махкамасининг 1992 йил 28 декабр №596 сонли “Узекистон Респуликасида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш тугрисидаги карорда ва Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майдаги “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тугрисида” ги конунларда курсатиб берилган.
Тахмин килинаётган ихтиро мазмунини ёзаётганда, шу ихтиро доирасидан чикмаслик, яҳни аралашма, усул ёки курилманинг белгиларини баён қилиш керак.
Тузилиш баёни қуйидаги бўлимларини уз ичига олади:
1. Ихтиро муаллифи, уларнинг яшаш ва турар жойи ва патент бериш суралган ариза.
2. Ихтиро тааллукли бўлган техника сохаси ва унинг кулланилиш йуналишлари.
3. Ухшаш (аналог) ихтиролар тавсифи.
4. Намунанинг танкиди.
5. Ихтиро максади (одатда намуна танкидидан келиб чикади).
6. Ихтиро мохияти (максадга кандай эришилади) ва унинг фаркли (намунага нисбатан) белгилари. Бу бўлим узининг ёзилиш шакли буйича ихтиро формуласи ёки унинг биринчи қисми билан (агар формула куп бугинли бўлса) боглангандир. Бўлимлар баёнини умумий намунавий белгилардан бошлаш керак. Масалан, кўзланган максадга эришиш учун, маҳлум курилмада (усулда), узига бириктирувчи (умумтаҳлим белгилар), кейин фаркли жойланшилар курсатилади (бажарилиши ёки кетма-кетлиги).
7. Мухим фаркларининг асосланиши. Бу бўлимда белгиларни жойланиш тартиби ёки бажарилиш усули ўзгартирилганлиги туфайли, таклиф этилаётган техник ечим бошқа ухшаши ёки намуналардан жиддий фарк қилишини курсатиш зарур. Бу ихтиро максадга етишишни осонлаштирилади.
8. Фигуралар график тасвирларининг руйхати (агар талабнома курилма учун берилаётган бўлса).
9. Аник бажаралиш учун мисол:
а) курилма учун бу мисол иккита қисмдан иборат. Биринчи қисмда курилманинг статистик холатда ва элементлар билан узаро богликликдаги (белгилари) баёни берилади. Масалан, “Куп погонали барботажли экстрактор”, енгил суюклик узатувчи патрубка 1, ички ва ташки аралаштириш зонасидаги газ таксимловчи патрубкалар 2, огир суюликни окизувчи элементлар 3, ички ва ташки аралаштириш зоналар 4 ни уз ичига олади ва бошқалар. Бунда айтилаётган белгиларни кетма-кет номерлар билан белгиланиши мухимдир. Бу номерлар чизмадаги (ёки расмдаги) белгиланишлар билан мос тушиши керак. Иккинчи қисмда курилманинг ишлаши курсатилди. Бу холда курилманинг белгиланган элементлари кандай кетма-кетликда ишласа урин белгиланишлари худди шу кетма-кетликда берилади;
б) усул (ёки модда) учун, шу усулнинг (модданинг) бажарилиш (олиниши) намунаси (намунали) курсатилади. Бунда кандай предмет ва асбоблар ёрдамида шу усул билан бажарилганлигини баён килиб утиш зарур. Усул ва моддалар учун куп холда тажрибалар утказилиши мухим бўлганлиги учун, тажрибаларнинг киска таърифи берилади, курилаётган параметрлар чегараси ва операция, тартиб ва бошқалар кетма-кет бажарилиши хакида тажрибалардан маҳлум (купинча жадваллар билан тасдикланадиган) хулосалар чикарилади.
10. Техник иктисодий ва бошқа самарадорлик. Бу бўлимда ухшаш ва намуналар (прототиплар) билан солиштирилган техник-иктисодий ва бошқа характеристикалар тавсифини курсатиш бу билан техник ечимни солиштириш хамда асосий обҳект буйича солиштиришни курсатиш керак. Агар намуна (прототип) асосий обҳектга мос тушиб колса, яҳни унинг техник тавсифи тугрисидаги маълумотлар маҳлум бўлса, у холда, намуна асос обҳект сифатида курилаётганини курсатиб утиш зарур. Намунанинг техник тавсифи тугрисида етарли маълумотлар бўлмаган такдирда, асос сифатида энг яхши серияли махаллий ёки чет эл обҳекти кабўл килинади. Шу бўлимнинг давомида таклиф килинаётган янгиликка халк хужалигидаги эхтиёж тугрисидаги маълумотлар ва тахмин этилаётган иктисодий ёки бошқа самарадорлик берилади.
11. Ихтиро формуласи.
Ихтиро формуласи икки асосий қисмдан иборат:
а) намуна билан белгилар умумий;
б) муаллиф (муаллифлар) томонидан киргизилаётган, унинг даҳвосини ташкил килаётган фаркли белгилар. Ихтиронинг баён қисмида ёзилмаган нарса формулада ёзилиши мумкин эмаслигини эсдан чикармаслик зарур. Формула ва тулик баён матнини патент бўлими билан келишиб олиш керак.
12. Эҳтиборга олинган маълумот манбалари. Патентлар ва илмий-техник маълумотлар буйича ухшашликлар ва намуналар тугрисида ахборотлар. Ихтиро баёнига патент бўлими рахбари ва муаллиф (муаллифлар) имзо куяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |